39
Тармоқдаги рақобатнинг структураси тармоқдаги консолидация
(жипслашув) даражасига боғлиқдир. Фрагментланган (бўлинган) тармоқда
потенциал хатарлар кўпроқ бўлади, чунки бундай тармоқларга кириб келиш
нисбатан енгилдир. Консолидацияланган тармоқларда, одатда,
катта ва
мустақил компаниялар фаолият кўрсатади. Компанияларнинг нарх уруши
олиб бориш имконияти рақобатнинг асосий хатарли кучидир.
Бундай
холларда компаниялар сифатдаги устунликлар бўйича рақобатлашишга
интиладилар, яъни рақобатчилик уруши савдо маркасига содиқлик ва нарх
уруши эҳтимолини камайтириш позицияларидан олиб борилади. Бундай
тактиканинг муваффақияти тармоқда маҳсулотни
дифференциаллаш
имкониятларига боғлиқдир.
Тармоқда талабнинг ўсиб бориши рақобатнинг сусайишига ва экспансия
учун катта имкониятларнинг вужудга келишига олиб келади. Компанияларда
инвестицияларга талаб кучаяди. Аксинча, талаб ўсишининг секинлашиши
рақобатни
кучайтириб юборади, компаниялар бозорларни фақат бошқа
компаниялардан тортиб олиш ҳисобигагина қўлга киритишлари мумкин
бўлади. Шундай қилиб, талабнинг камайиши – рақобатнинг кучайишига олиб
келадиган асосий хатардир.
Do'stlaringiz bilan baham: