Тошкент автомобил йуллар институти “Механизмлар назарияси ва машина деталлари” кафедраси


Download 3.01 Mb.
bet45/52
Sana27.08.2023
Hajmi3.01 Mb.
#1670656
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   52
Bog'liq
Маърузалар-51-соат

Назорат саволлари

1. Думалаш подшипникларининг қандай турларини биласиз?


2. Қандай подшипниклар радиал ва бўйлама юкланишларни қабул қилади?
3. Қандай подшипниклар ажраладиган турларга бўлинади?
4. Думалаш подшипникларининг ички диаметри қандай белгиларга қараб аниқланади?
5. Подшипникнинг статик ва динамик юк кўтарувчанлиги нима?
6. Думалаш подшипникларининг ишлаш қобилиятини қандай омиллар белгилайди?


Мавзу- XI ( 2- соат). Бирикмалар.
Ажралмайдиган бирикмалар
Таянч сўзлар: Пайвандлаш, электрик, газ пайвандлаш, устма-уст, бурчакли, бурчакли, таврсимон чоклар, чизиқли, контакт пайвандлаш, электрод.


Маъруз- 22 (2- соат). Пайванд бирикмалар ва чокларни мустаҳкамликка ҳисоблаш




  1. Пайвандлаш усул ва турлари.

  2. Пайванд бирикма чокларининг турлари ва уларни ҳисоблаш асослари.

  3. Деталларни учма-уч пайвандлаш.

  4. Устма-уст пайвандлаш.

  5. Бурчакли ва таврсимон пайвандлаш.




        1. Пайванд бирикмалар ажралмас бирикмалар асосий туридир.

Пайвандлаш –молекуляр ёпишиш кучлари асосида деталларни юқори даражада маҳаллий қиздириб бириктиришдир.
Машина деталлари, қурилиш тузилмаларининг элементлари, қозон идишлар ва резервуарлар, газ ва нефть магистраллари ва х.к. пайвандланиб тайёрланади.
Афзалликлар: кам меҳнат талаб қилади; металлни тежайди; мураккаб шаклли оғир чўян қуймалар ўрнига енгил пўлат деталларни пайвандлаб зарур конструкцияни хосил қилиш 30-40% материални тежашга имкон беради.
Камчиликлари: термик қайта ишланганда бирикмалар деформ-цияланиши мумкин; барча турдаги материалларни пайвандлаб бўлавермайди.
Электр энергияси ва газ алангасидан фойдаланиб пайвандлаш энг кўп қўлланиладган усуллардир.
Газ алангасида пайвандлашда электродлар орасида ёнувчи газлар маълум миқдорда кислород (ацетилен, водород) ёндирилиб, оралиққа горелка каналидан ўтади. Пайвандланувчи металл таркибига мос пайвандлаш сими ишлатилади. Газ ёрдамида пайвандлаш юпқа деворли пўлатдан тайёрланган деталларни ва рангли металларни бириктиришда ишлатилади.
Электрик пайвандлаш усули қулай ва тежамли бўлиб, пайвандлаш жараёнини автоматлаштириш мумкин ва шунинг учун асосан саноат ва қурилишда кенг қўлланилади. Бу усул электр ёйи ва контакт пай-вандлаш турларига бўлинади. Электр ёйи ёрдамида пайвандлашда уланадиган жой электр ёйи воситасида қиздирилади ва унга металл суюлтирилиб туширилади. Бунда сиртига бўр билан суюқ шиша аралашмаси қопланган металл стержень - электрод ишлатилади. Электрод ток манбаининг бир қутбига, пайвандланадиган металл эса иккинчи қутбга уланади (3.1, а -расм ).
Контакт пайвандлашда уланадиган деталлардан бир неча минг амперли электр ток ўтказилиди. Бунда контакт жойида кўп миқдордаги иссиқлик ажралиб чиқади ва пластик ҳолатга келади. Шунда деталлар бир-бирига куч билан сиқилса, пайванд чок ҳосил бўлади.



33.1-расм.


Электр контактли пайвандлаш листларни пайвандлашда ҳам ишла- тилади, масалан, деталлар устида айланадиган ролик электрод вазифасини бажарса контактдаги лентали пайванд чокни (33.1, б - расм) ва нуқтали пайванд чокни (33.1, в - расм) ҳосил қилади.



Download 3.01 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   52




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling