Тошкент давлат иқтисодиёт университети


-жадвал. Ўзбекистон иқтисодиётини инновацион ривожлантириш


Download 2.69 Mb.
Pdf ko'rish
bet64/88
Sana01.11.2023
Hajmi2.69 Mb.
#1738100
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   88
Bog'liq
Hozirgi zamon raqobat nazariyasi Yaxshiyeva 2019 @iqtisodchi kutubxonasi

2-жадвал. Ўзбекистон иқтисодиётини инновацион ривожлантириш 
концепцияси
38
 
38
Finance.uz


152 
Дастлабки бешта поғона иқтисодиётда инновациялар учун қулай 
муҳитни ривожлантириш зарурлигини изоҳлаб беради. Ушбу вазифалар 
таъминланганда инновацион ривожланиш учун қулай муҳит яратилиши 
мумкин, шундагина Ўзбекистонда инновацияларни молиявий қўллаб-
қувватлаш самара бериши мумкин. 
Хорижий мамлакатлар ривожланиш тажрибасини ўрганиш асосида 
инновацияни – бугунги кунда фаровонлик ва рақобатбардошликни 
таъминловчи асосий омил деб, инновацияларни ривожлантиришни – рақобат 
курашидаги афзалликларни қўшимча тарзда кучайтирувчи омил сифатида 
тавсифласак бўлади. Барча ривожланган мамлакатлар бу омилларни 
олдиндан ҳисобга олиб, ўз позицияларини халқаро майдонда кучайтириш 
учун фойдаланмоқда. Инновацион фаолликни бошқаларга қараганда 
олдинроқ ишга туширган давлат доим ютиб чиқишини билишимиз керак. 
10.3. Рақобатнинг кучайиши шароитида минтақаларни 
ривожлантиришнинг инвестициявий-инновацион стратегияси 
Бугунги кун шароитларида технологиялар қанчалик минтақавий 
ривожланиш сиёсатини намоён этиши ва рақобатбардошликни ошириш 
воситаси сифатида технологияларни рағбатлантиришнинг минтақавий 
инвестиция-инновация 
стратегиясини 
қандай 
қилиб 
шакллантириш 
кераклиги муаммоси долзарб илмий-амалий муаммо бўлиб қолмоқда. 
Халқаро ва маҳаллий тажриба шуни кўрсатадики, иқтисодий ўсиш 
суръатлари секинлашаётган минтақаларда моддий ишлаб чиқаришда жуда 
кўп иш ўринлари йўқолиб боради, шунингдек, хизматлар соҳаси ҳам 
нисбатан суст ривожланади. Демак, бундан муҳим хулосага келиш мумкин: 
моддий ишлаб чиқаришнинг ривожланиши хизматлар соҳасининг ўсишига 
олиб келади, аммо бунинг тескариси эмас. Мазкур соҳалар ўртасидаги 
алоқалар уйғун эмас, яъни хизматлар соҳасини ривожлантириш моддий 
ишлаб чиқаришнинг пасайишини қоплай олмайди. Ўзбекистон учун бунинг 
маъноси 

қишлоқ хўжалиги ва иқтисодиётнинг бошқа тармоқларида ишчи 


153 
кучининг бўшаши хизматлар соҳасидаги бандликнинг тегишича ортишига 
олиб келмайди. 
Моддий-технологик инновациялар инвестициявий жараён воситасида 
жорий этилиши боис, минтақани ривожлантириш инвестициявий 
стратегиясининг қуйидаги турларини ажратиб кўрсатиш мумкин: 
- тақлидий, технологик етакчилар ютуқларини уйғун такрор ишлаб 
чиқариш ва бозорнинг бўш бўғинларини самарали ўзлаштиришга 
йўналтирилган; 
- инновацион, юқори кескинлик даражасига эга янгиликларни мустақил 
ишлаб чиқиш ва жорий этиш орқали технологик етакчиликни таъминлайди; 
- асосий маҳсулоти инновация бўлган компаниялар, фирмалар ва 
бўлинмалар хизматларидан фойдаланишнинг венчур стратегияси. 
Минтақанинг инвестиция-инновация стратегиясини амалга оширишда 
илмий 
тадқиқот 
фирмалари 
ва 
бўлинмаларининг 
хизматларидан 
фойдаланишнинг турли вариантлари, шунингдек, ташкилий алоқалар ва 
уларни молиялаш усуллари венчур стратегия деб аталади. Ушбу усулнинг 
ўзига хослиги шундан иборатки, у капиталнинг турли шакллари: 
акционерлик, ссуда, тадбиркорликнинг уйғунлигидан иборат. 
Бундай таҳлил шуни кўрсатадики, алоҳида минтақалар ўртасида 
инновацион салоҳиятдан фойдаланиш жадаллигидаги фарқлар кўпинча 
муайян корхоналарнинг техникадан самарали фойдаланиш имкониятлари 
ўртасидаги тегишли фарқларга бориб тақалади. Шунинг учун марказда четга 
нисбатан жорий этиш суръатларининг юқорилигини қишлоқ жойларини кам-
ситиш сифатида қараш нотўғри. 
Узоқ муддатли истиқболда, мамлакат иқтисодиётидаги таркибий 
силжишларга, фойдадан ташқари, глобаллаштириш билан боғлиқ 
таваккалчиликлари ҳам таъсир кўрсатиши .мумкин, улар қаторига 
қуйидагилар киради: 
- Жаҳон Савдо Ташкилоти (ЖСТ) қоидалари ва талабларида экспорт 
субсидияларини чеклаш, хорижий шахсларни инвестиция фаолиятида 


154 
камситишни таъқиқлаш, экспорт ва импортни мажбурий лицензияланишига, 
саноат моллари учун юқори импорт тарифларига йўл қўймаслик; 
- халқаро ташкилотларнинг молиявий очиқликни талаб қилиши, 
шунингдек, хорижий капитал оқимининг салмоқли силжиши туфайли 
беқарорлик юзага келиши хавфининг ортиши, бу эса макроиқтисодий 
бошқарув сифатига ва мамлакатда барқарор ижтимоий-иқтисодий вазиятни 
таъминлашни талаб этади; 
- тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш учун 
рақобатнинг кучайиши. Илғор хорижий технологиялардан нусха олиш 
имкониятининг пасайиши, ақлий мулкка оид халқаро ҳуқуқлар ҳимоясининг 
кескинлашиши, мамлакатнинг ташқи қарзлари ошиши хавфи мавжудлиги 
туфайли жаҳон тараққиётидан четда қолиш хавфи. 
Шундай қилиб, бизнинг фикримизча, ҳукумат барча корхоналарда, 
жумладан, йирик корхоналарда инновацион фаолиятни қўллаб-қувватлаши 
лозим. 
Инновацион 
гигантлар 
жаҳон 
бозорига чиқишда кўпроқ имкониятларга эга, 
бу эса, ўз навбатида, мамлакатга қўшимча 
валюта оқимини таъминлайди. 
Шу муносабат билан таъкидлаш жоизки, 
рақобат ўз ҳолича глобал мақсад сифатида эмас, балки Ўзбекистон 
Республикасининг ижтимоий вазифасини – мамлакатнинг барча фуқаролари 
фаровонлигини ошириш вазифасини ҳал қилиш воситаси сифатида зарурдир. 
Бундан ташқари, рақобат муҳитида ишлаб чиқарилган маҳсулот учун талаб 
бўлмаганлиги, яъни чекланган табиий ресурслардан оқилона фойдаланилма-
ганлиги ҳолатлари ҳам учраб туради. 
У ёки бу инвестиция-инновация стратегиясини ташлашдан олдин 
минтақавий ривожланиш даражасини ва минтақа рақобатбардошлигини 
баҳолаш талаб этилади. 
Минтақаларнинг иқтисодий ривожланиши йўналишларини энг юқори 
даражада асослаш ва унинг ўзига хос хусусиятларини тўлиқроқ ҳисобга олиш 


155 
учун, фикримизча, муайян вазифа ёки муаммолар йиғиндиси нуқтаи 
назаридан минтақага ҳар томонлама чуқур таъриф берадиган ўзаро боғлиқ 
кўрсаткичларнинг бутун тизимини эътиборга олиш лозим. 
Минтақавий салоҳият, жумладан, илмий салоҳиятнинг ҳозирги аҳволига 
фақат талай омилларни тадқиқ қилиш йўли билан тўлиқ таъриф бериш 
мумкин. Аммо, омилларнинг сони кўпайганда аниқланган алоқаларнинг 
таърифи мураккаб вазифага айланиб қолади. Минтақавий салоҳиятнинг 
ҳозирги аҳволини умумлаштирилган омиллар ёки уларнинг ички, объектив 
мавжуд қонуниятларини акс эттирувчи асосий қисмлари ёрдамида 
таърифлаш зарурати туғилади. 


156 

Download 2.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling