Тошкент давлат педагогика университети бобожонов исломбек усмоналиевич


Н.У.Мусаев Илмий даражаларни берувчи илмий кенгаш қошидаги илмий семинар раиси, т.ф.д., профессор А.Б.Ҳолиқулов


Download 411 Kb.
bet3/13
Sana29.01.2023
Hajmi411 Kb.
#1138242
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
Avtoreferat Bobojonov Islombek 27.11.21

Н.У.Мусаев
Илмий даражаларни берувчи илмий кенгаш қошидаги илмий семинар раиси, т.ф.д., профессор
А.Б.Ҳолиқулов
Илмий даражаларни берувчи илмий кенгаш қошидаги илмий семинар котиби, т.ф.н., доцент
КИРИШ (Фалсафа доктори (PhD) диссертацияси аннотацияси)
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Дунё миқёсида жадаллашиб бораётган глобаллашув жараёни ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ва маънавий соҳада бир қатор ўзгаришларни юзага келтирмоқда. Бу ҳолат эса бутун дунё халқлари ва миллатларининг асрий анъана ва урф-одатлари, маданияти ҳамда ёшлари тарбиясига ижобий жиҳат билан бирга салбий таъсир ҳам кўрсатмоқда. Юзага келаётган баъзи салбий мазмундаги ўзгаришлар халқлар ва миллатларнинг миллий қадриятлари, маданияти ва энг хатарлиси ёшлар келажагини хавф остида қолдираётгани билан характерлидир. Давлатлар ўртасидаги турли соҳалардаги ҳамкорликнинг ривожланиши, ахборот технологиялари, интернетнинг янада тараққий этиб бориши натижасида интеграциялашув жараёни янги босқичга кўтарилди ва бу миллий қадриятларни келажак авлодга етказиш ҳамда жамиятнинг энг ҳаракатлантирувчи тоифаси, яъни ёшлар тарбияси ва муаммолари билан боғлиқ илмий тадқиқотлар кўламини кенгайтириш заруриятини кўрсатмоқда.
Жаҳон мамлакатлари глобаллашувнинг салбий таъсиридан ҳимояланишда давлат ташкилотлари билан бир қаторда жамоат ташкилотларини ҳам фаоллигини оширишга жиддий эътибор қаратмоқда. Хусусан, муниципалитетлар – ўзини ўзи бошқариш органларининг вазифа ва ваколатлари босқичма-босқич тарзда кенгайтирилиб, масъулияти ошириб борилмоқда. Мазкур жараён жамоат ташкилотлари томонидан ёшларнинг ижтимоий фаоллиги, иш билан бандлиги, улар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарлик ҳолатларини содир этилишини олдини олиш каби муҳим йўналишларда янги механизмлар ишлаб чиқишни тақозо этади. Plan International компаниясининг берган маълумотларига кўра, 15-24 ёшдаги 621 миллион ёшлар ўқиш ва ишлаш имконига эга эмас, 75 миллион саводли ёшлар ҳеч қаерда ишламайди. Кейинги ўн йилликда 1 миллиард ёшлар меҳнат бозорига кириб келиши кутиляпти, бироқ уларни иш билан таъминлаш режаси ишлаб чиқилмаган1. Бу каби муаммоларни олдини олишда жамоат ташкилотлари фаоллигини ошириш билан бирга, давлатлар ўртасида ҳамкорликни янада ривожлантириш, шунингдек, соҳа доирасида янги илмий тадқиқотлар олиб бориш вазифаси долзарб аҳамият касб этади.
Ўзбекистон мустақилликни эълон қилгач, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг ҳуқуқий асосини шакллантириш ҳамда унинг сиёсий мавқеини тиклаш масаласига алоҳида эътибор қаратди. Боиси, ўзини ўзи бошқариш органларини ривожлантириш фуқаролик жамиятининг асосий талабларидан бири ҳисобланади. «Маҳалла халқ билан давлат ўртасидаги кўприк бўлиши керак. Одамларнинг қувончу ташвишидан доимо хабардор бўлиш маҳалланинг асосий вазифасидир»2. Шу сабабли ёшлар муаммоларини ҳал этиш, уларнинг таълими ва тарбияси, жамиятдаги ҳар бир ислоҳотга дахлдорлик ҳиссини ошириш, бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, иш билан таъминлаш каби бир қатор вазифаларни амалга оширишда маҳалла институтининг масъулиятини ошириш муҳим аҳамият касб этади. Бу эса маҳалла институтини янада ривожлантириш ҳамда самарадорлигини оширишга қаратилган янги илмий тадқиқотларни амалга ошириш, шунингдек унинг ҳуқуқий асосини янада мустаҳкамлаш заруриятини кўрсатади.
Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 25 сентябрдаги ЎРҚ-376-сон «Ижтимоий шериклик тўғрисида»ги Қонуни, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 4 майдаги ПФ-5430-сон «Мамлакатни демократик янгилаш жараёнида фуқаролик институтларининг ролини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида», 2020 йил 18 февралдаги ПФ-5938-сон «Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида» ва «Ўзбекистон Республикаси маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги Қарори, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 4 мартдаги ПФ-6181-сон «2021-2025 йилларда фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида» ҳамда 2016 йил 14 сентябрдаги «Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида»ги Қонуни, 2017 йил 5 июлдаги Ўзбекистон Президентининг ПФ-5106-сон «Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида», 2020 йил 30 июндаги ПФ-6017-сон «Ўзбeкистон Рeспубликасида ёшларга оид давлат сиёсатини тубдан ислоҳ қилиш ва янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида», 2020 йил 30 июндаги ПҚ-4768-сон «Ўзбeкистон Рeспубликаси ёшлар ишлари агeнтлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» ҳамда соҳага доир бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда кўрсатилган вазифаларни амалга оширишда ушбу диссертация муайян даражада хизмат қилади.

Download 411 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling