Тошкент автомобил йуллар институти “Механизмлар назарияси ва машина деталлари” кафедраси
Маъруза 11 ( 2- соат ). Червякли узатмаларни
Download 3.01 Mb.
|
Маърузалар-51-соат
Маъруза 11 ( 2- соат ). Червякли узатмаларни
мустаҳкамликка ҳисоблаш Узатмани эгувчи кучланиш бўйича ҳисоблаш. Узатмани контакт кучланиш бўйича ҳисоблаш. Червякли узатмаларда қўлланадиган материаллар. Узатманинг қизишини текшириш. 1. Червякли узатмаларда эгувчи кучланишга фақат червяк ғилди-рагининг тишлари ҳисобланади, чунки червяк пўлатдан таёрланган-лиги учун ўрамларнинг мустаҳкамлиги доимо ғилдирак тишлариники-дан юқори бўлади. Червяк ғилдираги тишларини эгилишга ҳисоблаш қия тишли цилин-дрсимон ғилдиракники каби олиб борилади. Лекин червяк ғилдираги тишининг асосини кўндаланг кесими шакли цилиндрик қия тишли ғилдиракникидан фарқ қилади. Бундан ташқари, тиш асоси тўғри чизиқ бўйича эмас, балки айлана ёйи бўйича жойлашган бўлади. Шунинг учун эгувчи кучланишни аниқлашда қуйидаги ўзгартишлар киритилади: а) червяк ғилдираги тишининг эни унинг ўртасидан бошлаб, ғилдиракнинг икки четига томон кенгайиб борганлиги сабабли унинг мустаҳкамлиги қия тишли ғилдирак тишлариникидан ≈ 40% юқори бўлади; б) бир вақтда бир неча тиш ишлашишда бўлганлиги туфайли, хар бир тишга тушадиган куч ≈1,5 марта кам бўлади; в) тишни тез ейилиши натижасида таг қисми ўзгариб, тишни эгувчи кучланиш бўйича мустаҳкамлиги камаяди. Одатда ейилиш кўпи билан 15 – 20% бўлиши рухсат этилади. Шуларни эътиборга олиб, Yε = 0,74; Yβ = 0,93; γ =100 қабул қилсак червяк ғилдирагининг тишларини эгувчи кучланиш бўйича ҳисоблаш учун қуйидаги формулани келтириш мумкин: σF = 0,7 Ft2 · YF2 · kF / b2 · mn ≤ [σF ] (11.1) бу ерда Ft2 –ғилдиракдаги айланма куч, Н; kF -юкланиш коэффици-енти, kF =1,1…1,4; b2 – ғилдиракнинг эни; mn – нормал модуль; YF2-тиш шаклининг коэффициенти, тишлар сонининг “келтирилган” қийматига нисбатан жадвалдан танланади, бунда zk = z2 / cos3 γ. 2. Червякли узатмаларда контакт кучланишга ҳисоблашда ҳам тишли узатмалардаги каби Герц формуласидан фойдаланилади: ___ σH = √ q Eкел /( ρкел 2π (1-μ2 )) ( 11.2 ) Архимед червяги учун ўқ бўйлаб ўтган текисликда хосил бўлган ўрам кесими тўғри чизиқ бўлгани учун унинг эгрилик радиуси чексиз бўлади. Шунинг учун келтирилган эгрилик радиуси кел ни аниқлашда червяк ўрамининг сирти эътиборга олинмайди, червяк ғилдирагини эса одатдаги қия тишли цилиндрик ғилдирак деб қараш мумкин, яъни 1/ ρкел = 2 cos2 γ / d2 sin α , бўлади. Узунлик бирлигига тўғри келадиган куч қуйидагича ифодаланади: q = Fn / l ∑ , бу ерда Fn = Ft 2 / cos α cos γ; Ft 2 = 2T2 / d2; l ∑ =π d1 2δεα ξ /cos γ ּ 360 -контакт чизиғининг энг кичик узунлиги; ξ = 0,75 - ғилдирак тиши сиртининг червяк ўрами сиртига тегиб туриши тўла бўлмаслиги натижасида контакт чизиғи узунлигининг кичрайишини ҳисобга олувчи коэффициент; εα=1,9 -ўқ бўйича олинган қопланиш коэффициенти; γ=100 –червяк ўрамининг кўтарилиш бурчаги; 2δ = 1000 =1,75 рад. Натижада, контакт чизиғининг энг кичик узунлиги l ∑ ≈ 1,3 d1 / cos α . Унда, q = Ft 2 / 1,3 d1 cos α . Eкел = 2 E1 ·E2 / ( E1 + E2 ) Download 3.01 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling