Тошкент автомобил йуллар институти “Механизмлар назарияси ва машина деталлари” кафедраси
Download 3.01 Mb.
|
Маърузалар-51-соат
- Bu sahifa navigatsiya:
- гидростатик
h= Ф ( μ ω / q ), (12.2)
бу ерда μ·ω / q -подшипник иш режимининг тавсифи; μ – қовушқоқлик Н·с/м2; ω -валнинг бурчак тезлиги, с-1; q = Fr / l d - солиштирма босим, Н/м2 (Па); Fr - радиал юкланиш, Н; l, d –подшипникнинг узунлиги ва диаметри. Суюқликда ишқаланиш режимини ҳосил қилиш учун қуйидаги уч шарт бажарилиши зарур: Ўзаро ишқаланадиган сиртлар орасидаги тирқиш понасимон шаклда бўлиши керак; Маълум қовушқоқликда мой етарли даражада бўлиб, узлуксиз бўшлиқни тўлдириб туриши лозим; Жисмларнинг ўзаро ҳаракатланиш тезлиги мой қатламида ташқи юкланишга тенг келадиган гидродинамик босим ҳосил қила оладиган бўлиши керак. Айрим шароитларда подшипникларни мойлаш учун фақат мой эмас, балки қовушоқлик хусусиятига эга бўлган сув ва ҳаво ишлатила-ди. Агар подшипник ва цапфа орасидаги понасимон бўшлиққа суюқлик ёки газ ўз-ўзидан тортилиб, суюқлик ёки газли ишқаланиш таъминланса, гидродинамик ёки аэродинамик подшипник дейилади. Агарда валнинг айланиш тезлиги катта бўлмай радиал юкланиш сези-ларли катта бўлса, гидродинамик шарт бажарилмай, ним суюқлик ишқала-ниш давом этади. Айрим ҳолларда суюқ ишқаланишни ҳосил қилиш учун (автомобил ва самолёт двигателлари, турбогенераторлар, центрифугалар ва бошқалар) суюқлик ёки газ подшипникларга гидронасос ёки компрессор ёрдамида босим билан етказиб берилади. Гидронасос ҳосил қилган босим цапфани мойда сузишига имкон яратса, гидростатик подшипниклар дейилади. Агар цапфани подшипник ҳаво ёстиқчаси узлуксиз юборилаётган сиқиқ ҳаво билан ушлаб турса, бундай подшипниклар аэростатик дейилади. Аэродинамик ва аэростатик подшипниклар юкланишлари катта бўлма-ган тезюрар валларда (n > 10000 айл/мин) ёки юқори иссиқлик шароитда мой ўзининг ҳусусиятини йўқотадиган жойларда ишлатилади. 5. Ним қуруқ ва ним суюқ ишқаланиш шароитида ишлайдиган сирпаниш подшипниклари учун асосий бўлган шартли ҳисоб икки хил йўл билан бажарилиши мумкин: а) солиштирма босим бўйича, q = Fr / ( d · l ) ≤ [ q ]; (22.3) б) солиштирма босим билан сирпаниш тезлигининг кўпайтмаси бўйича q · v = q · v, (22.4) бу формулаларда q – солиштирма босим; v –сирпаниш тезлиги, м/с; [ q ] ва q · v - жоиз қийматлар, Па ва Па·м/с. Ҳисоблаш пайтида, подшипник (ичқўйма) цапфасининг узунлиги унинг диаметрига қараб белгиланади. l =· · d , (22.5) бу ерда = l / d=0,5…1,2 -ўз-ўзидан ўрнашадиган подшипникларда; -калта подшипникларда; агар цапфа билан ичқўймани қамров бурчаги 180 бўлcа- ,3,5. (22.5) ни (22.3) га қўйсак q = Fr / ( · d2 ) ≤ [ q ], Бундан d = √ Fr / ( [ q ] ) , мм. q ва q · v қийматлари ичқўйманинг материалига қараб жадваллардан танланади. Муҳим машиналар учун мўлжалланган подшипниклар суюқликда ишқаланиш шароитини таъминлаш нуқтаи назаридан ҳисобланади. Бунда юқорида келтирилган (12.2) функция асос қилиб олинади. Подшипникларни суюқликда ишқаланиш режими бўйича ҳисоб-лашда соддалаштирилган график усулдан кенг фойдаланади. Бунда қуйидаги ўлчовсиз коэффициентлар қабул қилинади: l / d –подшипникнинг нисбий узунлиги; ψ –подшипникдаги нисбий тирқиш; χ = e / (0,5 δ) - нисбий эксцетриситет. Ҳисоблашда, одатда, цапфа диаметри- d, юкланиш- Fr ва айла-ниш сони n ( ёки ω) берилган бўлади. Ҳисоблаш натижасида подшип-ник узунлиги– l, вал билан ичқўйма орасидаги тирқиш- δ, мой тури– μ ва уни сарфланиш миқдори топилади. Ҳисоблашни қуйидаги тартибда бажариш тавсия этилади. l/d нинг қиймати танланади ( қиймати юқорида келтирилган) ва (23.2) бўйича текширилади; Нисбий тирқишнинг қиймати аниқланади: ψ ≈ 8·10-4V0,25; Нисбий тирқишнинг абсолют қиймати топилади: δ = d · ψ ; Мойнинг тури унинг қовушқоқлиги ҳамда ишлатилиш соҳалари-ни ҳисобга олган ҳолда ГОСТ бўйича танланади; Подшипникнинг юкланиш даражасини белгиловчи коэффициент ҳисоблаб топилади: k = q· ψ2 / μ· ω . Адабиётда келтирилган графикдан нисбий эксцентриситет χ қиймати аниқланади, сўнгра мой қатлами-нинг қалинлиги ҳисоблаб топилади: h = δ /2 –e= ( δ /2)·( 1 –χ ); 6) h min =( 1,5 ··· 2 ) (Rz1 - Rz2 ) аниқланади; 7) Мой қатлами қалинлилиги бўйича ишончлилик эҳтиёт коэфици- енти аниқланади ва унинг жоиз қиймати билан солиштирилади: Sh = h / hmin ≥ [Sh ] = 1,5 ··· 2. Download 3.01 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling