Тошкент давлат иқтисодиёт университети
Бизнес-тармоқларининг чегараларини аниклаш
Download 1.17 Mb. Pdf ko'rish
|
biznes strategiyasi (2)
4.2. Бизнес-тармоқларининг чегараларини аниклаш Истеъмолчи хам маълум бир жихатлари буйича фойдалиликни акс эттиради. Бунда, истеъмолчилар баъзи жихатларга бошқаларга нисбатан кўпрок эътибор берадилар. Шунинг учун, бизнинг махсулотимизда мавжуд фойдалилик жихатларини билган холда бозоримизнинг тахминий хажмини (бизнинг истеъмолчиларимиз салмогини) билиб олишимиз мумкин. 1 47 Шундай тарзда утказилган истеъмолчиларнинг афзаликлари буйича бозор тузилмасининг тахлили талаб бахосининг аниклигини кўпайтириб, бизнес ғояни аникрок шаклантириш имкониятини беради. Эхтиёжлар ва талабнинг тахлили бизнес-ғояни тайёрлаш ишининг мухим босқичларидан бири хисобланади. Эхтиёжлар ва талабларни кондириш учун шу мухитда фаолият олиб бориш натижасида бу тахлил нафакат бизнесимининг предметини, балки унинг объектини, яъни, истеъмочисини хам аниклаб олиш хам имконият беради. Бизнес-ғояни шакллантиришдаги кейинги босқичи уз имкониятларининг ёки корхона имкониятларининг назарий жихатдан шаклланиб бўлган талаб ва эхтиёжларнинг тахлили хисобланади. Биз уни корхона хусусий капиталининг тахлили деб атаб, у билан капитални кенгайтирилган маънода корхонага тегишли амалга оширилган мехнатни тушунамиз. Корхонанинг хусусий капиталининг тахлили узининг мавжуд булиши тарихи мобайнида ишлаб чиқарган махсулотга таъриф беришдан бошланади. Кейин эса, шу махсулотни ишлаб чиқариш учун корхона қандай хусусий капитални ишлатганлиги аникланади. Кейинги босқич, корхона булимлари қайси активларга эгалик қилишини аниклашдан иборат. Бунда корхона ташкилий ресурсларнинг бирлашиши натижасида пайдо бўлади деб тушунилади. Корхонага бириктирилишидан олдин ресурслар хозирда ишлаб чиқарилмайдиган махсулот ишлаб чиқаришида иштирок этишлари мумкин бўлган. Агарда гап эндигина тузилаётган корхона хакида борса, унда бундай корхонадаги хусусий капиталнинг тахлили унинг булимларини ташкил этувчи активлар тахлилидан бошланади. Корхонадаги хусусий капиталнинг тахлили натижасида қандай махсулотларни ишлаб чиқариши мумкинлиги хакидаги тушунчага эга бўлгандан кейин, биринчидан, унинг бизнес-сохасидаги чегараларини аникрок белгилаб олиш мумкин, иккинчидан эса корхонадаги мавжуд кобилиятларнинг қайсилари унинг фаркланувчи кобилиятлари сифатида корхона учун ракобатли устунликларни таъминлаб беради деган саволга жавоб олиш мумкин. Консалтинг хизматлари бозоридаги эхтиёжлар тузулмасининг тахлили жараёнида 40 турдаги консултатив махсулотлар аникланган. Хар бир турини синчковлик билан ўрганиш натижасида юқорида кўрсатиб утилган 40 дан ортик махсулотлардан хохлаган бирини ишлаб чиқаришини таъминлай оладиган консалтинг корхона эга булиши зарур бўлган кейинги кобилиятлар комплексини аниклаб олиш имконини берди: 1. Ташкилий муаммоларни ечишдаги билим ва тажриба; 2. Молиявий муаммоларни ечишдаги билим ва тажриба; 3. Иктисодий муаммоларни ечишдаги билим ва тажриба; 1 48 4. Адекват хукукий базаси борасидаги билимлар; 5. Иктисодиётни укитиш тажрибасини ва методикаси борасидаги билимлар; 6. Маркетинг тадкикотлари ва режалаштириш тажрибаси ва методикаси борасидаги билимлар; 7. Ишлаб чиқариш технологияси ва техника сохасидаги тажриба ва билимлар; 8. Экологик муаммоларни хал қилиш борасидаги тажриба ва билимлар; 9. Адекват техник база; 10. Чет элдаги алокалар 11. Корхона ходимларининг машхурлиги 12. Корхона реномеси 13. Ходимларнинг аналитик хамда тадкикотчилик кобилиятлари; 14. Ходимларнинг педагогик кобилиятлари; 15. Ходимларнинг коммуникациявий кобилиятлари; 16. Юқори мансаб тузилмасидаги алокалар 17. Бизнес ахбороти манбаларига бўлган кириш имконияти 18. Математик моделлаштириш борасидаги тажриба ва билимлар; 19. Программалаштириш борасидаги тажриба ва билимлар; Корхонанинг ички салохиятига консалтинг хизмати бозоринг талабларига биноан тахлилини кулай тарзда утказиш мумкин, сабаби юқоридаги 40 дан ортик махсулотлар буйича икки катордан иборат жадвал тузиб, тепа каторига маълум бир махсулотни чиқариш учун зарур кобилиятларни, пастки каторига эса хозирги пайтда корхона эгалик килаётга кобилиятларни жойлаштириш мумкин. Download 1.17 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling