Тошкент давлат иқтисодиёт университети


- жадвал. Ўзбекистон Республикасида инвестицияларнинг


Download 2.69 Mb.
Pdf ko'rish
bet61/88
Sana01.11.2023
Hajmi2.69 Mb.
#1738100
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   88
Bog'liq
Hozirgi zamon raqobat nazariyasi Yaxshiyeva 2019 @iqtisodchi kutubxonasi

1- жадвал. Ўзбекистон Республикасида инвестицияларнинг 
тармоқлар бўйича таркиби ўзгариши (амалдаги нархларда, фоизда) 
Инвестициялар тармоқ таркибида қишлоқ хўжалиги улушининг кескин 
камайиши диққат-эътиборни тортади. Республикада 2000 йилда унинг улуши 
5,1 фоизни ташкил қилган бўлса, 2010 йилда 3,5 фоизни ва 2017 йилда унинг 
улуши атиги 3,3 фоизни ташкил этди, яъни бу 2000 йилга нисбатан 1,8 
пунктга камдир. Шу билан бирга, бугунги кунда қишлоқ хўжалигига, 
яратилган ЯИМнинг 19,2 фоиздан кўпроғи тўғри келади. Табиий-иқлим 
шароитлари, ерларнинг ва ирригация тизимининг ҳолати, умумий 
инвестицияларда қишлоқ хўжалигининг улушини кескин оширишни талаб 
қилади. Иқтисодий ўсиш даврида хизмат кўрсатиш соҳаси, уй-жой хўжалиги, 
соғлиқни сақлаш, халқ таълими, фан ва маданиятга йўналтирилган 
инвестицияларнинг улуши ортди. Бу ерда шу нарса муҳимки, 
инвестицияларнинг қайд қилинган тармоқларда ортиши, инвестициялар реал 
ҳажмининг кўпайиши шароитида содир бўлди. Транспорт ва алоқага 
инвестицион сарфларининг анчагина кўпайиши мазкур тармоқларни 
реконструкция қилиш, транспорт коммуникацияларини кенгайтириш билан 
бирга борди. Жумладан, бу даврда Қамчиқ довони орқали Тошкент-Қўқон 
автомобиль ва темир йўл қурилиши, Навоий–Конимех–Мискин темир йўл 
линиясини электрлаштириш сабаб бўлди. Иқтисодий ўсиш даврида 
инвестицияларда саноат ва қишлоқ хўжалиги сингари тармоқлар улушининг 


138 
камайиши ҳамда ижтимоий соҳа тармоқлари улушининг ортиб бориши 
капитал талаб тармоқлардан бундай талаб бўлмаган тармоқларга 
инвестициялар оқиб ўтиши жараёни ўз ўрнига эга эканлигини англатади.
2005

2017 йилларда инвестициялар ҳажми барча тармоқларда барқарор 
ўсган, бироқ унинг ҳажми турли тармоқларда турли хил даражада ўсган. Энг 
юқори ўсиш 1197,4 фоизи қурилишга тўғри келади. Иккинчи ўринда саноат 
билан 563,4 фоиз туради. 2005

2017 йилларда ижтимоий соҳа тармоқларга 
йўналтирилган инвестицияларнинг улуши 1990 йилдаги 41,7 фоиздан 1995 
йилда 33,1фоизга ва 2000 йилда 42,5 фоизга ўсиб, ундан кейинги даврда 
барқарор ялпи инвестицияларнинг 3/1 қисмини ташкил этган. Ижтимоий 
соҳа тармоқларга йўналтирилган инвестицияларнинг таркибида тадқиқ 
этилаётган даврда энг юқори ўсиш 843,3 фоиз билан, уй-жой қурилишига 
тўғри келади. Ижтимоий соҳа тармоқларга йўналалтирилган инвестициялар 
ўсишида энг паст даражада ўсиш фан, маданият ва санъатга тўғри келмоқда. 
Унда тадқиқ этилаётган биринчи даврда 1990

2000 йилларда 29,4 фоизни ва 
иккинчи 2005

2017 йилларда 128,2 фоизни ташкил қилмоқда. Бугунги 
инновацион иқтисодиётга ўтиш даврида инновацияни яратувчи тармоқ 
бўлган фан, маданият ва санъатга катта ҳажмдаги инвестицияларни 
йўналтириш мақсадга мувофиқдир.
Ҳаракатлар стратегиясида ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, 
техник ва технологик жиҳатдан янгилаш, ишлаб чиқариш, транспорт-
коммуникация ва ижтимоий инфратузилма лойиҳаларини амалга оширишга 
қаратилган фаол инвестиция сиёсатини олиб боришга алоҳида эътибор 
қаратилмоқда. Фаол инвестиция сиёсати орқали юқори технологияли қайта 
ишлаш тармоқларини, энг аввало, маҳаллий хомашё ресурсларини чуқур 
қайта ишлаш асосида юқори қўшимча қийматли тайёр маҳсулот ишлаб 
чиқаришни жадал ривожлантиришга қаратилган сифат жиҳатидан янги 
босқичга ўтилмоқда. Корхоналар асосий манбаи фойда ва амортизация 
ажратмалари бўлган жамғармалар ҳисобидан инвестицияларни амалга 
ошириб келаётганлигига ва тадқиқ этилаётган давр мобайнида мазкур 


139 
кўрсаткичларнинг ўсиш суръатига эга бўлганлигига гувоҳ бўлишимиз 
мумкин. 2010-2017 йилларга келиб, жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози 
таъсири натижасида ялпи инвестицияларда корхоналар улуши 2000 йилдаги 
27,1 фоиздан, 2010 йилда 33.0фоизгача ўсди ва 2017 йилга келиб, 29,4 
фоизгача пасайди. Инвестицион жараёнларда ўз навбатида аҳолининг 
иштироки ҳам тобора кенгайиб бораётганлигини қайд этиш лозим. 
Инвестициялар таркибидаги аҳоли маблағларининг улуши 2005–2009 
йиллардаги 10–11 фоиздан 2017 йилга келиб, 14,5 фоизгача ўсган. Аҳоли 
турмуш даражаси ва реал даромадларининг ўсиши эвазига аҳоли 
инвестицион 
фаолиятининг 
фаоллашуви 
аҳоли 
жамғармаларининг 
кўпайишига замин яратиб берди. 
“Иқтисодиётда бошқарув тизими эскиргани, инновацион ғояларни 
қўллаб- қувватлаш бўйича самарали механизмлар ўз вақтида жорий 
қилинмагани ҳам жиддий муаммо бўлиб қолмоқда. Шунингдек, технологик 
қолоқлик, ресурс ва энергияни тежайдиган технологиялар, муқобил энергия 
манбаларини татбиқ этишнинг сустлиги ҳам иқтисодий тараққиёт йўлида 
тўсиқ бўлмоқда. Энг ёмони, истиқболли йирик лойиҳаларни белгилаш ва 
амалга оширишда жиддий хатоликларга йўл қўйилгани, хорижий кредитлар 
самарасиз ишларга сарфлангани иқтисодиёт ривожига ҳалақит бермоқда”
37
– 
дейди Президентимиз Ш.М.Мирзиёев. Саноатни модернизация қилиш, 
техник ва технологик янгилаш лойиҳалари, шунингдек, 2015

2019 йилларда 
иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳада энергия сарфи ҳажмини 
қисқартириш, энергия тежайдиган технологияларни жорий этиш чора-
тадбирлари дастурининг ҳаётга самарали татбиқ этилиши натижасида 
республика ЯИМга энергия сарфини 7,4 фоизга, ҳамда йирик корхоналарда 
ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар таннархини эса ўтган йилга нисбатан 
ўртача 10,6 фоиз камайтиришга, 4400 дан ортиқ корхоналарнинг рентабеллик 
даражасини ошириш ва молиявий соғломлаштириш ҳамда ишлаб чиқариш 
37
Мирзиѐев Ш.М. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиѐевнинг Олий Мажлисга 
Мурожаатномаси. Т.// Халқ сўзи, 2017 йил 23 декабрь. 


140 
қувватларидан фойдаланиш даражасини ошириш асосида ишчилар сонини 
кўпайтиришга эришиш режалаштирилган.
Сўнгги йилларда олиб борилган инвестиция сиёсати мамлакатнинг 
ижтимоий-иқтисодий ва стратегик мақсадларини белгилаш, Ўзбекистоннинг 
халқаро иқтисодий ҳамжамиятдаги роли ва ўрнини аниқлаш имконини 
берди. 

Download 2.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling