Тошкент давлат педагогика университети электрон ўҚув-методик мажмуалар


II боб. Фаннинг электрон ўқув-методик мажмуаси компонентлари


Download 1.75 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/31
Sana21.01.2023
Hajmi1.75 Mb.
#1106803
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   31
Bog'liq
elektron oquv-metodik mazhmualar va talim resurslari

II боб. Фаннинг электрон ўқув-методик мажмуаси компонентлари
2.1. ЭЎММга оид меъёрий ҳужжатлар компонентлари.................................17 
2.1.1. ЭЎММнинг титул варағи
2.1.2. ЭЎММнинг келишув варағи 
2.1.3. ЭЎММнинг макети 
2.1.4. Фан дастури 
2.1.5. Фаннинг ишчи дастури 
2.2. ЭЎММнинг мазмунини белгиловчи компонентлари ............................ 20 
2.2.1. Электрон ўқув қўлланма ёки маърузалар курси 
2.2.2. Лаборатория ва амалий(семинар) машғулотлари мазмуни 
2.2.3. Мустақил ишлар мазмуни 
2.2.4. Электрон луғат 
2.3. ЭЎММнинг методик компонентлари....................................................... 28 
2.3.1. Ўқитувчига мўлжалланган методик компонент 
2.3.2. Талабага мўлжалланган методик компонент 
2.4. ЭЎММнинг баҳолаш компонентлари...................................................... 33 
2.4.1. Баҳолаш мезонлари 
2.4.2. Жорий, оралиқ ва якуний назорат бўйича саволлар 
III боб. Электрон ўқув-методик мажмуасини яратиш методикаси
3.1. ЭЎММни яратиш босқичлари ........................ .......................................... 37 
3.2. ЭЎММни яратишга қаратилган компьютер дастури билан ишлаш 
методикаси........................................................................................................... 39 
IV боб. Фаннинг электрон ўқув-методик мажмуасини амалиётда қўллаш
4.1. ЭЎММ ни ОТМ электрон кутубхонасига жойлаштириш ..................... 50 
4.2. ЭЎММни сақлаш қоидалари ...................................................................... 51 
4.3. ЭЎММни тўлдириш ва қайта ишлаш тартиби .......................................... 51 
Тавсия этиладиган адабиётлар ....................................................................... 54 
1-илова. Фаннинг электрон ўқув-методик мажмуасини яратиш тўғрисидаги 
Низом лойиҳаси ................................................................................................. 56 
2-илова. ЭЎММнинг титул варағи намунаси ................................................. 62 
3-илова. ЭЎММнинг келишув варақаси намунаси ........................................ 63 
4-илова. ЭЎММнинг макети намунаси .......................................................... 64 



Кириш 
Ўзбекистонда таълим-тарбия соҳасини ислоҳ қилишнинг асосий 
омилларидан бири бу таълим жараёнига замонавий ахборот ва коммуникация 
технологияларини жорий этиш билан боғлиқ бўлиб, республикамиз 
Президенти И.А.Каримов бу масалада “… бугун ҳаётимизга чуқур кириб 
бораётган 
Интернет 
тизимини 
кенг 
жорий 
этиш, 
ёшларимизни 
Ўзбекистоннинг қадимий ва бой тарихи, эзгу қадриятларимиз, юксак 
ахлоқий фазилатлар руҳида тарбиялашга хизмат қиладиган миллий ахборот 
ресурсларини шакллантириш ва ривожлантириш, бу борада ўзбек тилининг 
имкониятларидан самарали фойдаланиш масаласи доимо эътиборимиз 
марказида туриши лозим”лигини таъкидлайди
1

Бу каби вазифаларни бажариш кадрлар тайёрлаш миллий моделини 
амалга оширишнинг босқичларида белгилаб берилган бўлиб, унинг 
келажакдаги истиқболи Президентимиз томонидан илмий асослаб берилди. 
Моделни амалиётга татбиқ этиш ўқув жараёнини технологиялаштириш 
билан узвий боғлиқдир. Илмий техникавий тараққиёт ишлаб чиқаришнинг 
кўп сонли тармоқлари билан бир қаторда таълим соҳасига ҳам замонавий 
ахборот технологияларини жорий этишни тақозо этмоқда. Шу боисдан, 
Кадрлар тайёрлаш миллий дастурида “ўқув-тарбиявий жараённи илғор 
педагогик ва ахборот технологиялари билан таъминлаш“ зарурати эътироф 
этилди, унинг иккинчи ва учинчи босқичларида бажариладиган жиддий 
вазифалардан бири сифатида белгиланди”
2

Нима учун бугунги кунда таълимда ахборот технологияларини жорий 
этишнинг назарий асосини яратиш ва амалиётга татбиқ этиш зарурияти 
пайдо бўлди? Биринчидан, ўқитувчини ўқув жараёнининг ташкилотчиси 
сифатида эмас, балки билимларни эгаллаш манбаларидан бирига айланиб 
қолаётганлиги 
бўлса, 
иккинчидан, 
илмий-техник 
тараққиётнинг 
ривожланаётган босқичида ахборотларнинг кескин ортиб бораётганлиги ва 
улардан ўқитиш жараёнида фойдаланиш учун вақтнинг чегараланганлиги, 
шунингдек, талабаларни касбий фаолиятга мукаммал тайёрлаш талаблари 
таълим тизимига замонавий технологияларни жорий этишни тақозо этмоқда. 
Мамлакатимизда таълим соҳасида рўй бераётган туб янгиланишлар ҳар 
бир 
таълим 
муассасасида 
ўқув 
жараёни 
методик 
таъминотини 
ривожлантиришни талаб этади. Замонавий ахборот ва коммуникация 
1
Каримов И.А. Инсон, унинг ҳуқуқ ва эркинликлари – олий қадрият. – Т. 14. – Тошкент: Ўзбекистон, 2006. 
– 280 б. 
2
Баркамол авлод орзуси // Тузувчилар: Ш. Қурбонов, Р.Ахлидинов, Ҳ.Саидов.–Тошкент: Шарқ, 1999.–205 б. 



технологиялари яқин йиллар ичида педагогик инновацияларнинг асосий 
манбаи бўлиб қолади. 
Таълим олувчилар учун мустақил билим олиш имкониятларини 
ошириш, таълимнинг электрон ахборот ресурсларини шакллантириш ва 
ривожлантириш учун зарур шароитларни яратиш таълим мазмунини 
такомиллаштиришнинг зарурий шартларидан бири саналади.
Замонавий таълим тизимининг асосини сифатли ва юқори технологияли 
муҳит ташкил этади. Унинг яратилиши ва ривожланиши техник жиҳатдан 
мураккаб, аммо бундай муҳит таълим тизимини такомиллаштиришга, таълим 
жараёнига ахборот ва коммуникация технологияларини жорий этишга хизмат 
қилади.
«Кадрлар тайёрлаш миллий дастури» талабларини амалга ошириш 
ҳамда ёш авлодни юқори савияда тарбиялашни таъминлаш мақсадида 
миллий қадриятлар сингдирилган фанлар бўйича электрон ўқув-услубий 
мажмуалар яратиш давлат аҳамиятига эга бўлган масалалар қаторига қиради. 
Бугунги кунда илм-фан жадал тараққий этаётган, замонавий ахборот-
коммуникация воситалари кенг жорий этилган жамиятда барча фан 
соҳаларида билимларнинг тез янгиланиб бориши, таълим олувчилар олдига 
уларни тез ва сифатли эгаллаш билан бир қаторда, мунтазам ва мустақил 
равишда билимларни эгаллаш вазифасини қўймоқда. Шунинг учун миллий 
истиқлол ғоясига содиқ, етарли интелектуал салоҳиятга эга, илм-фаннинг 
замонавий ютуқлари асосида мустақил фикр ва мушоҳада юрита оладиган 
шахсларни тарбиялаш ҳамда рақобатбардош, юқори малакали кадрларни 
тайёрлаш масаласи электрон ўқув-услубий мажмуаларининг янги авлодини 
яратишни талаб қилмоқда. 
Кадрлар тайёрлаш миллий модели талабларига мос келадиган ҳамда 
Давлат таълим стандартлари асосида ишлаб чиқилган «Узлуксиз таълим 
тизими учун ўқув адабиётлари янги авлодини яратиш концепцияси»нинг 
асосий 
вазифаларидан 
бири 
сифатида 
электрон 
ўқув-услубий 
мажмуаларининг яратиш учун илмий-ғоявий, психологик-педагогик ва 
методик талабларни ишлаб чиқиш, электрон ўқув-методик мажмуаларидан
тўғри ва рационал фойдаланиш мақсадида уларнинг мавжуд шакллари ва 
турларига аниқ таърифлар бериш ҳамда мамлакат миқёсида замонавий 
электрон ўқув-методик мажмуаларни тайёрлаш бўйича стратегик масалалар 
кўламини аниқлаш белгиланган. 
Ушбу методик қўлланма Ўзбекистон Республикасининг «Таълим 
тўғрисида»ги 
Қонуни, 
Кадрлар 
тайёрлаш 
миллий 
дастури, 



«Ахборотлаштириш тўғрисида»ги Қонун, Ўзбекистон Республикаси 
Президентининг «Ўзбекистон Республикаси жамоат таълим ахборот 
тармоғини ташкил этиш тўғрисида» 2005 йил 28 сентябрдаги ПК-191-сон
қарори 
ҳамда 
Ўзбекистон 
Республикаси 
Вазирлар 
Маҳкамаси 
Компьютерлаштириш 
ва 
ахборот-коммуникация 
технологияларини 
ривожлантириш бўйича Мувофиқлаштирувчи кенгашнинг 2008 йил 20-
июндаги 22-сон мажлис баёнига мувофиқ ишлаб чиқилган бўлиб, у таълим 
муассасаларида яратилаётган ва амалда кўлланиладиган фанларнинг 
электрон ўқув-методик мажмуаларига бўлган асосий талабларни белгилаб 
беради. 
Фаннинг электрон ўқув-методик мажмуаси (кейинги ўринларда 
ЭЎММ) деганда, Давлат таълим стандарти ва фан дастурида белгиланган 
талаблар асосида талабалар томонидан эгалланиши лозим бўлган билим, 
кўникма ва малакаларни компетентлик даражасида ривожлантиришни, ўқув 
жараёнини комплекс лойиҳалаш асосида кафолатланган натижаларни 
олишни, мустақил билим олиш ва ўрганишни ҳамда назоратни амалга 
оширишни 
таъминлайдиган, 
талабанинг 
ижодий 
қобилиятларини 
ривожлантиришга йўналтирилган электрон кўринишдаги ўқув–методик 
манбалар, дидактик воситалар ва материаллар, мезонларини ўз ичига олади. 
ЭЎММ Давлат таълим стандарти асосида тузиладиган фан дастурига 
мувофиқ ҳамда шахсга йўналтирилган, ривожлантирувчи ва замонавий 
ахборот-коммуникация муҳитидаги мустақил таълим олиш технологиялари, 
тамойиллари ҳамда тегишли Низом талаблари асосида ишлаб чиқилади (1-
илова). 
ЭЎММ ўз ичига мажбурий ва қўшимча қисмларини қамраб олади. 
Мажбурий қисм қўйидаги 4 та компонентдан иборат: меъёрий ҳужжатлар 
компоненти; асосий мазмунни белгиловчи компонент; методик компонент;
баҳолаш компоненти. ЭЎММнинг қўшимча қисмига электрон хрестоматия, 
электрон журналлар, Интернет сайтларига ҳаволалар ва бошқалар 
киритилиши мумкин. 




Download 1.75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling