Тошкент давлат иқтисодиёт университети


Корхона (фирманинг) маълум бир давр мобайнида стратегик


Download 2.69 Mb.
Pdf ko'rish
bet24/88
Sana01.11.2023
Hajmi2.69 Mb.
#1738100
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   88
Bog'liq
Hozirgi zamon raqobat nazariyasi Yaxshiyeva 2019 @iqtisodchi kutubxonasi

Корхона (фирманинг) маълум бир давр мобайнида стратегик 
ҳолатини баҳолаш қуйидаги кўрсаткичларга асосланади: 
1. 
Корхона (фирманинг) нисбий ўлчами;
2. 
Корхона (фирманинг) ўсиши; 
3. 
Бозордаги товар ва хизматларни сотишдаги улуши;
4. 
Бозордаги позицияси; 
5. 
Корхона (фирманинг) солиштирма рентабеллиги; 
6. 
Соф даромади; 


45 
7. 
Корхона (фирманинг) технологик ҳолати; 
8. 
Ташқи кўриниши; 
9. 
Раҳбарият ва персонал (кадрлар).
Рақобатнинг баҳоланмайдиган омиллари қаторига товарлар сифати ва 
реклама киради ва улар индивидуал ёки алоҳида хусусиятларга эгадир. 
Дифференциация маҳсулотнинг ўз маълум хусусиятлари асосида 
шаклланиши, масалан, алоҳида хусусиятлар – фирма маркаси, фирма номи, 
қадоқлаш ёки тара (агар улар бўлса) бўйича ёки сифат, шакл, ранг, стиль 
асосида индивидуал хусусиятлари билан белгиланади. 
Дифференциациялашган маҳсулот баҳо муаммоси рақобатли талаб ва 
харажат эгри чизиқлари доирасига киритилиши мумкин эмас, бу аввалдан 
хулосалардаги хатоларга олиб келади; баҳо ҳаддан ташқари паст, ишлаб 
чиқариш масштаби – жуда катта, корхоналар сони – жуда кичиқ бўлиб 
чиқади. Бундан ташқари, рақобатнинг яна иккита жиҳати: дифференциация 
ва сотиш харажатлари бутунлай тушиб қолади. Шу сабабли баҳоларни тўла 
билмаслик маҳсулотга талаб эластиклиги (қайишқоқлик)ни пасайтиради, бу 
эса реклама талабнинг эластиклигини ошириши, баҳолар рақобатини эса 
анча кенг қилишига ўхшайди ва баҳолар ёрдамида талаб этиладиган 
қўшимча харажатларни қоплайди.
Рақобат кураши эволюцияси товар сифатини оширади (буни патент, 
муаллифлик ҳуқуқлари, фирма ҳимоя белгилари, фирма алоҳида қадоқлаш 
усули, маҳсулот сифатини яхшилаш мақсадида, фирманинг қулай 
жойлашуви). Реклама эса, эркин рақобат шароитидан фарқли равишда, 
бозорлар қўшилиб кетишига йўл қўймайди.
Баҳоланмаган рақобат омиллари фирмани харидорлар талабини 
қондириш учун янги имкониятлар қидиришга ундайди, уларга «ҳаваснинг 
пуллик қоидалари» ни сингдириб боради. 
Ишлаб чиқариш ва сотиш харажатлари концепциясида харажатлар 
фабрика доирасида товарларни ишлаб чиқаришга кетган сарфлардангина 
(биринчи) эмас деб қаралади. Транспорт (ташиш), сортировка қилиш 


46 
(ажратиш), сақлаш, уйларга етказиш харажатлари (иккинчи) мавжуд бўлиб, 
улар талабларни қондириш учун янада яхши қулайликлар яратади. Икки хил 
кўринишдаги харажат ўртасида чегара ўтказиш (ишлаб чиқариш 
харажатлари, сотиш харажатлари) таклиф ва талаб ўртасидаги фарқ каби 
қиймат назариясида фундаментал аҳамият касб этади. Сотиш харажатлари 
мазкур маҳсулотга талабни оширади, ишлаб чиқариш харажатлари унинг 
таклифини оширади. 

Download 2.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling