Мустақил назорат учун саволлар
Вал ва ўқларни ишлатишдан мақсад?
Қандай хусусияти билан вал ўқдан фарқ қилади.
Қандай хусусиятларга қараб валларни синфлаш мумкин?
Цапфа, шип, бўйин, тавонларга изох беринг.
Ўқлар мустаҳкамликка қандай ҳисобланади.
Валларни статик мустаҳкамликка қандай ҳисобланади.
Таҳминий усулда валларни хисобига тушунча беринг.
Вал ва ўқларни мустаҳкамлик шартини тушунтиринг.
Тақрибий усулда валларни мустаҳкамликка ҳисоблаш.
Валларни аниқлаштирилган усулда толиқишга ҳисоблаш.
12. Валларни бикрликка ва титрашга ҳисоблашни баён этинг.
Аниқлаштирилган усулда толиқишга ҳисоблаш.
12. Валларни бикрликка ва титрашга ҳисоблашни баён этинг.
Мавзу- X (4- соат). Подшипниклар
Таянч сўзлар: Подшипник, сирпаниш, думалаш подшипниги, радиал, тирак, радиал-тирак, ичқўйма (вкладыш), қуруқ, суюқ, ним қуруқ, ним суюқ ишқаланишлар;
Маъруза- 20 (2- соат). Подшипниклар. Сирпаниш подшипниклари ва уларни ҳисоблаш асослари Умумий маълумотлар.
Сирпаниш подшипник (СП)-ларни ишлаш шароити ва
қўлланиаладиган материаллар.
СП -ларда ишқаланиш.
Суюқликда ишқаланиш шартлари ва ҳисоби.
Ним қуруқ ва ним суюқ ишқаланиш шароитида ишлайдиган СП шартли ҳисоби.
1. Подшипниклар айланадиган ўқлар ҳамда валларнинг цапфалар-ига ўрнатилиб таянч вазифасини ўтайдиган машинанинг асосий қисмларидан биридир. Машинанинг ишлаш қобилияти ва чидамлилиги подшипникларнинг сифатига кўп жихатдан боғлиқ. Тўғри танланган, ҳисобланган ва аниқ ўрнатилган подшипниклар берилган юкланиш-ларни қабул қилиши ва ишқаланишга сарфланадиган қувватни иложи борича камайтириши зарур.
Вал ёки ўқнинг цапфалари айланиб подшипникларда ишқаланади
Ва бу ишқаланишнинг турига кўра, подшипниклар сирпаниш билан думалаш подшипникларига бўлинади.
Умуман подшипниклар юкланишни қабул қилишига кўра: радиал -радиал юкланишни, тирак -ўқ бўйлаб йўналган юкланишни ва радиал-тирак -бир вақтда радиал ва ўқ бўйлаб йўналган юкланишни қабул қиладиган турларига бўлинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |