Тошкент давлат иқтисодиёт университети


  8- МАВЗУ. РАҚОБАТ УСТУНЛИГИ ВА УНГА ЭРИШИШ


Download 2.69 Mb.
Pdf ko'rish
bet53/88
Sana01.11.2023
Hajmi2.69 Mb.
#1738100
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   88
Bog'liq
Hozirgi zamon raqobat nazariyasi Yaxshiyeva 2019 @iqtisodchi kutubxonasi

 


108 
8- МАВЗУ. РАҚОБАТ УСТУНЛИГИ ВА УНГА ЭРИШИШ 
КОНЦЕПЦИЯЛАРИ 
 
8.1. 
“Барқарор стратегия, тузилма ва рақобатчилик” сифатида 
белгиланган рақобат жиҳатдан устунлигини шакллантиришнинг 
энг муҳим омили 
Рақобатбардошликни барпо этиш ва ривожлантиришнинг М. Портер 
концепциясига асосланган замонавий модели мамлакатнинг умумий 
хусусиятга эга бўлган ва унда ишлаб чиқарувчилар рақобатлашадиган 
рақобат муҳитини шакллантирувчи тўртта хусусиятидан иборат. Ушбу муҳит 
рақобат устунликларини шакллантиришга кўмаклашиши ҳам ёки унга 
тўсқинлик қилиши ҳам мумкин. 
Мамлакат рақобат устунликларига эришиши учун барча ушбу 
детерминантлар ўзаро ҳамкорлик қилиши лозим (М. Портернинг 
таърифлашича – миллий ромб)
32
. Фақатгина ўзаро ҳамкорлик қилувчи ва бир-
бирини кучайтирувчи детерминантларнинг бутун тизими бўйича устунлик 
миллий иқтисодиётда миллий ишлаб чиқарувчиларнинг муваффақияти учун 
замин ҳисобланган ва ундан хорижий рақобатчилар нусха кўчириши ёки уни 
йўқ қилиши қийин бўлган (ёхуд ҳатто мумкин бўлмаган) муҳитни 
шакллантиради. 
Мамлакат фақат ишлаб чиқариш 
омилларини 
шакллантириш 
учун 
фойдали бўлган ишлаб чиқариш 
тармоқларида 
муваффақиятга 
эришиши мумкин. Бироқ ишлаб 
чиқаришнинг 
ортиқча 
ҳажмли 
омилининг мавжуд бўлиши инновация учун қўлга киритилган рақобат 
жиҳатдан устунликни шакллантириш учун асос бўлиши мумкин, чунки 
ресурсларнинг етишмаслиги улар қийматининг юқори бўлишига олиб 
келади. Айнан ушбу ҳолат ишлаб чиқариш харажатларини пасайтириш 
32
Портер М. Коякуренция.: Пер. с англ. - М.: Издательский дом "Вильямс", 2002. С. 176. 


109 
мақсадида техника янгиликлари ва инновацияларни жорий этиш учун асос 
бўлиши мумкин, бунинг натижасида компаниялар, тармоқлар ва умуман 
миллий 
иқтисодиётнинг 
юқори 
даражадаги 
рақобатбардошлигига 
эришилади. 
Миллий иқтисодиётнинг "Барқарор стратегия, тузилма ва рақобатчилик" 
сифатида белгиланган рақобат жиҳатдан устунлигини шакллантиришнинг 
энг муҳим омилини кўриб чиқамиз. Демак, мамлакатда компанияни ташкил 
этиш ва бошқариш тенденцияларига таъсир кўрсатувчи маълум 
шароитларнинг мавжудлиги ҳам ички рақобатнинг хусусиятини белгилаб 
беради. 
Таъкидлаш жоизки, рақобат жиҳатдан устунликларни шакллантириш 
учун меҳнатга ва ходимларнинг касбий кўникмаларини оширишга шахсий 
қизиқтириш ҳам муҳим рол ўйнайди. Сўнгги ўн йилликлар иқтисодий 
амалиёти шуни исботламоқдаки, буюк иқтидор ва қобилият соҳиблари 
миллат учун энг катта ва аҳамиятли ресурс ҳисобланади, чунки мамлакат 
эришаётган ютуқлар кўп жиҳатдан ушбу иқтидор соҳиблари танлайдиган 
таълимнинг даражаси ва хилига, қаерда ишлашни афзал кўришига, уларнинг 
ишлашига ва ҳаракат қилишига боғлиқ. Шунинг учун мамлакатлар инсонлар 
нуқтаи назаридан нуфўзли ёки ундан миллий қаҳрамонлар етишиб чиқадиган 
иқтисодий фаолиятни рақобатбардош қилишга интилади. 
Жаҳон иқтисодиётининг ривожланиши турли босқичларда иқтисодиёт 
рақобатбардошлигининг турли омилларини дастлабки ўринга чиқаради. 
Иқтисодиётнинг у ёки бу тарихий даврда рақобатбардошлигини белгилаб 
берувчи у ёки бу омилларнинг таъсирига кўра қуйидаги босқичларни 
ажратиш мумкин: 
- омиллар босқичи; 
- инвестициялар босқичи; 
- инновациялар босқичи. 
Омиллар босқичида мамлакатнинг барча рақобатбардош тармоқлари 
ишлаб чиқаришнинг асосий омиллари: табиий ресурслар, арзон ишчи кучи ва 


110 
мамлакатнинг мавқеи ва ҳудуди билан белгиланадиган фойдалар ҳисобидан 
ўз мавқеларига эришади. 
Рақобат 
жиҳатдан 
устунликлар 
омилларнинг 
қиймати 
билан 
белгиланади, бунда технологик ривожланиш кўпинча чет элдан харид қилиш 
йўли билан келтирилган технологияларга асосланади. 
Рақобатбардошликнинг янада юқори босқичи – бу инвестициялар 
асосидаги рақобатбардошлик. Ушбу босқичда мамлакатларнинг рақобат 
жиҳатдан устунликлари фаол инвестиция сиёсатига асосланади. Бунда ҳам 
технологик ривожланиш четдан келтирилган технологияларга асосланади, 
бироқ бу ўзлаштириш биринчи босқичдаги каби пассив ҳисобланмайди. 
Фирмалар энг яхши технологиялар, лицензия, ноу-хауга инвестиция 
қилишади, бунда технологиялар мамлакат ичида доимий равишда 
такомиллашиб боради.

Download 2.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling