40
- Харажатлар бўйича мутлақ устунликлар (ишлаб чиқариш
харажатларининг янада камлиги мавжуд
компаниялар учун янги
компаниялар эришиши қийин бўлган катта устунликлар беради)
- Кўламдан тежаш – маҳсулотни ишлаб чиқаришда харажатларнинг
камайтирилиши, хом ашё ва таркибий қисмларни катта миқдорда
сотиб
олишдаги чегирмалар, рекламага сарфланадиган харажатларни камайтириш.
Булар ишлаб чиқаришни энди бошлаётган
компаниялар учун катта
қийинчиликлар туғдиради.
4. Харидорларнинг
бозордаги
ҳукмронлиги
(харидорларнинг
иқтисодий имкониятлари ва савдо қобилиятлари
туфайли вужудга келган
рақобат кучлари).
9
Бу қуйидаги ҳолатларда амалга ошади:
- етказиб берувчи соҳа бир неча кичиқ компаниялардан таркиб топган
бўлиб, харидорлар кам бўлганда;
- харидорлар товарларни катта миқдорда сотиб олганда;
- тармоқ ўз фаолият туридан келиб чиққан
холда харидорларга кучли
даражада боғлиқ бўлганда;
- харидорлар бир неча етказиб берувчи тармоқлар ичидан энг паст нарх
таклиф қилаётганини танлаш имкониятига эга бўлганда (бу ушбу тармоқда
нарх рақобатини кучайтиради) ;
- харидорлар талабининг товар сифатига, нархига ва сервис даражасига
нисбатан нозиклашиб ва чуқурлашиб боришида.
Do'stlaringiz bilan baham: