Тошкент автомобил йуллар институти “Механизмлар назарияси ва машина деталлари” кафедраси


Download 3.01 Mb.
bet23/52
Sana27.08.2023
Hajmi3.01 Mb.
#1670656
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   52
Bog'liq
Маърузалар-51-соат

бу ерда Е1 ва Е2 – червяк ва ғилдирак материалининг эластиклик модули. = 20 1 = 2,1 MПа (пўлат учун); 2 = 0,98105 МПа (бронза ва чуян учун), унда Eкел=1,33 MПа; μ =0,3 - Пуассон коэффициенти.

Eкел , ρкел , q -ларнинг қийматларини ва соддалаштириш учун юқоридаги сон қийматларини (11.2) формулага қўйилса, қуйидаги ифода олинади:



σH = 480/ d2 √ T2 · kH /d1 [σH]. (11.3)
Узатмани лойиҳалаш учун (11.3) формулани ўқлараро масофага нисбатан ечилса қуйидаги ифода олинади:

a = 61 3√ T2 ·kH / [σH] 2 мм, (11.4)
бу ерда Т2 – ғилдиракдаги буровчи момент, Hмм; kH = kF = kv k - юкланиш коэффициенти (1,1…1,4) оралиғида олинади. Бу ердаги юқори қийматлар ўзгарувчан юкланиш билан юқори тезликда ишлайдиган узатмалар учун олинади.
3. Узатмада сирпаниш тезлигининг қиймати нисбатан катта бўлгани учун червяк пўлатдан (15Х, 15ХА, 10Х, 20ХФ, 50, 40Х, 40ХН маркали) ғилдирак эса антифрикцион бронза ёки чўяндан ( Vc >5 м/c бўлганда БрОФ, БрОНФ маркали бронзадан, Vc<5 м/c бўлганда БрАЖ-9, БрАЖН-10 маркали бронзадан, Vc <2 м/с да эса СЧ 15-32, СЧ 18-36, СЧ12-28 маркали кулранг чўяндан) тайёрланади. Кинематик узамаларда пластмассалар ишлатилиши мумкин. Ғилдиракларнинг қайси материалдан тайёрланганлигига қараб жоиз кучланишларнинг қийматлари аналитик усулда топилади ёки жадвалдан танланади.
4. Кўпинча узатманинг червяги айланиш тезлиги катта бўлган электродвигателдан харакатга келтирилади. Червякнинг тез айланиши ҳамда сирпаниш ходисасининг мавжудлиги узатмада кўп миқдордаги иссиқлик ҳосил бўлишига олиб келади. Узатманинг хаддан ташқари қизиб кетмаслигини учун қуйидаги шарт таъминлаши зарур.
Q Q1 ,
бу ерда Q - узатмада ҳосил бўладиган иссиқлик миқдори;
Q1 -мавжуд шароитда ташқарига чиқариладилган иссиқлик миқдори.
Q = 860 ( 1-) Nч ккал /соат,
бу ерда Nч – узатиладиган қувват, квт; - узатманинг ф.и.к.
Одатда, узатмада ҳосил бўладиган иссиқликнинг бир қисми узатманинг (редукторининг) корпусини ташқаридан хаво билан совитиш орқали чиқарилади. Бундай холда
Q1 = КТ ( t1 - t2 ) S ккал /соат,
бу ерда Sхаво билан совитиладиган юза, м2; t1 –редуктор ичи ёки мойнинг харорати, - 0С; КТ –иссиқлик чиқариш коэффициенти, ккал / м2град, яъни хароратлар фарқи 10С бўлганда бир соат ичида 1 м2 юзадан ажралиб чиқадиган иссиқлик миқдори. Вентиляция қилинмай-диган ёпиқ хоналарда КТ = 79; шамоллатиб туриладиган хоналарда КТ 1215.
Совитилган юза сифатида редуктор корпуси сиртининг ҳамма юзаси эмас, балки унинг ички томондан мой билан ювилиб, ташқи томондан эса хаво билан совитилиб турадиган қисми олинади. Шунинг учун редуктор ерга ўрнатилган бўлса, унинг таги совитилаётган юза сифатида ҳисобга олинмайди. Агар корпуснинг ёнлари ташқи томондан совитиладиган қобирғалар билан таъминланган бўлса, улар сирти юзасининг фақат ярми ҳисобга олинади. Мойнинг харорати унинг турига боғлиқ бўлиб, редукторлар учун t1 = 600–700 С руҳсат берилади. Узатманинг қизиб кетмаслигини таъминлаш учун зарур бўлса совитишнинг суний усулларидан фойдаланиш даркор.

Download 3.01 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   52




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling