Тошкент давлат педагогика университети бобожонов исломбек усмоналиевич


Тадқиқотнинг республика фан ва технологиялари ривожланишининг устувор йўналишларига мослиги


Download 411 Kb.
bet4/13
Sana29.01.2023
Hajmi411 Kb.
#1138242
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
Avtoreferat Bobojonov Islombek 27.11.21

Тадқиқотнинг республика фан ва технологиялари ривожланишининг устувор йўналишларига мослиги. Тадқиқот республика фан ва технологиялари ривожланишининг I. «Ахборотлашган жамият ва демократик давлатни ижтимоий, ҳуқуқий, иқтисодий, маданий, маънавий-маърифий ривожлантиришда инновацион ғоялар тизимини шакллантириш ва уларни амалга ошириш йўллари» устувор йўналиши доирасида бажарилган.
Мавзунинг ўрганилганлик даражаси. Ёшларни тарбиялаш жараёнида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг ўрни ва роли масаласи ижтимоий-гуманитар соҳа вакиллари, хусусан, тарихчилар, ҳуқуқшунослар, жамиятшунос ҳамда сиёсатшунос олимлар диққат марказида бўлиб келмоқда. Мавзуга доир адабиётларни 3 гуруҳга бўлиб ўрганиш мақсадга мувофиқдир: биринчиси, ёшлар тарбияси, ҳаёти ва фаолиятига доир адабиёт ва манбалар; иккинчиси, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг фаолиятига доир манбалар ҳамда қонун ва қонун ости ҳужжатлар; учинчиси, хорижий олимлар томонидан амалга оширилган илмий тадқиқотлар.
Биринчи гуруҳга кирувчи тадқиқотларда ёшлар таълими ва тарбияси, ёшлар муаммолари, уларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллиги каби йўналишларда ижтимоий-гуманитар соҳа вакиллари томонидан қатор илмий изланишлар олиб борилган. Хусусан, тарихчи олимлар томонидан ёшларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллиги, кундалик турмуш-тарзининг муҳим жиҳатлари ҳамда ёшларга оид давлат сиёсатининг амалга оширилиши каби масалалар тарихий жиҳатдан тадқиқ этилан1.
Шунингдек, политолог2, файласуф3 ҳамда педагог4 олимлар ўз тадқиқот ишларида ёшларнинг сиёсий онги ва маданияти, ёшлар соғлом турмуш-тарзи, талаба-ёшларни ўқитишда ноанъанавий методларнинг муҳим томонларини таҳлил қилдилар.
Иккинчи гуруҳга кирувчи адабиётларда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг фаолиятига доир амалга оширилган илмий тадқиқотлар ўрин олган бўлиб, унда асосан Ўзбекистон ҳудудида маҳалла институтининг ривожланиш тарихи, ҳуқуқий асослари, давлат бошқарувидаги аҳамияти, аҳолининг ижтимоий ҳимоялашда иштироки каби масалалар ижтимоий-гуманитар соҳа олимлари томонидан тадқиқ этилган. Мазкур тадқиқот ишларини шартли равишда қуйидаги икки гуруҳга бўлиш мумкин:
XIX аср охири ва ХХ асрда олиб борилган илмий тадқиқотлар;
Мустақиллик йилларида олиб борилган илмий тадқиқотлар.
XIX аср охири ва ХХ аср давомида олиб борилган тадқиқотларда асосан маҳаллалар, уларнинг ривожланиш тарихи, анъана ва урф-одатлари қисман ўрганилган1. Мустақиллик йилларида эса тарихчилар, ҳуқушунослар, сиёсатшунос ва социолог олимлар фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг ривожланиш тарихи, ҳуқуқий асосларининг шаклланиши ва такомиллашиши, фуқаролик жамиятини ривожлантиришдаги роли, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилишдаги ўрни каби жиҳатларни тадқиқ этдилар2.
Учинчи гуруҳга хорижий олимлар1 томонидан олиб борилган тадқиқотларни киритиш мумкин. Улар ўзларининг илмий изланишларида асосан, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг фаолияти, ривожланиш тарихи ҳамда муаммо ва камчиликлари, шунингдек, маҳаллаий ўзини ўзи бошқариш органларининг давлат ҳокимияти органлари билан алоқалари ва ҳамкорлик масалаларини таҳлил этдилар.
Юқорида келтирилган адабиётлар ва манбаларни таҳлил қилиш давомида Ўзбекистонда ёшларни тарбиялаш жараёнида маҳалла институтининг роли ва ўрни алоҳида равишда тарихий жиҳатдан таҳлил қилинмаганлигини кузатиш мумкин. Шунингдек, Тошкент шаҳри маҳаллалари комиссиялар фаолияти, уларнинг ёшлар билан ишлаш усул ва методлари алоҳида ўрганилмаган. Бу эса илмий тадқиқот мавзусининг яна бир долзарблик жиҳатини кўрсатиб беради.

Download 411 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling