Тошкент автомобил йуллар институти “Механизмлар назарияси ва машина деталлари” кафедраси


Download 3.01 Mb.
bet49/52
Sana27.08.2023
Hajmi3.01 Mb.
#1670656
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   52
Bog'liq
Маърузалар-51-соат

d –резьбанинг ташқи диаметри (мм); d1 -ички диаметри; d2 -ўрта диаметр; h – резьба шаклининг баландлиги; р – резьбанинг қадами; р1 -резьба йўли, яъни бир марта тўла айланган винтнинг ўқ бўйлаб силжиш масофаси;
Бир киримли резьбалар учун р1 = р, кўп киримли учун эса р1 = n ·p, бунда n – киримлар сони; маҳкамлаш учун мўлжалланган резьбалар асосан бир киримли бўлади; –резьба шаклининг бурчаги; –винт чизиғининг кўтарилиш бурчаги (ўрта диаметри бўйича):
. (28.1)
Метрик резьбалар йирик қадамли ва майда қадамли бўлади.
Йирик метрик резьба кўпроқ ишлатилади. Резьбани ҳар қандай диаметрига белгиланган қадам мос келади. Масалан, d = 10 мм бўлган резьбанинг қадами р =1,5 мм, d =16 мм бўлса, р = 2 мм ва ҳ.к. Йирик резьба «М» ҳарфи ва унинг диаметри билан белгиланади, масалан: М10; М16; ва ҳ.к.
Майда қадамли резьбалар машинасозликнинг айрим соҳаларида ишончли ишлашига қўйилган талаб жуда юқори бўлса ишлатилади. Бунда резьбанинг қадамлари йирик резьбаникига қараганда кам бўлади. Масалан, d = 16 мм резьбага стандарт тўртта майда қадамни, яъни 1,5; 1; 0,75 ва 0,5 мм кўзда тутган. Бу резьбаларда кўтарилиш бурчагининг кичиклиги ҳисобига ўз-ўзини тўхтатиш (тормозланиш) хусусияти нисбатан юқори. Бундай ҳусусият бириктирилган деталларни ўз-ўзидан бўшаб кетишига ишқаланиш кучининг катталиги қаршилик кўрсатади.
Майда қадамли резьбаларни белгилашда диаметр ва қадам қиймати кўрсатилади: М10х0,75; М16х1,25.
3. Резьбали бирикмаларни ҳосил қилиш учун, асосан, болтлар, винтлар, шпилкалар, гайка ва шайбалар ишлатилади (28.3- расм). Бу деталларнинг ҳаммаси стандартлаштирилган. Болтли бирикма билан (28.3, а -расм) иккита ва ундан ортиқ, нисбатан катта қалинликка эга бўл- маган деталларни болт ва гайка билан бириктиришни кўзда тутилган.

1- болт; 2 – гайка; 3 – шайба; 4 – шпилька; 5 – винт.
28.3 - расм.

Қўзғалмас бирикма хосил бўлиши учун, улардан биттаси катта қалинликка эга бўлиши керак (редуктор корпуси, станок станинаси ва бошқалар), бундай ҳолда деталларни бириктириш учун болт билан гайкани ишлатиш мумкин эмас. Бундай ҳолларда бирикмани болт ёки винтлар ёрдамида (28.3, б -расм) ёки шпилка билан гайкани (28.3, в -расм) танлаш лозим.


Иш жараёнида детални олиш ва қўйиш тез-тез такрорланадиган бўлса, шпилкали бирикмани қўллаш маъқул бўлади. Маълумки, шайба лар гайка ёки винт каллагининг тагига жойлаштирилади, бундан асосий мақсад: деталь сиртларини гайка билан суриб тортиш натижасида шикастлани-шидан сақлаш, детални эзилишини камайтириш ва бирикма орасидаги бўшлиқни бартараф этишдан иборатдир.
4. Ўзгарувчан куч ва момент таъсирида резьбали бирикмалар ўз-ўзидан буралиб бўшаши мумкин. Бунинг сабаби, титраш натижасида резьбалардаги ишқаланиш камаяди ва ўз-ўзидан тормозланиш ҳусуси- яти йўқолади. Резьбаларнинг ўз-ўзидан буралмаслигини қуйидаги усул- лар ёрдамида эришиш мумкин (28.4 –расм):


28.4 -расм.
1) Резьбанинг ишқаланишини ошириш учун контр гайка ( 28.4, а -расм) ёки назорат винти ва қирқилган гайкани қўлланади (28.4, б -расм). Бу гайканинг ён ёғи қирқилган бўлиб, назорат винти уни элас- тик ҳолида сиқиб боради, натижада гайка ўрамлари болт ўрамларига қўшимча куч билан сиқилиб, ёндошади;
2) Гайка ёки винт каллаги билан корпусни ўзаро фиксация қилиш усуллари. Пружинали шайбанинг (28.4, в -расм) ўткир қирралари гайка билан корпус сирт ларига ботиб, ўз-ўзидан буралиб кетишига тўсиқ бўлади. Энг ишончли усулларидан бири махсус шаклга эга бўлган планка (28.4, г -расм) ёки тўсиқ ҳосил қилувчи шайба (28.4, д -расм) ҳисобланади. Бу шайбанинг бир томони гайкани ён томонларига, иккинчи томони эса корпус қиррасига букилади;
3) Гайка ва болтларни ўзаро фиксация қилиш энг кўп тарқалган усул ҳисобланади. Бу, асосан, гайка ва болтни шплинтлашдан иборат. Бунинг учун гайканинг ёндош томонида қирқилган ариқчалар бўлиб, болт стерженида эса, симнинг ёки штифтнинг диаметрига мос келган тешикча очилган бўлади. Гайка сириб тортилгандан сўнг, гайка ариқча си билан болтдаги тешик мослаштирилиб, сим ёки шплинт киритилиб, маҳкамлаб қўйилади (28.4-е расм).
Думалоқ шаклдаги ён ёқларида калит жойлаштириш учун ариқча- лари бўлган гайкалар ишлатилганда, уларни маҳкамлаш учун кўп ботиқ- ли планкасимон шайбалар (28.4, ж -расм) қўлланилади, болтда эса, ўқи бўйлаб йўналган ариқчалар бўлади. Мана шу ариқчага шайбани ички чизиғи киради, гайка сириб тортилгандан сўнг, шайбанинг ташқи чизиқ -ларидан бири гайка йўлагига қайириб қўйилади.
4) Бир нечта гайка ёки винт каллагини маҳкамлаш усули (28.4, з-расм). Бу усул гуруҳли бирикмаларда, бириктирувчи деталалар бир-биридан катта бўлмаган масофада жойлашганда қўлланилади. Буларни ўзаро маҳкамлаш учун, умумий тўсиқловчи қирралари қайиладиган шайба ёки болт каллагидаги тешикчалар орқали ўтказилган юмшоқ симлар ишлатилади.

Download 3.01 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   52




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling