Тошкент давлат педагогика университети электрон ўҚув-методик мажмуалар


Download 1.75 Mb.
Pdf ko'rish
bet21/31
Sana21.01.2023
Hajmi1.75 Mb.
#1106803
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   31
Bog'liq
elektron oquv-metodik mazhmualar va talim resurslari

Манба турлари босилади. Худди янги бўлим киритишга ўхшаш ном, изоҳ 
киритилади.
Бу ерда янги киритилаётган манба турининг қайси бўлимга қарашли 
эканлиги ҳам кўрсатиб ўтилади. 
Файл турлари бўлими орқали тизимга юкланадиган файлларнинг 
турлари (формати)ни кўрсатиб қўйиш мумкин. 


46 
Агар киритилган манбанинг файл формати Веб саҳифа, Веб архив, 
Флэш, Расмлардан бирортаси бўлса, у ҳолда бу манбани бевосита браузер 
ойнасида кўриш мумкин. Қолган форматдаги манбаларни кўриш учун аввало 
уларни юклаб олиш керак бўлади. 
Тизимда бир нечта фойдаланувчи фаолият юритиши кўзда тутилган 
бўлиб, ҳар бир фойдаланувчи алоҳида ҳолда бир ёки бир нечта кафедра 
бўйича фанлардан ЭЎММни яратиш, таҳрирлаш, шу кафедра фанлари 
бўйича манбаларни жойлаштириши мумкин.
Демак, шартли равишда администратор икки турда бўлади дейишимиз 
мумкин. Биринчиси – юқорида айтилган фанлар методик мажмуасини 
шакллантирувчи фойдаланувчи. Иккинчиси фойдаланувчиларни яратувчи 
администратор. 
Тизимга янги фойдаланувчи қўшиш бош администратор томонидан 
амалга оширилади. Бунинг учун бош администатор логин ва пароли орқали 
тизимга кирилган сўнг, менюдан Users бўлими танланади. 
Янги фойдаланувчи қўшиш формаси орқали фойдаланувчи хақидаги 
маълумотлар киритилади ва Kiritish тугмаси босилгандан сўнг янги 
фойдаланувчи кўрсатилган логин ва парол орқали тизимдан фойдаланиш 
имкониятига эга бўлади. 


47 
Администратор менюсининг ОТМ тузилмаси қисмида тизимга 
киритилаётган манбаларнинг ОТМ факультет ва кафедралари бўйича 
таснифлаш учун ОТМ нинг факультет, йўналиш ва кафедралари номлари 
киритиб олинади.
Бу ҳам худди юқоридагидек аввал бўлимни очиб, сўнгра Янги қўшиш 
мурожаатини танлаш орқали ҳосил бўлган янги факультет, йўналиш ёки 
кафедрани киритиш формаси (шакли) ёрдамида киритиб олинади. 
Энди тизимнинг асосий Фанлар бўлимига тўхталсак. Тизимга бирор 
фан юзасидан ўқув-методик материалларни яъни манбаларни киритиш учун 
аввало шу материаллар тааллуқли бўлган фанлар кириталади. Янги фан 
киритиш учун
- Мажмуа меню бандининг Фанлар бўлими танланади 
- Ҳосил бўлган ойнадан Янги фан қўшиш мурожаати танланади 
- Янги фан киритиш формаси (шакли) даги маълумот майдонлари 
тўлдирилади 
- Киритиш тугмаси босилади 
Киритилган бирор элемент (бўлим, манба тури, факультет, кафедра, 
фан) ни ўчириш учун
- мос бўлимларнинг бирида Рўйхат мурожаати танланади.


48 
- Ҳосил бўлган рўйхатдан ўчирилиши керак бўлган элемент 
топилади.
- Шу элементнинг қаршисида турган қизил рангдаги Х мурожаати 
танланади. 
Энди бирор фан бўйича манба киритишни кўриб чиқайлик. Бунинг 
учун
- Фанлар рўйхатидан керакли фан танланади 
- Натижада экранга шу фан бўйича тизимга киритилган манбалар 
рўйхати чиқарилади. 
- Ойнанинг юқориги қисмидан Янги манба қўшиш мурожаати 
танланади. 
- Ҳосил бўлган ойнада янги манба хақидаги зарур маълумотлар 
(номи, муаллифи, манбанинг тури, юкланадиган файлнинг формати) мос 
майдонларга тўлдирилади. 
- Юкланадиган файл танланади. 
- Киритиш тугмаси босилади. 


49 
Манбалар рўйхатидан бирортасини босиб бу манба ҳақида маълумотларни 
кўриш ва файлни юклаб олиш мумкин: 


50 

Download 1.75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling