Тошкент давлат педагогика университети бобожонов исломбек усмоналиевич


Download 411 Kb.
bet6/13
Sana29.01.2023
Hajmi411 Kb.
#1138242
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
Avtoreferat Bobojonov Islombek 27.11.21

Тадқиқотнинг амалий натижалари: Тошкент шаҳри маҳаллалари фаолияти мавжуд архив материаллари асосида таҳлил қилиш орқали Ўзбекистонда ёшларни тарбиялаш жараёнида маҳалла институтининг ролини ошириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган;
Келтирилган хулосалар Ўзбекистонда ёшларни тарбиялаш жараёнида маҳалла институтининг ролини янада такомиллаштиришга қаратилган. Шунингдек, хулоса ва тавсиялардан соҳа доирасидаги ўқув жараёнида фойдаланиш мумкин.
Тадқиқот натижаларининг ишончлилиги тарих фанида тан олинган илмий тадқиқот усулларидан фойдаланилганлиги, илмий адабиётлар ва даврий нашрларга асосланганлиги, шунингдек Тошкент шаҳар Давлат архиви, соҳага оид давлат ва нодавлат ташкилотларнинг жорий архивлари материалларидан фойдаланилганлиги, келтирилган таклиф ва тавсияларнинг тегишли ташкилотлар томонидан тасдиқланиб, амалиётда жорий этилганлиги билан изоҳланади.
Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти. Тадқиқот натижаларининг илмий аҳамияти мустақиллик йилларида Ўзбекистонда ёшларни тарбиялаш жараёнида маҳалла институтининг роли тарихий нуқтайи назардан, қиёсий таҳлил, хронологик каби тарихий тадқиқот усуллари ҳамда объективлик тамойили асосида тизимли ўрганилганлиги боис келтирилган назарий маълумотлар, хулоса, тавсия ва таклифлардан мазкур муаммога оид хулосаларни такомиллаштиришда фойдаланиш мумкинлиги билан белгиланади.
Тадқиқот натижаларининг амалий аҳамияти шундаки, Ўзбекистонда ёшларга оид давлат сиёсатини самарали ташкил этиш, ёшларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, мамлакат ижтимоий-иқтисодий ҳаётида ёшлар билан ишлаш, улар томонидан ҳуқуқбузарлик ва жиноятчилик ҳолатларини содир этилишига қарши курашиш бўйича лойиҳалар ишлаб чиқиш ҳамда ўқув ва методик қўлланмалар, дарсликлар яратишда фойдаланишга хизмат қилади.
Тадқиқот натижаларнинг жорий қилиниши. Ўзбекистонда ёшларни тарбиялаш жараёнида маҳалла институтининг ролига оид илмий хулоса ва амалий таклифлардан:
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини ривожлантириш ва такомиллаштириш босқичлари, унинг ҳуқуқий асосларини ривожланиши ҳамда вазифа ва ваколатларининг кенгайиб боришига кўра 4 босқич (1991-2000, 2001-2010, 2010-2016, 2017 йилдан ҳозирги кунгача) да амалга оширилгани аниқланиб, Тошкент шаҳри маҳаллаларида ёшлар тарбияси йўналишида фаолият олиб борган тизимнинг шаклланиши ва ривожланишига оид натижалардан Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг 2021 йил давомида амалга оширилиши режалаштирилган Иш режасининг шаклланишида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг 2021 йил 10 августдаги 02-04/1973 сонли далолатномаси). Натижада маҳалла бошқаруви тизимида янги ташкил этилган ёшлар ишлари бўйича маслаҳатчилар фаолиятининг ютуқ ва камчиликлари аниқланишига хизмат қилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 3 майдаги «Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Қарорида келтирилган оила, маҳалла, таълим муассасалари ва меҳнат жамоаларида ижтимоий-маънавий муҳитни ўрганиш ва соғломлаштиришга қаратилган фаолиятда иштирок этиш, «маҳалла — туман — вилоят — республика» принципи асосида маҳаллалардаги уюшмаган ёшлар иштирокида «Оила — муқаддас даргоҳ», «Билиб қўйки, сени Ватан кутади», «Авлодларга муносиб ворис бўлайлик», «Биз буюк алломалар фарзандларимиз», «Маърифатли ёшлар — миллат фахри» каби мавзуларда Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2019-2020 йилларда ўтказилган тарғибот ва ташвиқот тадбирларини ташкил этишда тадқиқот натижаларидан самарали фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2021 йил 16 августдаги 02/08-970 сонли далолатномаси). Натижалар ушбу тарғибот ва ташвиқот тадбирларини илмий асосда ташкил этишга хизмат қилган.
Мустақиллик йилларида маҳалла институтининг қайтадан тикланиши, соҳа доирасида сўнгги йилларда амалга оширилган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти, маҳалла институтининг тарихий илдизлари ва ривожланиш босқичлари, унинг ҳуқуқий асосини янада такомиллаштириш масаласи, ёшлар орасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарлик ҳолатларини содир этилиш сабаблари, ёшларни иш билан таъминлашда маҳалла институтининг иштироки таҳлилига бағишланган натижалардан «O‘zbekiston tarixi» телеканалида эфирга узатилган «Mavzu» кўрсатуви сценарийсини тузиш ва тайёрлашда фойданаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси «Oʻzbekiston» телерадиоканали» ДУК қошидаги «Oʻzbekiston tarixi» телеканалининг 2021 йил 4 январдаги 02-40-04-сон маълумотномаси). Натижаларнинг қўлланилиши телетомашабинлардаги маҳалла институтининг ривожланиш босқичлари ҳамда амалга оширилган сўнгги ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятига доир билимларини янада оширишга хизмат қилган.

Download 411 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling