Тошкент давлат иқтисодиёт университети


  Иқтисодиёт рақобатбардошлигини белгилаб берувчи


Download 2.69 Mb.
Pdf ko'rish
bet54/88
Sana01.11.2023
Hajmi2.69 Mb.
#1738100
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   88
Bog'liq
Hozirgi zamon raqobat nazariyasi Yaxshiyeva 2019 @iqtisodchi kutubxonasi

8.2. 
Иқтисодиёт рақобатбардошлигини белгилаб берувчи 
омиллар таъсирига кўра босқичларга бўлиниши 
Инновациялар босқичи иқтисодиёт рақобатбардошлигининг ички 
салоҳияти тўлиқ ишга тушиши билан тавсифланади. Мазкур босқичда 
фирмалар 
нафақат 
хорижий 
технологияларни 
қўллашади 
ва 
такомиллаштиради, 
балки 
ўз 
технологияларини 
барпо 
этишади. 
Даромадларнинг юқори бўлиши, таълим даражасининг ошиши ва жадал ички 
рақобат туфайли ички бозор сиғимли ва талабчан бўлади. Ушбу босқичда 
фирмалар глобал стратегияларни ишлаб чиқишади ва чет элда кенг кўламли 
инвестицияларни амалга оширади. 
Ўзбекистон ҳақида тўхталадиган бўлсак, миллий иқтисодиёт 
ривожланишининг ҳозирги босқичида биз республикамиз экспорт 
салоҳиятининг асосини ташкил этувчи қиёсий устунликларга эгамиз. 
Шу ўринда Ўзбекистон эга бўлган қуйидаги қиёсий устунликларни 
ажратиш мумкин; 
1. Кам харажатлар эвазига қимматбаҳо қишлоқ хўжалиги экинларини 


111 
етиштиришни ривожлантириш имконини берувчи қулай табиий-иқлимий 
шароитлар. Ўзбекистонда ҳар йили тахминан 4,5 тонна пахта хом ашёси 
тайёрланади, ундан 1,3 тонна пахта толаси ишлаб чиқилади. 30 минг тоннага 
яқин ипак қурти пилласи, 1,5 млн. тонна юқори сифатли қоракўл териси ва 18 
минг тоннадан ортиқ қўпол қўй юнги тайёрланади. Ҳар йили 2,7-3 млн. тонна 
турли хилдаги сабзавот экинлари етиштирилади. 
II. Ўзбекистоннинг табиий ресурслари, хусусан: 
а) бой маъданли хом ашё базаси. Ўзбекистонда ҳозирги вақтгача 2,7 
мингдан ортиқ фойдали қазилмалар ва минераллар кони аниқланган бўлиб, 
улар Менделеевнинг бутун жадвалини ташкил қилади. Фойдали қазилмалар 
конларининг умумий хом ашё салоҳияти 3,3 триллион АҚШ доллари 
қийматида баҳоланмоқда. Ҳар йили мамлакат конларидан тахминан 5,5 млрд. 
АҚШ доллари қийматидаги фойдали қазилмалар қазиб олинади; 
б) Ўзбекистоннинг энергетика тармоғини ривожлантиришнинг асосини 
ташкил этувчи сув-энергетика ресурслари, хусусан, энг йирик энергетика 
иншоотлари Чирчиқ-Бўзсув ўзанида қурилган бўлиб, у станциялар сони 
бўйича (19 та) жаҳонда дастлабки ўринлардан бирини эгаллайди. Ўзбекистон 
гидроэлектр станцияларида электр энергиясининг қувватини ишлаб чиқиш 
мамлакатда бошқа электр станцияларида ишлаб чиқиладиган электр 
энергияси бутун қувватининг 14,5 фоизини ташкил қилади; 
в) рекреация ресурслари. Ўзбекистон табиати, айниқса, тоғ 
массивларининг даволовчи ҳавоси тўлақонли дам олиш имкониятини беради. 
Ўзбекистон ҳудудидан ташқарида Чимён, Шоҳимардон, Нанай, Ғовасой, 
Чортоқ, Ситораи-Мози Хоса каби саломатлик ва дам олиш масканларимиз 
мавжуд бўлиб, улар ландшафт ёки "яшил" туризмни ривожлантириш 
имконини беради; 
III. Бой маданий-тарихий мерос. Хива, Бухоро, Термиз ва Самарқанд 
шаҳарларида 4 мингдан ортиқ тарихий, маданий ва диний ёдгорликлар 
маданий ва диний туризмни ривожлантиришнинг асоси ҳисобланади. 
IV. Ўзбекистоннинг қулай географик ҳолати. Республика Марказий 


112 
Осиёнинг қоқ марказида жойлашган бўлиб, Қозоғистон, Қирғизистон, 
Туркманистон, Тожикистон ва Афғонистон билан чегарадош. Осиё 
қитъасининг марказидаги бундай қулай географик ҳолат мавжуд ресурс 
салоҳиятини самарали амалга ошириш имконини бериш билан бирга юклар 
ва энергия ташувчиларнинг халқаро транзитида фаол иштирок этиш учун 
кенг имкониятларни очади. 
V. Ўзбекистон аҳолининг туғма меҳнатсеварлик ва тадбиркорлик 
қобилиятлари, мутахассислар таълим даражаси ва малакасининг юқорилиги, 
шунингдек, ёшлар ва меҳнатта яроқли инсонлар кўпчиликни ташкил этган ва 
қариялар салмоғи кам бўлган аҳолининг ёш таркибини ўз ичига олувчи катта 
меҳнат ресурсларига эга. Ўзбекистон аҳолисининг сони 26386,7 минг 
кишини ташкил қилади. 
Мамлакатнинг рақобат жиҳатдан устунликлари қуйидагилар бўлиши 
мумкин: 
1) давлат бюджетидан ИТТКИ (илмий тадқиқот ва тажриба-
конструкторлик ишланмалари) учун катта харажатлар; 
2) инсонни ривожлантиришга (таълим, соғлиқни сақлаш, ижтимоий 
эҳтиёжларга) катта қўйилмалар; 
3) мамлакат сиёсий ва ҳуқуқий тизимининг барқарорлиги; 
4) аҳоли жон бошига тўғри келадиган ЯИМ улуши; 
5) аҳоли ҳаёт кечиришининг узоқлиги; 
6) ресурслардан фойдаланишнинг юқори самарадорлиги; 
7) оптимал экспорт; 
8) паст инфляция; 
9) рақобатбардош фирмаларнинг катта улуши; 
10) меҳнат ресурсларининг рақобатбардошлиги; 
11) молиявий тизимнинг қайишқоқлиги; 
12) ички бозорнинг ўзгарувчанлиги; 
13) меъёрдан ортиқ давлат қарзларининг мавжуд эмаслиги; 
14) мамлакат аҳолиси таълим даражасининг юқорилиги; 


113 
15) фаолиятнинг барча соҳаларида билимлар асосидаги кучли рақобат; 
16) мамлакатнинг очиқлиги, халқаро интеграция ва кооперациялашнинг 
юқори даражаси; 
17) бозорлар ва минтақалар инфратузилмасининг юқори сифати; 
18) паст солиқ ва божхона ставкалари; 
19) мамлакатда бизнеснинг юқори маданияти. Агар Ўзбекистоннинг 
рақобат жиҳатдан устунликларини таҳлил қиладиган бўлсак, қуйидагиларни 
алоҳида ажратиш мумкин: 1) мамлакат сиёсий ва ҳукуқий тизимининг 
барқарорлиги; 2) инсонни ривожлантиришга (таълим, соғлиқни сақлаш, 
ижтимоий эҳтиёжларга) катта қўйилмалар; 3) аҳоли ҳаёт кечиришининг 
узоқлиги; 4) меҳнат ресурсларининг рақобатбардошлиги; 5) мамлакат 
аҳолиси таълим даражасининг юқорилиги. 
Бир мамлакатда қиёсий ва рақобат жихатдан устунликларнинг 
интеграциялашуви 
унинг 
глобал 
иқтисодий 
кенгликдага 
рақобатбардошлигини кучайтиради. 

Download 2.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling