Тошкент давлат педагогика университети электрон ўҚув-методик мажмуалар


Талабага мўлжалланган методик компонент


Download 1.75 Mb.
Pdf ko'rish
bet16/31
Sana21.01.2023
Hajmi1.75 Mb.
#1106803
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   31
Bog'liq
elektron oquv-metodik mazhmualar va talim resurslari

 
2.3.2.Талабага мўлжалланган методик компонент 
Талабага мўлжалланган методик компонентга мустақил ишларни
бажаришга йўналтирилган методик тавсиялар киради. 
Мустақил ишлар талабанинг умумий ривожланишига ва касбий 
маҳоратини ўстиришга хизмат қилиши керак. Шунингдек, талабаларнинг
мустақил ва ижодий ишларини ташкил қилиш тарбиявий, таълимий 
аҳамиятга ҳам эга бўлиши лозим. Тарбиявийлик аҳамияти шундаки, талаба
ўз билимини ошириш ва мустаҳкамлаш учун ўзини-ўзи тарбиялаб боради. 
Таълимий аҳамияти эса талаба бўш вақтдан самарали фойдаланган ҳолда 
мустақил билим олиш жараёнининг шаклланишига олиб келади. 
Мустақил ишларнинг турлари, шаклларини танлашда «оддийдан-
мураккабга» 
ҳамда 
«умумийдан-хусусийга», 
«мавҳумдан-аниқликка» 
тамойилларига амал қилиш лозим. Мустақил ва ижодий иш топшириқларини 
ишлаб чиқишда ҳар бир талаба шахсий имкониятлари, тушунувчанлик, ўқув 
материалини 
ўзлаштириш 
даражаси 
инобатга 
олиниши, 
шахсга 
йўналтирилган ўқитиш технологияларини қўллаш мақсадга мувофиқдир.
 
2.4. ЭЎММнинг баҳолаш компонентлари 
 
2.4.1. Баҳолаш мезонлари 
Талаба билими, малака ва кўникмаларини текшириш ва баҳолаш таълим 
жараёнининг муҳим вазифаси ҳисобланади ва бутун ўқув йили давомида 
олиб борилади. Бунда асосий эътибор талабанинг қандай билим, малака ва 
кўникмага, дунёқараш ва ахлоқий-эстетик қарашларга эгалигига қаратилади. 


34 
Буларнинг барчаси билимни текшириш ва баҳолашнинг турли усулларини 
қўллаш зарурлигини кўрсатади.
Талабалар билимини назорат қилиш ва баҳолашдан мақсад таълим 
сифатини бошқариш орқали рақобатбардош кадрлар тайёрлашга эришиш, 
талабаларнинг ўқув фанларни ўзлаштиришида бўшлиқлар ҳосил бўлишининг 
олдини олиш, уларни аниқлаш ва бартараф этишдан иборат. 
Назорат тизимининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат: 
а) талабаларда Давлат таълим стандартларига мувофиқ тегишли билим, 
кўникма ва малакалар шаклланганлик даражасини назорат ва таҳлил қилиб 
бориш; 
б) талабалар билими, кўникма ва малакаларини баҳолашнинг асосий 
тамойиллари: Давлат таълим стандартларига асосланганлик, аниқлик, 
ҳаққонийлик, ишончлилик ва қулай шаклда баҳолашни таъминлаш;
в) фанларнинг талабалар томонидан тизимли тарзда ва белгиланган 
муддатларда ўзлаштирилишини ташкил этиш ва таҳлил қилиш; 
г) талабаларда мустақил ишлаш кўникмаларини ривожлантириш, 
ахборот ресурслари манбаларидан самарали фойдаланишни таъминлаш; 
д) талабалар билимини холис ва адолатли баҳолаш ҳамда унинг 
натижаларини вақтида маълум қилиш; 
е) талабаларнинг ўқув фанлари бўйича комплекс ҳамда узлуксиз 
тайёргарлигини таъминлаш; 
ё) ўқув жараёнининг ташкилий ишларини компьютерлаштиришга 
шароит яратиш. 
Назорат турлари, уни ўтказиш тартиби ва мезонлари таълим 
муассасасининг 
ўқув-услубий 
кенгашида 
муҳокама 
қилинади 
ва 
тасдиқланади ҳамда ҳар бир ўқув фаннинг ишчи ўқув дастурида машғулот 
турлари билан биргаликда кўрсатилади.


35 
Талабаларнинг билим савияси ва ўзлаштириш даражасининг Давлат 
таълим стандартларига мувофиқлигини таъминлаш учун қуйидаги назорат 
турларини ўтказиш назарда тутилади:

жорий назорат – талабанинг фан мавзулари бўйича билим ва 
амалий кўникма даражасини аниқлаш ва баҳолаш усули. Жорий назорат 
фаннинг хусусиятидан келиб чиққан ҳолда, семинар, лаборатория ва амалий 
машғулотларида оғзаки сўров, тест ўтказиш, суҳбат, назорат иши, уй 
вазифаларини текшириш ва шу каби турли шаклларда ўтказилиши мумкин;

оралиқ назорат –ўқув дастурининг тегишли (фаннинг бир неча 
мавзуларини ўз ичига олган) бўлими тугаллангандан кейин талабанинг 
билим ва амалий кўникма даражасини аниқлаш ва баҳолаш усули. Оралиқ 
назоратнинг сони ва шакли (ёзма, оғзаки, тест ва ҳоказо) ўқув фанига 
ажратилган умумий соатлар ҳажмидан келиб чиққан ҳолда таълим муассаса 
томонидан белгиланади; 

якуний назорат – ўқиш якунида муайян фан бўйича назарий 
билим ва амалий кўникмаларни талабалар томонидан ўзлаштириш 
даражасини баҳолаш усули. Якуний назорат асосан таянч тушунча ва 
ибораларга асосланган “Ёзма иш” шаклида ўтказилади. 

Download 1.75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling