Тошкент автомобил йуллар институти “Механизмлар назарияси ва машина деталлари” кафедраси


Download 3.01 Mb.
bet44/52
Sana27.08.2023
Hajmi3.01 Mb.
#1670656
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   52
Bog'liq
Маърузалар-51-соат

Ўнг томондаги икки рақам подшипникнинг ички диаметрини аниқлайди (подшипник ўрнатиладиган валнинг диаметри):
- агар d = (20495) мм бўлса, у ҳолда бу икки рақамни 5 га кўпайтирилса, d диаметрнинг қийматини беради.
- агар d < 20 мм бўлса, у ҳолда охириги икки рақам билан диаметр d орасидаги боғланиш 24.3-жадвалда кўрсатилгандек бўлади.
24.3-жадвал

Охириги икки рақам

00

01

02

03

Ички диаметр d, мм

10

12

15

17

- агар d  9 мм бўлса, у ҳолда диаметрни ўнг томондаги охириги битта рақам белгилаб, подшипник ички диаметрининг ҳақиқий ўлчамини билдиради, мм да.


- агар d 500 мм бўлса, у ҳолда подшипник белгиси касрли: махражи ички диаметрининг ҳақиқий ўлчами бўлади, сурати эса подшип- ник тури ва сериясини кўрсатади.
Ўнг томондан учинчи рақам радиал шарчали подшипниклар учун (d  9 – иккинчи рақам) подшипникнинг диаметр ва эни бўйича серия- сини кўрсатади.
Ўнг томондан тўртинчи рақам подшипникнинг турини кўрсатади. Турларнинг белгилари 24.1-жадвалда берилган. Белгилаш лозим бўлган радиал шарикли подшипник белгисида 0 рақами кўрсатилмаган.
Ўнг томонида 4 та рақам подшипникни таърифлаб берадиган асосий рақамлар ҳисобланади. Чапроқдаги кейинги рақам ва ҳарфлар (агар бўлса) подшипникнинг тузилиш хусусиятларини (подшипникнинг даражасини, конуссимон подшипник контакт бурчаги, ва х.к.) ва аниқлик синфини ифодалайди.
Подшипникларнинг белгиланишини қуйидаги мисолларда кўрамиз:
17 – ички диаметри d = 7 мм, 1- ўта енгил серия, радиал шарчали аниқлиги - 0 (нормал);
203 – d =17 мм, 3- ўрта серияли, радиал шарчали, аниқлиги нормал;
314 – d = 70 мм, 3- ўрта серияли, радиал шарчали, аниқлиги нормал;
5-7512 – d = 60 мм, 5- енгил энли серия, 7- конуссимон роликли, аниқлиги 5 –синф ;
6-1320 – d = 100 мм, ўрта серияли, шарчали сферик, 6 -синф аниқликда;
11207 - d =35 мм, 2-енгил серия, 1- икки қаторли, 1- подшипникни валга маҳкамлаш учун резьбали втулка ўрнатилган, аниқлиги нормал.
3. Радиал кучлар таъсирида ДП думалаш элементлари нотекис, яъни ярми юкланишли ярми юкланишсиз бўлади (24.1-расм). Мувозанат шартидан фойдаланиб, таъсир этувчи кучни шарчалар орасида тақсимланишини аниқлаш мумкин:
Fr = F0 + 2F1 cos γ+2F2 cos 2γ+ … +2Fn cos nγ,
бу ерда γ = 360 / z –шарчалар орасидаги бурчак; z – шарчалар сони. Ҳар бир шарчага таъсир этувчи куч қуйидагича аниқлаш мумкин:
F1 = F0 cos3/2γ, F2 = F0 cos3/2γ … Fn = cos3/2 .
Топилган қийматларни мувозанат шартига қўйиб
Fr = F0 ( 1 + 2) ∑ cos3/2
ифодани оламиз. Бундан энг катта кучни қийматини аниқалаймиз:
F0 = k Fr / z; k = z / ( 1 + 2 ) ∑ cos3/2nγ.

25.1-расм.

Бунда контакт кучланиш ўзгарувчан цикл билан таъсир қилишни эришиш керак.


Таъсир этувчи кучлар қийматлари аниқлангач, подшипник детал-ларини уваланиб ишдан чиқишига асосий сабаблардан бири бўлган контакт кучланишларни топиш мумкин (бу ерда келтирилмайди). ДП яҳши ишлаши учун ички халқани айлани-шини таъминлаш тавсия этилиди.
4. ДП кинематикасини ўрганиш учун ички ҳалқаси айланадиган қилиб ўрнатилган подшипник деталлари учун тузилган тезликлар планидан фойдаланамиз ( 25.2-расм). Бунга кўра:
V0 = V1 / 2 , V1 = ω D /2.
Шарчанинг (ёки роликнинг) ўз ўқи атрофида айланиш частотаси:
ωш = 2 ( V1 – V 2 ) / dш = 0,5 ω D1 / dш .
Сепараторнинг айланиш частотаси шарчанинг вал ўқи атрофида айланиш частотатасига тенг бўлади, яъни
ωc = 2 V0 /dш = 0,5 ω D1 / (D1 + dш ) ≈ 0,5 ω .

25.2-расм.

Ўзгарувчан кучланиш таъсирида контактдаги юзалар толиқади ва емирилишига асосий сабаб бўлади. Хозирда ДП мустаҳкамликка ҳисоб лаш икки усулга асосланган:


- қолдиқ деформация бўлмаслиги учун статик юк кўтарувчанлик бўйича;
-толиқишдан емирилиш бўлмаслиги учун, динамик юк кўтарув-чанлик бўйича.
Амалда машиналарни лойиҳалашда ДП ҳисобланмайди, балки таянчга таъсир этувчи куч ва бошқа зарур омилларни эътиборга олиш асосида стандарт бўйича жадвалдан танлаб олинади. Чунки ҳар қандай подшипник учун юк кўтарувчанлик ҳисобланган.
5. Динамик юк кўтарувчанлик шундай доимий юкланишки, бунда подшипник 1 млн. марта айланганда ҳам, 90% текширилган подшипник лар элементларида уваланиш ҳодисаси бўлмайди. Валнинг айланиш сони n 10 айл/мин бўлганда, подшипник динамик юк кўтарувчанлик бўйича танланади.
Подшипникнинг паспорти бўйича юк кўтарувчанлиги- С ташқи юкланиш ва подшипникни ишлаш муддати (ресурси) билан боғланган бўлиб, қуйидаги эмпирик тенглама билан ифодаланади:
С  , (25.1)
бу ерда: Р – эквивалент динамик юкланиш, Н; р –илдиз кўрсаткичи золдирли подшипниклар учун р = 3, роликли подшипниклар учун р = 3,33; Lишлаш муддати, млн. айл:
L = 60 n · 10-6 Lh , (25.2)
бу ерда: Lh – ишлаш муддати, соатда; n – айланишлар сони, айл/мин.
Эквивалент динамик юкланиш подшипникнинг ҳақиқий ишлаш шароитини ҳисобга олиб, унинг чидамлилигини ва ишлаш муддатини таъминлаб беради, золдирли (шарчали) радиал, радиал-тирак ҳамда роликли радиал-тирак подшипниклар учун:
Р = ( X · V · Fr + Y · Fa ) k b · k m .
Тирак золдирли ва роликли радиал подшипниклар учун:
Р = ( X · Fr + Y · Fa ) k b · k m .
Цилиндрик калта роликли подшипниклар учун:
Р = V Fr k b k m , Fa =0.
Тирак подшипниклар учун: Р =Fa k b k m , Fr =0,
бу ерда: Fr ва Fa – радиал ва бўйлама юкланиш; X ва Y–радиал ва бўйлама юкланиш коэффициентлари, каталогдан подшипник турига, радиал ва бўйлама юкланиш нисбати кўра танланади; V – ҳалқаларни айланишини ҳисобга олувчи коэффициент,: ички ҳалқа айланганда V = 1, ташқи ҳалқа айланганда – V = 1,2;
kб –хавфсизлик коэффициенти, юкланишни характерига боғлиқ бўлиб, юкланиш текис бўлса kб = 1; нотекис бўлса kб = 1,3···1,5; зарбли бўлса kб = 2 ··· 3 қабул қилинади.
kт –подшипникни қизишини ҳисобга олувчи коэффициент, ишчи иссиқлик t = 100° да kт = 1; t = 125°  250° да kт = 1,04  1,4.
Тенгламанинг ўнг томонидаги қийматга қараб каталогдан подшипникка мос бўлган динамик юк кўтарувчанликнинг энг яқин қиймати тан лаб олинади.
6. Стандарт бўйича айланишлар сони n < 10 айл/мин бўлганда, подшипниклар статик юк кўтарувчанлик бўйича қуйидаги шарт асосида танланади:
Р0, (25.7)
бу ерда С0 – паспортли (каталогли) статик юк кўтарувчанлик;
Р0 – эквивалент статик юкланиш, Н:
Золдирли радиал, радиал-тирак ҳамда роликли радиал-тирак под- шипниклар учун:
, (25.8)
бу ерда X0 ва Y0 – радиал ва бўйлама юкланиш коэффициенти, ката- логдан подшипник турига, радиал ва бўйлама юкланиш нисбатига қараб жадвалдан танланади.
Эквивалент юкланишни (25.8) тенглама билан ҳисоблаб, каталог-дан статик юк кўтарувчанлик бўйича, энг яқин катта қийматга эга бўлган подшипник танланади.



Download 3.01 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   52




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling