Тошкент давлат иқтисодиёт университети


SWOT анализ 2- босқичи вазифалари қуйидагилардан иборат


Download 2.69 Mb.
Pdf ko'rish
bet23/88
Sana01.11.2023
Hajmi2.69 Mb.
#1738100
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   88
Bog'liq
Hozirgi zamon raqobat nazariyasi Yaxshiyeva 2019 @iqtisodchi kutubxonasi

SWOT анализ 2- босқичи вазифалари қуйидагилардан иборат: 
Фирманинг кучсиз томонлари ўрганилади. Ишлаб чиқарилаётган 
товарларнинг рақобатбардошлиги барча бозорлар бўйича ўрганилади. 
Конкрет товарлар рақобатбардошлигининг комплекс кўрсаткичлари, 
фойдали эффект (интеграл сифат кўрсаткичи), жами харажатлар, товардан 
фойдаланиш шартлари, фирманинг рақобат устунлиги бўйича 1 босқичдаги 
кўрсаткичлар заифлиги аниқланади. 
SWOT анализ 3- босқичи вазифалари қуйидагилардан иборат: 
Фирмага стратегик ва тактик таҳдидиларни прогнозлаш ва ўз вақтида 
харажатларни камайтириш мақсадида фирманинг макро муҳит омиллари 
ўрганилади (сиёсий, иқтисодий, технологик, бозор ва бошқалар). 
SWOT анализ 4- босқичи вазифалари қуйидагилардан иборат: 
Фирманинг таҳдидни бартараф этиш, кучларни ўсиши ва заифликни 
пасайтириш учун зарур бўлган стратегик ва тактик имкониятлари (капитал 
актив ва бошқалар) ўрганилади. 


44 
SWOT анализ 5-босқичи вазифалари қуйидагилардан иборат: 
Фирма стратегиясининг алоҳида бўлимлари проектини шакллантириш 
мақсадида кучлар ва имкониятлар мувофиқлаштирилади.
Таъминотчилар товарнинг бозордаги рақобатбардошлигига хомашё 
етказиб берувчи сифатида таъсир кўрсатади. Хомашё нархларининг 
кўтарилиши ишлаб чиқариш харажатларининг кўпайишига ва шу асосда 
тайёр маҳсулот таннархининг ошишига олиб келади. Агар товарларнинг 
чакана нархларини кўтариш имкони бўлмаса, хомашё нархларининг 
кўтарилиши ҳисобидан тармоқда товар ва хизматларни сотишдан келадиган 
фойда ҳажми камайиб кетади.
Дифференциация кучайиб борган сари ҳар бир сотувчи абсолют 
(мутлақ) монополияга эга бўлади, аммо шу билан бирга, ўрнини боса 
оладиган бошқа маҳсулот ишлаб чиқарувчининг номукаммал рақобатига 
учрайди. 
Шундан 
келиб 
чиқиб, 
барча 
сотувчилар 
«рақобатчи 
монополистлар» бўлиб, «монополистик рақобат» кучлари таъсири 
шароитида иш юритадилар. 
Сотувчи-монополист қўшимча харажатлар қилиш йўли билан 
сотилаётган маҳсулот ҳажмини ошириши (бунда товар баҳоси пасайиши) 
мумкин. Бошқа худди шундай товар сотувчилар эса бу шуни дарҳол амалга 
ошира олмайди, деб рақобатдош товар маркаси баҳосини пасайтириш ёки 
янгисини и.ч. давомида, худди шундай чоралар бошқа рақобатчи томонидан 
қўлланилиши мумкинлигидан беҳавотир бўлади. 

Download 2.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling