44
SWOT анализ 5-босқичи вазифалари қуйидагилардан иборат:
Фирма стратегиясининг алоҳида бўлимлари
проектини шакллантириш
мақсадида кучлар ва имкониятлар мувофиқлаштирилади.
Таъминотчилар товарнинг бозордаги рақобатбардошлигига хомашё
етказиб берувчи сифатида таъсир кўрсатади. Хомашё
нархларининг
кўтарилиши ишлаб чиқариш харажатларининг кўпайишига ва
шу асосда
тайёр маҳсулот таннархининг ошишига олиб келади. Агар товарларнинг
чакана нархларини кўтариш имкони бўлмаса, хомашё нархларининг
кўтарилиши ҳисобидан тармоқда товар ва хизматларни сотишдан келадиган
фойда ҳажми камайиб кетади.
Дифференциация кучайиб борган сари ҳар бир сотувчи абсолют
(мутлақ) монополияга эга бўлади,
аммо шу билан бирга, ўрнини боса
оладиган бошқа маҳсулот ишлаб чиқарувчининг номукаммал рақобатига
учрайди.
Шундан
келиб
чиқиб,
барча
сотувчилар
«рақобатчи
монополистлар» бўлиб, «монополистик рақобат» кучлари таъсири
шароитида иш юритадилар.
Сотувчи-монополист қўшимча харажатлар қилиш йўли
билан
сотилаётган маҳсулот ҳажмини ошириши (бунда товар баҳоси пасайиши)
мумкин. Бошқа худди шундай товар сотувчилар эса бу шуни дарҳол амалга
ошира олмайди, деб рақобатдош товар маркаси баҳосини пасайтириш ёки
янгисини и.ч. давомида, худди шундай чоралар бошқа рақобатчи томонидан
қўлланилиши мумкинлигидан беҳавотир бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: