Тошкент давлат педагогика университети электрон ўҚув-методик мажмуалар


ўзлаштириш мустаҳкамлиги талаблари


Download 0.99 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/25
Sana27.01.2023
Hajmi0.99 Mb.
#1133732
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   25
Bog'liq
IO\'M

ўзлаштириш
мустаҳкамлиги талаблари – талабаларнинг ўқув материалини мустаҳкам 
ўзлаштиришлари учун, уларни чуқур фикрлаш, хотирада сақлаш каби 
қобилиятларини ривожлантириш катта аҳамиятга эга. 
8. 
ЭЎММда ўқитишнинг ривожлантирувчи ва тарбиявий 
функциялари бажарилиши талаблари
Таълим вазифасидаги анъанавий нашрларга қўйиладиган дидактик 
талаблардан ташқари, ЭЎММ яратиш ва жорий қилинишида замонавий 
ахборот ва телекоммуникация технологияларнинг устунликларидан 
фойдаланиш каби қуйидаги ўзига хос дидактик талаблар қўйилади: 
1. Мослашувчанлик талаблари – ЭЎММ таълим олувчи индивидуал 
имкониятларига, яъни ўқитиш жараѐнида таълим олувчи билимлари
кўникмалари ва психологик хусусиятларига мослаштирилган бўлиши керак. 
ЭЎММ мослашувчанлигининг учта даражаси мавжуд. Биринчи даражаси
талабаларнинг ўзларига қулай бўлган индивидуал темпига мос ҳолда ўқув 
материалини ўрганиш имконияти ҳисобланади. Иккинчи даражаси - таълим 
олувчи ҳолатининг диагностик таҳлили ҳисобланади, унинг натижалари 
асосида, таълим беришнинг мазмуни ва услуби таклиф этилади. Учинчи 
даражаси - очиқча ѐндашувга асосланади, унда фойдаланувчиларнинг 
гуруҳланиши кўзда тутилмайди ва муаллифлар таълим олувчиларнинг 
имкони борича кўпроқ контингенти учун, иложи борича кўпроқ 
вариантларини ишлаб чиқишлари тавсия этилади. 


11 
2. Ўқитишнинг интерфаоллик талабларига ўқитиш жараѐнида таълим 
олувчи билан ЭЎММнинг ўзаро ҳамкорлигини таъминлаш киради. ЭЎММ 
воситалари интерфаол мулоқот ва тескари алоқани таъминлаши керак. 
Мулоқотни ташкил этишнинг муҳим қисми бўлиб, фойдаланувчи ҳаракатига 
ЭЎММнинг реакцияси ҳисобланади. Тескари алоқа назоратни амалга 
оширади, кейинги бажариладиган ишлар бўйича тавсиялар беради, 
маълумотнома ва тушунтирувчи ахборотларга доимий киришишни амалга 
оширади. 
3. ЭЎММнинг ўқув ахборотини тақдим қилишида компьютер 
визуаллаштириш имкониятларини жорий қилиш талаблари. Замонавий 
электрон воситалар имкониятлари ўқув ахборотини намойиш қилиш 
сифатини таҳлил қилишни кўзда тутади. 
4. ЭЎММ билан ишлашда таълим олувчининг интеллектуал 
қобилиятини ривожлантириш талаблари. Фикрлаш, мураккаб вазиятларда 
мустақил қарорлар қабул қила олиш маҳорати, ахборотга ишлов бериш 
бўйича кўникмаларни шакллантиришни кўзда тутади. 
5. ЭЎММ – ўқув материалини намойиш қилишнинг тизимлилик ва 
функционал боғлиқлиги талабларини бажариши керак. 
6. ЭЎММ – таълим беришнинг тўлиқлиги ва узлуксизлигини 
таъминлаши керак. 

Download 0.99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling