Тошкент давлат педагогика университети электрон ўҚув-методик мажмуалар
II БОБ. ФАННИНГ ЭЛЕКТРОН ЎҚУВ-МЕТОДИК МАЖМУАСИНИ
Download 0.99 Mb. Pdf ko'rish
|
IO\'M
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2.1.2. ЭЎММнинг келишув варағи
- 2.1.3. ЭЎММнинг макети
II БОБ. ФАННИНГ ЭЛЕКТРОН ЎҚУВ-МЕТОДИК МАЖМУАСИНИ
КОМПОНЕНТЛАРИ 2.1. ЭЎММни меъѐрий ҳужжатлар компоненти 2.1.1. ЭЎММнинг титул варағи Титул варағи ЭЎММнинг муҳим компоненти. Унда қуйидаги маълумотлар ўз ифодасини топиши шарт (1-илова): - муассисларнинг номи ( ижро ҳокимияти органи, муассис); - олий ўқув юртининг тўлиқ расмий номи; - тузувчи ҳақидаги маълумотлар (тузувчилар); - мутахассислик ўқув режасига мувофиқ фаннинг номи; - мазкур ЭЎММ мўлжаллаб яратилган мутахассисликнинг номи ; - ишланма яратилган йил ва жой. 2.1.2. ЭЎММнинг келишув варағи Келишув варағи қуйидаги таркибий қисмлардан иборат бўлиши лозим: ЭЎММ тузувчи (тузувчилар)нинг эгаллаб турган лавозими ва илмий даражаси ҳақида тўлиқ маълумотларни кўрсатиш; 19 ички тақризчи тўғрисидаги батафсил маълумот (ички тақризчи ишланмани яратаѐтган кафедра ўқитувчиси ѐки бошқа кафедра ходими бўлиши ва албатта шу соҳа мутахассиси бўлиши шарт); ташқи тақризчининг эгаллаб турган лавозими, иш жойи ва илмий даражаси тўғрисидаги батафсил маълумотлар; ЭЎММ мўлжалланган талабалар таҳсил оладиган кафедра томонидан «Маъқулланган», факультет ва олий таълим муассаси ўқув-методик кенгашлари комиссияси томонидан қўйилган «Тасдиққа тавсия қилинган» штамплари ва тегишли имзоларнинг бўлиши шарт. Келишув варағининг намунаси 2-иловада тақдим этилган. 2.1.3. ЭЎММнинг макети ЭЎММ макети унинг барча таркибий қисмларининг ихчамлаштирилган ва муайян тизимга солинган шаклидир. Макет ЭЎММнинг таркибий қисмларини визуаллаш ва ўзаро боғлашни амалга ошириш имконини беради. ЭЎММ макети ундан оптимал тарзда фойдаланиш, ўқув фанини англашни қулайлаштириш ҳамда мутахассисликнинг бошқа фанлари билан мувофиқлигини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга. ЭЎММ макетидан бошқа локал, тармоқли ва аралаш ЭЎММларнинг таркибий қисмларига кириш ва улардан фойдаланиш мақсадида қўллаш имконини беради. Шунингдек, ЭЎММдан талабалар мустақил ишлаш жараѐнида ҳамда аудитория машғулотларида бевосита ўқитувчилар билан мулоқот чоғида амалда фойдаланишлари мумкин. ЭЎММнинг макети (3-илова) расмий ҳужжат сифатида қуйидаги бўлимларни ўз ичига олади: меъѐрий ҳужжатлар компоненти - титул варағи, келишув вариғи, мавзувий режаси, фан дастури, фаннинг ишчи дастури; 20 мазмунни белгиловчи компоненти - электрон ўқув қўлланма, лаборатория ва амалий (семинар) машғулотлари мазмуни, мустақил ишларни мазмуни, электрон луғат; методик компоненти - ўқитувчига мўлжалланган методик компоненти, талабага мўлжалланган методик компоненти; баҳолаш компоненти - баҳолаш мезонлари, жорий, оралиқ ва якуний назорат бўйича саволлар, курс иши мавзулари ва х.қ. Download 0.99 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling