41
Портер назариясига кўра, тармоқ рақобатини таҳлил қилишнинг ўзига
хос хусусиятлари қуйидагилардан иборат:
1. Тармоқда рақобат кучларининг аниқлиги ва самарадорлигини
аниқлашга;
2. Компаниянинг рақобат кучлари таъсиридан максимал ҳимояланиш
позициясига эга бўлишга;
3. Рақобат кучларига қарши таъсир кўрсатишга ёрдам беради.
Рақобат беш кучи назариясининг олтин қоидаси – рақобат
кучларининг таъсири нақадар заиф бўлса, тармоқда компания кўпроқ
фойда олиш имкониятига эга бўлади, ва аксинча, рақобат кучларининг
таъсири нақадар кучли бўлса, тармоқда компания камроқ фойда олиш
имкониятига эга бўлади.
Ривожланган Ғарб
мамлакатларида, хусусан, Жаҳон иқтисодий
форумида мунтазам марказий ўрин эгаллайдиган Рақобат устунлиги
назарияси бугунги кунда Ўзбекистон мисолида қайта-қайта ўз тасдиғини
топмоқда. Рақобат устунлиги назариясига кўра (М.Портер, Дж.Сакс,
П.Кругман)
халқаро
бозорда
компаниянинг
рақобатбардошлиги
мамлакатнинг ишлаб чиқариш омиллари билан устунроқ
таъминланганлиги
эмас, балки ушбу компания учун давлат қандай иқтисодий институтлар ва
механизмлар орқали имконият яратаётганлиги билан баҳоланади.
3.2. Корхона (фирмада) рақобат таҳлилида
SWOT анализини қўллаш
5 куч модели кўпроқ стратегик бошқаришда ва маркетингда қуйидаги
йўналишларида қўлланилади:
- Компанияда SWOT таҳлили ўтказишда;
- Кенгайтирилган рақобат таҳлили ва бозор таҳлилини
тузишда
ишлатилади.
(SWOT таҳлил). Номланиши инглиз сўзлари аббревиатурасидан
ташкил
топиб куч, заифлик, имконият ва хавфни билдиради. Таҳлил
42
компаниянинг кучли ва кучсиз томонлари, потенциал бозор имкониятлари ва
хавфларни таққослашга асосланади. (2-расм)
SWOT анализ қўллаш схемаси
Do'stlaringiz bilan baham: