Тошкент давлат педагогика университети бобожонов исломбек усмоналиевич
Тадқиқот натижаларининг апробацияси
Download 411 Kb.
|
Avtoreferat Bobojonov Islombek 27.11.21
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тадқиқот натижаларининг эълон қилинганлиги
- Диссертатсиянинг тузилиши ва ҳажми.
- ДИССЕРТАЦИЯНИНГ АСОСИЙ МАЗМУНИ Кириш
- Ўзбекистонда демократик жамият барпо этишда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг ўрни»
- Биринчиси
Тадқиқот натижаларининг апробацияси. Тадқиқот натижалари 10 та илмий конференцияларда, шу жумладан, 5 та халқаро конференция ҳамда 5 та республика илмий-амалий конференцияларида апробациядан ўтган.
Тадқиқот натижаларининг эълон қилинганлиги. Диссертация мавзуси бўйича жами 17 та илмий иш эълон қилинган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссиясининг докторлик диссертациялари асосий натижаларини чоп этиш тавсия этилган нашрларида 7 та, жумладан, 5 та республика ва 2 та хорижий журналларда нашр этилган. Диссертатсиянинг тузилиши ва ҳажми. Диссертация кириш, уч боб, хулоса ва фойдаланилган адабиётлар рўйхати ҳамда иловалардан иборат. Ишнинг умумий ҳажми 139 бетни ташкил этади. ДИССЕРТАЦИЯНИНГ АСОСИЙ МАЗМУНИ Кириш қисмида диссертация мавзусининг долзарблиги асосланган, тадқиқотнинг мақсад ва вазифалари, объекти ва предмети аниқланган, илмий янгилиги ва амалий натижалари баён қилинган. Олинган натижаларнинг ишончлилиги асосланган ҳолда уларнинг назарий ва амалий аҳамияти очиб берилган. Тадқиқот натижаларининг амалиётга жорий қилиниши, ишнинг апробацияси, эълон қилинган ишлар ва диссертациянинг тузилиши бўйича маълумотлар келтирилган. Диссертациянинг «Ўзбекистонда демократик жамият барпо этишда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг ўрни» деб номланган биринчи бобида Ўзбекистон ҳудудида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини такомиллаштириш масаласи, унинг мазмун-моҳияти, тадқиқот объекти сифатида белгиланган Тошкент шаҳри ўзини ўзи бошқариш органларининг ўзига хос хусусиятлари, Ўзбекистон ёшлар сиёсатида ўзини ўзи бошқариш органларининг ваколат ва вазифалари, уларни амалга ошириш механизмлари таҳлил этилди. «Ўзбекистон ҳудудида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини такомиллаштирилиши» деб номланган биринчи параграфда давлат томонидан амалга оширилган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти таҳлил этилиб, унинг ҳуқуқий асослари шакллантирилиши ҳамда такомиллаштириб борилиши, шунингдек ривожланиш босқичлари кўрсатиб берилади. Ўзбекистон Республикаси Президенти 2021 йил 22 март – Маҳалла тизими ходимлари кунига бағишланган байрам табригида «Маҳалла – асрлар оша миллий урф-одат ва анъаналаримизни безавол сақлаб, халқимиз учун эзгулик ва тарбия бешиги, яхши қўшничилик ва ҳамжиҳатлик маскани бўлиб келмоқда. Шу боис, биз кейинги тўрт йилда маҳалла институтига миллий давлатчилигимизнинг асосий қуйи бўғини сифатида қараб, унинг жамият бошқарувидаги ўрни ва ролини оширишга қаратилган кенг кўламли ва пухта ўйланган ислоҳотларни амалга ошираётганимиздан барчангиз яхши хабардорсиз1», деб таъкидлаб ўтади. 1985 йил Франциянинг Страсбург шаҳрида Маҳаллий ўзини ўзи бошқариш тўғрисидаги Европа Хартияси қабул қилинган. Мазкур Хартиянинг 2 моддасида «Маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органлари мамлакат Конституцияси ва қонунчилигида тан олиниши лозим2» деб белгиланган. Мазкур нормани эътироф этган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Конституциянинг 105 моддасида3 маҳалла институти ва унинг фаолият юритиш тартибига ҳуқуқий баҳо берилди ва маҳалла институтининг конституциявий асоси шакллантирилди. Бу орқали эса маҳалла институтининг тарихий мавқейи ва таъсири қайта тикланди. Ҳозирда Ўзбекистон Республикасида маҳаллалар сони 9155 та бўлиб, улар фаолиятини мувофиқлаштириб турувчи туман ва шаҳар бўлимлари сони 203 тани ташкил этмоқда4. Сўнгги йилларида маҳалла институтига эътибор, шаҳар ва қишлоқларнинг кенгайиб бориши ва урбанизация ҳисобига нафақат унинг сифати, балки сони ҳам мунтазам равишда ўсиб бормоқда. Ўзбекистон Республикасида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини такомиллаштириш борасида амалга оширилган ислоҳотлар уларнинг ҳуқуқий асосларини босқичма-босқич шакллантириш ва ривожлантириш орқали амалга оширилди. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини ҳуқуқий асосларини икки гуруҳга бўлиш мумкин. Биринчиси, Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунлар; Иккинчиси, қонуности норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, яъни Президент қарор ва фармонлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, тегишли вазирлик, маҳаллий ҳокимият органлари ва идораларнинг қарор ҳамда буйруқлари. Тадқиқотда, шунингдек, мустақиллик йилларида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини ривожлантириш ва такомиллаштириш жараёнини, унинг ҳуқуқий асосларини ривожланиши ҳамда вазифа ва ваколатларининг кенгайиб боришига кўра 4 босқичга бўлиб таҳлил этилган. Download 411 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling