Тошкент давлат педагогика университети бобожонов исломбек усмоналиевич
Диссертация мавзусининг диссертация бажарилган олий таълим муассасасининг илмий-тадқиқот ишлари билан боғлиқлиги
Download 411 Kb.
|
Avtoreferat Bobojonov Islombek 27.11.21
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тадқиқотнинг мақсади.
- Тадқиқотнинг вазифалари
- Тадқиқот объектини
- Тадқиқотнинг усуллари.
- Тадқиқотнинг илмий янгилиги
Диссертация мавзусининг диссертация бажарилган олий таълим муассасасининг илмий-тадқиқот ишлари билан боғлиқлиги. Диссертация Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети илмий тадқиқот режаси доирасида бажарилган.
Тадқиқотнинг мақсади. 1991-2019 йиллар давомида Ўзбекистоннинг пойтахти Тошкент шаҳри маҳаллаларида ёш авлодни тарбия соҳасида тўплаган тажрибасини ёритишдан иборат. Тадқиқотнинг вазифалари сифатида қуйидагилар белгиланган: Ўзбекистон ҳудудида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг такомиллаштирилишини таҳлил қилиш; Тошкент шаҳри ўзини ўзи бошқариш органларининг ўзига хос хусусиятларини очиб бериш; Ўзбекистон ёшлар сиёсатида ўзини ўзи бошқариш органларининг ваколат ва вазифаларини тадқиқ этиш; шаҳар маҳаллаларида ёшлар ўртасидаги маънавий-маърифий фаолиятда ижтимоий шериклик масаласини таҳлил қилиш; ёшлар ўртасида жиноятчиликка қарши курашиш ва уни олдини олишда Тошкент шаҳри маҳаллаларининг ишлаш усулларини аниқлаштириш; ёш авлод тарбиясида давлат, нодавлат ва жамоат ташкилотлари билан маҳалланинг ҳамкорлигини кўрсатиб бериш; оила – таълим муассасаси – маҳалла тизимининг самарадорлиги ҳамда ёшларни иш билан таъминлаш борасида давлат ва нодавлат ташкилотлар ҳамкорлик масаласини таҳлил қилиш. Тадқиқот объектини Тошкент шаҳри маҳаллалари мисолида Ўзбекистонда ёш авлодни тарбиялаш жараёнида маҳалла институтининг роли ташкил этади. Тадқиқот предмети. 1991-2019 йиллар давомида Ўзбекистонда ёш авлодни тарбиялаш жараёнида маҳалла институтининг ролини тарихий нуқтайи назардан таҳлил қилиш тадқиқот предмети ҳисобланади. Тадқиқотнинг усуллари. Тадқиқот олиб бориш жараёнида тарихий таҳлил, обьективлик, фанлараро ёндашув, анализ ва синтез, қиёсий таҳлил, кузатиш, тизимлилик, оғзаки тарих, статистик, қиёсий солиштирма каби билиш усулларидан фойдаланилган. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат: Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини ривожлантириш, унинг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамланиши ҳамда вазифа ва ваколатларининг кенгайиб бориш босқичлари 1991-2000 – ФЎЎБОнинг конституциявий-ҳуқуқий, ташкилий асосларини шакллантириш даври, 2001-2010 – фаол демократик янгиланишлар даври, 2010-2016 – вазифаларини кенгайтириш, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари билан яқин муносабатларини таъминлаш даври, 2017 йилдан ҳозирги кунгача – давлат органи сифатида фаолиятини янада такомиллаштириш давридан иборат бўлганлиги аниқланган; «Оммавий маданият», диний экстремизм ва терроризмга қарши курашиш, уларни олдини олишда маҳалла институтининг роли «Ота-оналар университети» жамоатчилик тузилмасининг иштироки, имом-хатиблар билан ҳамкорлиги орқали очиб берилган ҳамда ахборот технологиялари ютуқларидан кенг фойдаланган ҳолда тайёрланган тарғибот материалларининг самарадорлиги исботланган; «Ёшлар дафтари» тизимининг ҳаётга тадбиқ этилиши натижасида Тошкент шаҳрида ёшларни оилавий тадбиркорликка, ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб этиш орқали иш билан таъминлаш даражаси 2021 йилнинг биринчи ярмига келиб, 2019 йилга нисбатан 2.7 % га ортганлиги асосланган; Ёшлар томонидан аксарият жиноят ва ҳуқуқбузарлик ҳолатларининг тунда содир этилганлигидан келиб чиққан ҳолда шаҳарнинг барча маҳаллаларида жамоат патрул гуруҳлари ташкил этилиб, синов тариқасида «Хавфсиз пойтахт» концепциясини ҳаётга самарали тадбиқ этилиши натижасида 2018-2019 йилларда 2010-2017 йилларга нисбатан ёшлар томонидан жиноят ва ҳуқуқбузарлик ҳолатларини содир этиш ҳолатлари 31 % га камайганлиги асосланган; Download 411 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling