Тошкент автомобил йуллар институти “Механизмлар назарияси ва машина деталлари” кафедраси


Маъруза- 14 ( 2- соат). Тасмали узатмалар тўғрисида маълумотлар


Download 3.01 Mb.
bet26/52
Sana27.08.2023
Hajmi3.01 Mb.
#1670656
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   52
Bog'liq
Маърузалар-51-соат

Маъруза- 14 ( 2- соат). Тасмали узатмалар тўғрисида маълумотлар



  1. Умумий маълумотлар.

  2. Узатманинг геометрияси ва кинематикаси.

  3. Тасма тармоқлардаги кучлар.

1. Тасмали узаталар деб, етакловчи ва етакланувчи шкивдан ҳамда уларга кийдирилган тасмадан ташкил топган ва харакатни ишқаланиш кучи ҳисобига узатадиган механизмга айтилади


(13.1 – расм).

13.1 – расм.

Тасмали узатмалар қуйидаги турларга бўлинади: Тасманинг кўнда-ланг кесимининг шаклига кўра: а) ясси; б) понасимон; в) доиравий ( дума-лоқ ); г) ярим понасимон; д) тишли ( 13.2 – расм).


Валларнинг ўзаро жойланишувига кўра: а) параллел ўқли очик;
б) параллел ўқли айқаш; в) ўқлари кесишадиган бурчакли; г) ўқлари кесишадиган ярим айқаш;
Таранглаш усулига кўра: а) оддий - таранглик тасманинг эластик деформация нитижасида хосил килинади; б) таранг – таранглик буриш валини даврий силжитиш натижасида амалга оширилади; в) ўз-ўзидан тарангланувчи -таранглик автоматик тарзда таъминланади.

13.2 – расм.
Афзалликлари: 1) харакатни узоқ масофага узатиши amax = 15м - ясси тасмалар учун amax = 6 м. -понасимон тасмали узатмалар учун; тузилиши оддий ва нархи арзон; равон ва шовқинсиз ишлайди; хизмат кўрсатиш ва назорати оддий.
Камчиликлари: ўлчамлари нисбатан катта; узатиш сони U ≤ 15 ва доимий эмас; тасманинг ишлаш муддати кам (1000...5000 соат); тасманинг чўзилиши ишлатишда қўшимча қурилмаларга эҳтиёж туғдиради; вал ва таянчларига катта куч тушади.
Бу камчиликларга қарамасдан, бу узатмалар ишлатилиши жихатидан тишли узатмадан кейин иккинчи ўринда туради.
Тасмалар пишиқ, эгилувчан бўлиши, узоққа чидаши, шкив билан яхши илашишни таъминловчи юқори ишқаланиш коэффициентига ва зарур тортиш хусусиятига эга бўлиши керак.
Тасмалар резиналанган мато, чарм, ип газлама, жун ва синтетик материаллардан тайёрланиб иш шароитига ва тезликка қараб танланади.

Download 3.01 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   52




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling