Тошкент давлат педагогика университети бобожонов исломбек усмоналиевич


Download 411 Kb.
bet10/13
Sana29.01.2023
Hajmi411 Kb.
#1138242
TuriДиссертация
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Bog'liq
Avtoreferat Bobojonov Islombek 27.11.21

3- жадвал
Тошкент шаҳар маҳаллаларининг 2014 ва 2017 йилларда маънавий-маърифий масалалар юзасидан амалга оширган ишларининг туманлар кесимидаги ҳисоботи4



Тошкент шаҳар туманлари

Маънавий-маърифий тадбирлар сони

2014

2017

1.

Бектемир

71

92

2.

Миробод

162

194

3.

Мирзо Улуғбек

291

317

4.

Олмазор

291

301

5.

Сергели

298

329

6.

Яшнобод

209

223

7.

Учтепа

348

394

8.

Чилонзор

209

247

9.

Шайхонтоҳур

301

319

10.

Юнусобод

311

341

11.

Яккасарой

112

119



Иккинчи бобнинг иккинчи параграфи «Ёшлар ўртасида жиноятчиликка қарши курашиш ва уни олдини олишда маҳаллалар фаолияти» деб номланади. Дунёда жиноятчилик ва унинг олдини олиш азалдан долзарб муаммолардан бири бўлиб келмоқда. Афсуски, бутун дунёда, хусусан, юртимиз Ўзбекистонда ҳам қасддан одам ўлдириш ёки тан жароҳати етказиш, мол-мулкка тажовуз қилиш, фирибгарлик каби жиноятлар содир этилиш ҳолатлари давом этмоқда.
Тошкент шаҳри ёшлари томонидан содир этилаётган жиноят ва ҳуқуқбузарликлар иштирокчиларини ёш нуқтаи назаридан 2 гуруҳга бўлиш мумкин: биринчиси, вояга етмаганлар бўлиб, улар асосан 13-17 ёшларни ташкил этмоқда. Мазкур йўналишдаги статистик маълумотларга кўра, 2011 йилда умумий жиноятчилик таркибида вояга етмаганларнинг ҳиссаси 2.4 % ни ташкил этиб, 2010 йилга нисбатан 0.1 % камайишига эришилди. Мазкур ҳолатда рўйхатга киритилганларнинг 57.9 % и ўқувчилар бўлиб, уларнинг 20.2 % и мактабларда, 37.7 % и академик лицей ва коллежларда таҳсил олган. 5.8 % и эса меҳнат фаолияти билан машғул бўлгани қайд этилган1. Иккинчиси, 18-30 ёш оралиғидаги ёшлар ҳисобланади.
Вояга етмаганлар томонидан содир этилаётган жиноятларни қуйидагича гуруҳга бўлиш мумкин: энг кўп учрайдиган турлари ўғирлик, талончилик, безорилик кабилар; вояга етмаганларни ўзаро гуруҳ бўлиб жиноят содир этиши; зўравонлик ва таъмагирлик йўллари билан фирибгарлик ҳолатларини содир этиш.
«2016 йилда фақат академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари томонидан 1 минг 427 та жиноятга қўл урилган. Ёшлар тарбиясига етарли эътибор қаратилмагани оқибатида ўтган йили 18 дан 30 ёшгача бўлган фуқаролар томонидан жами 31 минг 933 та жиноят содир этилган»2. 18-30 ёш оралиғидаги ёшлар томонидан эса юқоридаги ҳолатлар билан бирга оғир ва ўта оғир турдаги жиноятлар ҳам содир этиш ҳолатлари кўп учрамоқда. Хусусан, қасддан одам ўлдириш, одам савдоси, гиёҳванд ва наркотик моддалар савдоси билан шуғулланиш ҳолатларини алоҳида таъкидлаб ўтиш мумкин.

Download 411 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling