Тошкент давлат педагогика университети электрон ўҚув-методик мажмуалар


Download 1.75 Mb.
Pdf ko'rish
bet13/31
Sana21.01.2023
Hajmi1.75 Mb.
#1106803
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   31
Bog'liq
elektron oquv-metodik mazhmualar va talim resurslari

 


25 
 
2.2.3. Мустақил ишлар мазмуни 
Таълим дастурида фанларнинг бир қатор масала ва муаммолари 
мустақил таълим орқали ўрганилиши кўзда тутилган. Мустақил таълим 
талабалар томонидан у ёки бу фан бўйича дастур материалларидан бир 
қисмини мустақил ўзлаштирилишидир.
Мустақил таълим талабанинг аудиторияда ва ундан ташқарида,
ўқитувчи раҳбарлиги ёки ўқитувчи иштирокисиз амалга ошириладиган 
мустақил иш мажмуини англатади.
Мустақил таълим қуйидаги шаклларда амалга оширилади: 
1. Бевосита аудиторияда – маъруза амалий машғулот, семинар ёки 
лаборатория ишлари бўйича вазифалар бериш жараёнида; 
2. Ўқитувчи билан дарс жадвалидан ташқари пайтлардаги бевосита 
мулоқот чоғида маслаҳатлар беришда, ижодий мулоқотлар жараёнида, якка 
топшириқ бажариш ва бошқа ўринларда. 
3. Ахборот ресурс марказида, уйда, талабалар уйларида, кафедраларда
талаба томонидан ўқув ёки ижодий топшириқларни бажариш жараёнида.
Талабалар мустақил таълимини ахборот технологиялари асосида ташкил 
этиш истиқболли йўналишлардан бири саналади. Маълумки, ўқув 
материалларининг турли шакллари, жумладан ўрганиладиган жараён ва 
ҳодисаларни виртуал шаклда акс эттирадиган электрон ўқув-методик 
ресурслар, янги мавзуларни ўзлаштириш жараёнида вужудга келадиган 
саволларга ихтиёрий вақтда тўла жавоб олиш имкониятини берадиган 
интеграллашган электрон луғат-маълумотнома, табиий фанлар йўналишлари 
бўйича виртуал лаборатория ва намойиш-тажриба машғулотлари талабалар 
томонидан ўқув фанларини мустақил ўрганишда зарур бўладиган 
ресурслардан саналади. Мустақил ишни ташкил этишда юқорида эслатилган 
ресурслардан фойдаланиш тартиби ҳар бир талабанинг индивидуал 
хусусиятларини инобатга олган ҳолда белгиланади. 


26 
Мустақил иш муайян фандан ўқув дастурида белгиланган ҳамда талаба 
томонидан ўзлаштирилиши лозим бўлган билим, кўникма ва малаканинг 
маълум бир қисми бўлиб, ўқитувчи маслаҳати ва тавсиялари асосида 
аудиторияда ёки аудиториядан ташқарида бажарилади. Ушбу бўлимда 
талабалар мустақил ишини бажариш юзасидан тегишли кафедралар 
томонидан савол ва топшириқлар ҳамда уларни бажариш бўйича методик 
тавсиялар берилади. Фаннинг хусусиятидан келиб чиқиб қуйидаги схемада 
келтирилган мустақил иш турлари бўйича топшириқлар ишлаб чиқилади.
Талаба томонидан мустақил равишда жавоб ёзишни (реферат ёки 
ҳисобот шаклида) талаб этувчи саволлар ишлаб чиқилади. Талабанинг 
ижодий қобилиятларини ривожлантиришга йўналтирилган топшириқлар 
ишлаб чиқилади. 
Ёзма мустақил топшириқлар: 
-ҳисоблаш учун берилган вазифаларни бажариш, умумлаштирувчи ва 
такрорланувчи жадвалларни тўлдириш, технологик хариталарни ишлаб 
чиқиш, лаборатория, амалий ишлар тўғрисида ҳисоботлар тузиш ва шунга 
ўхшаш вазифаларни ўз ичига олади. 
График мустақил топшириқлар: 
- уларга турли лойиҳаларни тайёрлаш чизмачилик ишларини 
эскизлаштириш, кесмалар ва кесишмаларни тасвирлаш, (айрим детал ва 
тугунларни чизиб кўрсатиш ва х.з), схемалар, графиклар, диаграммаларни 
тузиш, кузатиш натижаларини тасвирлаш ва шу каби вазифалар қамраб
олинади. 
Амалий характердаги мустақил топшириқлар: 
- талабалар ўқитувчи топшириғи асосида мустақил ишни бажариш 
жараёнида буюм ва махсулотларни тайёрлаш, жиҳоз ва асбоб-ускуналарни 
таъмирлаш, махсулотга ишлов бериш, ҳисоблаш, янги мосламаларни 
лойиҳалаш, макет ва моделлар, намуналар тайёрлаш каби ишларни амалга 
оширадилар. 


27 
Методик тавсияларнинг асосий бўлимлари қуйидагиларни ўз ичига 
олиши лозим: 

талабалар мустақил ишлари топшириқлари баёни ёки характеристикаси; 

ҳар бир аудиториядан ташқари мустақил топшириқни бажариш 
юзасидан сарфланадиган намунавий вақт меъёри; 

тавсия этилаётган адабиётлар рўйхати (асосий ва қўшимча); 

талабалар мустақил ишларини жиҳозлаш ва тақдим этишга қўйиладиган 
талаблар; 

талабалар мустақил ишларининг бажарилиш сифатини баҳолаш. 

Download 1.75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling