Тошкент Давлат Авиация Институти


Download 1.49 Mb.
Pdf ko'rish
bet29/83
Sana24.01.2023
Hajmi1.49 Mb.
#1118131
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   83
Bog'liq
kitob 005ff87b7e617ae

СТ-ЎХ>ДХ 
Бошқача қилиб айтганда, рентабелликка эришишнинг энг афзал қуроли – бу 
ўзгарувчан ҳаражатларни мўтассил минималлаштириш (камайтириб бориш)га эришишдан 
иборат. Бунинг учун рентабелликнинг чегаравий нуқтаси, яъни "зарарсизлик нуқтаси" ни 
аниқлаш зарур. 
"Зарарсизлик нуқатаси" деганда фойда ва зарур зоналарини бир-биридан ажратиб 
турадиган чегарвий нуқта тушунилади. Бу нуқта ҳаражатларни қоплаш учун зарур бўлган, 
минимал оборот ҳажмини ёки минимал тушум ҳажмини кўрсатади. Бу нуқтага эришиш 
туфайли ишлаб чиқарилган (сотилган) қандайдир минимал маҳсулот ҳажми билан 
корхона ҳаражатларини бутунлай қоплашга эришиш мумкин. Бу ғоя "маржинал
2
фойда 
концепцияси"га асосланади. Унинг формуласи қуйидагича: 
Тушум – ЎХ = МФ – ДХ = Фойда 
Бу ерда, 
МФ- маржинал фойда 
ЎХ- ўзгарувчан ҳаражатлар, яъни: 
• ижара ҳақи; 
• доимий маошлар; 
• реклама ҳаражатлари; 
• коммунал хизмат ҳаражатлари; 
• суғурта хизмат ҳаражатплари; 
• суғурта бадаллари; 
• солиқлар; 
2
Маржинал- бу французча сўз бўлиб, "чегаравий" деган маънони англатади. 


42 
амортизация ажратмалари. 
ДХ- доимий харажатлар, яъни: 
• хом ашё ва материаллар; 
• ишбай иш ҳақлари; 
• техник хизмат кўрсатиш; 
• мукофат сўммалари ва ҳоказолар. 
Қуйидаги 11-жадвал маълумотлари ва 6-схемага асосланиб "зарарсизлик нуқтаси" 
ни аниқлаймиз. 
11 –жадвал 
“Зарарсизлик нуқтаси" ни аниқлаш бўйича маълумотлар. 
 
Т/р 
Кўрсаткичлар 
Минг сўм 
1. 


1. 
Сотувдан тушум 
150 
2. 
Ўзгарувчан ҳаражатлар 
90 
3. 
Ялпи (маржинал) фойда (1қ-2қ) 
60 
4. 
Доимий ҳаражатлар 
36 
5. 
Соф фойда (Зқ-4қ) 
24 
Фараз қилайлиқ корхона йил давомида "А" русўмли маҳсулотдан 6 мингтасини 
ишлаб чиқарган бўлсин. Унинг доимий ҳаражатлари 36 минг сўмни ташкил қилган 
бўлсин. "А" маҳсулотнинг ҳар бир донаси чакана савдода 25 сўм бўлган бўлсин. 
Шу маълумотларга таяниб 6-схемада "зарарсизлик нуқтаси" ни аниқлаш тартибини 
кўриб чиқамиз. Схемада шу нарса кўриниб турибдики, корхона 90 минг сўмлик умумий 
ҳаражат қилиб 3600 дона минимал миқдордаги "А" маҳсулотни ишлаб чиқарсагина, 
зарасиз ишлай бошлайди ва бу минимал миқдордан ортиқ ишлаб чиқарилган ҳар бир дона 
"А" маҳсулот корхона учун фойда бера бошлайди. 
Маҳсулот ишлаб чиқариш (дона) 

Download 1.49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   83




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling