Тошкент давлат педагогика университети электрон ўҚув-методик мажмуалар


-БОБ. ФАННИНГ ЭЛЕКТРОН ЎҚУВ-МЕТОДИК МАЖМУАСИНИ


Download 1.75 Mb.
Pdf ko'rish
bet22/31
Sana21.01.2023
Hajmi1.75 Mb.
#1106803
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   31
Bog'liq
elektron oquv-metodik mazhmualar va talim resurslari

4-БОБ. ФАННИНГ ЭЛЕКТРОН ЎҚУВ-МЕТОДИК МАЖМУАСИНИ 
АМАЛИЁТДА ҚЎЛЛАШ 
4.1. ЭЎММни ОТМ электрон кутубхонасига жойлаштириш 
Олий таълим муассасаларида ЭЎММни ахборот ресурс маркази 
электрон кутубхонасига жойлаштириш Ахборот технологиялари маркази 
томонидан амалга оширилади. ЭЎММ тайёрлаш ва уни ахборот ресурс 
марказига етказиб бериш университет кафедралари зиммасига юкланади.
ЭЎММни етказиш турли хилдаги ахборот ташувчилар ёрдамида амалга 
оширилади. ЭЎММнинг электрон манзили аниқ ифодаланиши ҳамда турли 
хилдаги вируслардан холи бўлиши мақсадга мувофиқ. 
ЭЎММ таркиби ва унинг таркибига кирадиган бошқа электрон 
ҳужжатларни электрон кутубхонага жойлаштиришга қўйиладиган талаблар:
1. Электрон ҳужжатнинг таркиби кафедра йиғилиши ҳамда ишчи 
дастурда мазкур предметга ажратилган соатларга монанд бўлиши шарт. 
2. ЭЎММ мазмунини ифодаловчи электрон ҳужжат фанни ўқитиш 
мақсадидан келиб чиқиши лозим. 
3. Электрон ҳужжатлар MS Word ва HTML, PDF ва х.қ. дастурларидан 
фойдаланган ҳолда амалга оширилиши мумкин.
4. Ҳужжатларнинг шрифти бир хил бўлиши ҳамда турли хатолардан 
ҳоли бўлиши ва ўқилиши қулай бўлиши зарур.
5. Дастурга киритилган барча қўшимча тушунилиши мураккаб бўлган 
материаллар учун изоҳловчи маълумот-йўриқномалар ўз аксини топган 
бўлиши шарт
6. 
Ҳужжатлар зарур бўлганда WinRAR архиватори ёрдамида
архивланишга мўлжалланган бўлиши лозим.
ЭЎММнинг фойдаланишга лаёқатлилик даражасини назорат қилиш 
масъулияти 
уни 
электрон 
кутубхона 
маълумотлари 
базасига
жойлаштираётган мутахассис зиммасига юкланади. Юқорида зикр этилган 
талабларнинг бузилиш ҳоллари учраганда ёки ЭЎММдан фойдаланиш 
жараёнида дуч келинадиган муаммолар ҳақида ЭЎММни тайёрлаган кафедра 
мудирига камчиликларни бартараф этиш тўғрисида ёзма равишда билдирги 
берилади.
ЭЎММни электрон кутубхонага топшириш пайтида қуйидаги 
ҳужжатлар ҳам қўшиб топширилиши лозим:
1. ЭЎММни марказий кутубхона директорига топширганликни 
тасдиқловчи ҳужжат.


51 
2. ЭЎММ макети бўйича барча материаллар ва файллар.
ЭЎММ қабул қилиб олинганидан сўнг унинг таркибидаги барча 
материаллар марказий электрон кутубхона маълумотларига таркибига 
киритилади.

Download 1.75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling