Тошкент давлат педагогика университети электрон ўҚув-методик мажмуалар


 ЭЎММни ишлаб чиқишга қўйиладиган методик талаблар


Download 0.99 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/25
Sana27.01.2023
Hajmi0.99 Mb.
#1133732
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   25
Bog'liq
IO\'M

1.3. ЭЎММни ишлаб чиқишга қўйиладиган методик талаблар 
 
Методик талаблар ЭЎММга мўлжалланган ўқув фанининг ўзига 
хослиги ва хусусиятларини, унинг қонуниятларини изланиш усулларини, 
ахборотга ишлов беришнинг замонавий усулларини жорий қилиш 
имкониятларини ҳисобга олишни кўзда тутади. Фанлардан яратиладиган 
ЭЎММ қуйидаги методик талабларни қониқтириши керак: 
1. ЭЎММ – ўқув материалини тақдим этишнинг тушунчали, образли ва 
ҳаракатли компонентларининг ўзаро боғлиқлигига таянган ҳолда қурилиши 
керак. 
2. ЭЎММ ўқув материалини юқори тартибли тузилма кўринишида 
таъминлаши керак. Фанлараро мантиқий ўзаро боғлиқлик ҳисобга олиниши
керак. 
3. ЭЎММда таълим олувчига ўқув материалини босқичма-босқич 
ўзлаштириш учун ошириш турли хилдаги назоратларни амалга ошириш
имконияти яратилиши керак.
ЭЎММни ишлаб чиқиш ва фойдаланишга қўйилган методик талабларни 
ҳисобга олиш билан бир қаторда, уни яратишнинг муваффақиятлилиги ва 
сифатига таъсир қилувчи бир қатор психологик талаблар ҳам қўйилади. 
Қуйида ЭЎММга қўйиладиган психологик талаблар келтирилган: 
1. ЭЎММда ўқув материалини намойиш қилиш нафақат вербал, балки 
когнитив жараѐннинг сенсорлик ва намойиш қилиш ҳолатларига ҳам мос 
келиши керак. ЭЎММ қабул қилиш, диққат, фикрлаш, тасаввур қилиш, 
хотира сақлаш каби психологик жараѐнлари хусусиятларини ҳисобга олган 
ҳолда ишлаб чиқилиши керак. 
2. ЭЎММдаги ўқув материали таълим олувчиларнинг ѐшини, таянч 
билимларини инобатга олиб тузилиши керак. 


15 
3. ЭЎММ образли ва мантиқий фикрлашни ривожлантиришга 
йўналтирилган бўлиши керак. 
ЭЎММнинг тузилмаси ва мазмуни ўқув материалини чуқур ўрганишга 
мўлжаллаш билан бир вақтда ўрганилаѐтган фаннинг ўқув дастурига мос 
келиши керак. Таълим тизими учун яратиладиган ЭЎММ қуйидаги умумий 
талабларни хам қаноатлантириши керак: 
- ЭЎММнинг мазмуни ва таркиби таълим стандартининг талабларига 
мос келиши керак; 
- ЭЎММ ўзида муаммоли ва изланиш топшириқларининг интеллектуал 
ўргатувчи тизимига эга бўлиши керак; 
- ЭЎММ ўқув фаолиятининг излаш, йиғиш, сақлаш, таҳлил, ишлов 
бериш каби кўринишларни автоматлаштиришни; ҳисоблашларни, 
лойиҳалаш ва конструкциялашни, тажриба, экспериментнинг натижаларига 
ишлов беришни, назорат топшириқларни, ахборотли ишлов беришни 
автоматлаштиришни кўзда тутиши керак; 
- ЭЎММ мураккаб объектлар ( машина, ускуна, аппарат, мослама ва х.қ.) 
ишининг имитациясини, турли хилдаги жараѐнларни реал, тезлаштирилган 
ѐки секинлаштирилган вақт масштабида ўтиш воситаларини таркибида 
сақлаши керак; 
- ЭЎММнинг тренинг воситалари – таълим олувчини келажакдаги 
касбий фаолиятига боғлиқ ҳолда виртуал муҳитда тайѐрлашни амалга 
ошириш керак; 

ЭЎММда 
барча 
амалга 
ошириладиган 
ҳисоблашлар 
визуаллаштиришнинг очиқ тизимига эга бўлиши, ўзгарувчан ўрганиладиган 
объектлар ѐки жараѐнларнинг боғлиқлиги намойиш қилиниши керак. 

Download 0.99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling