Тошкент автомобил йуллар институти “Механизмлар назарияси ва машина деталлари” кафедраси
Download 3.01 Mb.
|
Маърузалар-51-соат
- Bu sahifa navigatsiya:
- Маъруза -21 (2-соат). Думалаш подшипниклари
Назорат саволлари
Подшипник нима? Уларнинг қандай турларини биласиз? СП -ларни тайёрлашда қўлланиаладиган материаллар. Суюқликда ишқаланишни ним суюқликда ишқаланишдан фарқи. Гидродинамик ва гидростатик подшипникларни фарқи. Аэростатик ва аэродинамик подшипниклар, уларни ишлатилиши. Сирпаниш подшипникларини ҳисоблаш омиллари. Сирпаниш подшипникларини емирилиш сабабларини айтинг. Ним қуруқ ва ним суюқ ишқаланишда подшипникларни ҳисоби. Суюқликда ишқаланиш подшипникларини ҳисоблаш тартиби. Маъруза -21 (2-соат). Думалаш подшипниклари Умумий маълумотлар. ДП турлари ва шартли белгиланиши . ДП кучлар. ДП кинематикаси ва ишлаш лаёқати. Подшипникларни динамик юк кўтарувчанлик бўйича танлаш. Подшипникларни статик юк кўтарувчанлик бўйича танлаш. 1. Думалаш подшипниклари (ДП) машиналарда кенг миқёсда ишлатиладиган узелдир. ДП тузилиши жихатидан ариқчали икки ҳалқадан (ички ва ташқи), ҳалқалар орасида жойлашган думаловчи эламентлар (шарча-золдир ёки ролик)дан ва айрим холларда уларни ажратиб ва йўналтириб туришга хизмат қиладиган сепаратордан иборатдир. ДП афзалликлари: 1) ДП да ишқаланиш коэффициентининг қиймати кичик (f = 0,0015 0,006); 2) вални дастлаб қўзғатиш моменти СП нисбатан кичик (5···10 марта); 3) хизмат кўрсатиш осон ва мойлаш тизими содда. Масалан ён томонлари берктирилган подшипниклар тайёрлаш вақтида мойланган бўлиб, ишлаш муддати давомида қўшимча мойлаш талаб қилмайди; 4) стандартлаштириш имконияти подшипникларни кўплаб ишлаб чиқаришга ва уни таннархини камайтиришга имкон беради. ДП камчиликлари: 1) конструкцияси ажралмайдиган бўлгани учун, айрим холлар-да уни валларга (масалан: тирсакли валлар) ўрнатиш имкони йўқ; 2) сирпаниш подшипникларига нисбатан радиал ўлчамлари катта; 3) тезлиги чегараланган; 4) тебранма ва зарбли юкланишларда ишлаш қобилияти кам; 5) сувда ва хавфли муҳитларда ишлаш имконияти йўқ. Чунки под-шипник қисмлари пўлатдан тайёрлангани учун, занглаш эҳтимоли бор. 2. Подшипниклар қуйидаги турларга бўлинади. Думалаш элементининг турига кўра: -шарчали (золдирли), роликли ва игнасимон; Қабул қиладиган юкланишнинг йўналишига кўра: радиал, тирак ва радиал-тирак бўлади. Қаторлар сонига кўра: бир ва икки қаторли бўлиши мумкин. ДП юкланиш қобилияти ва ўлчамларига (диаметр ва энига) кўра 7 серияга бўлинади: ўта енгил (0), жуда енгил (1), енгил (2), енгил энли (5), ўрта (3), ўрта энли (6) ва оғир (4). ДП асосий ўлчамлари: ташқи ҳалқанинг ташқи диаметри- D (корпус тешигини диаметри), ички ҳалқанинг ички диаметри- d (вал диаметри) ва эни- b. ДП турлари ва белгиланиши қуйидаги 24.1-жадвалда келтирилган. Download 3.01 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling