Тошкент давлат педагогика университети электрон ўҚув-методик мажмуалар


Download 1.75 Mb.
Pdf ko'rish
bet23/31
Sana21.01.2023
Hajmi1.75 Mb.
#1106803
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   31
Bog'liq
elektron oquv-metodik mazhmualar va talim resurslari

4.2. ЭЎММни сақлаш қоидалари 
ЭЎММни сақлаш қуйидаги тартибда амалга оширилади:
1. Локаль ЭЎММ университет электрон кутубхонасининг машиналар 
ёрдамида ўқиладиган турли хилдаги кўчма ташувчиларида сақланади.
2. Тармоқли ЭЎММлар электрон кутубхонанинг маълумотлар базасида 
сақланади.
ОТМнинг электрон кутубхонаси таълимий аҳамиятга эга бўлган 
электрон характердаги ахборотлар тизимини тўплаш, сақлаш ҳамда 
фойдаланишга мўлжалланган. Электрон кутубхона маълумотлар базаси 
тўлиқ матнга эга бўлган электрон ҳужжатларни сақлашга мўлжалланган
махсус тарзда ташкил қилинади.
ЭЎММ характеридаги электрон ҳужжатларни сақлаш технологияси 
Низомий 
номидаги 
ТДПУ 
марказий 
кутубхонасининг 
электрон 
кутубхоналарда мавжуд электрон ҳужжатларни сақлаш дастури ва бошқа 
тегишли меъёрий ҳужжатлар асосида амалга оширилади.
Электрон ҳужжатларни сақлаш технологиясига асосан ЭЎММ 
ҳужжатлари кўчирилиши (конвертацияланиши) бошқа шу типдаги 
ҳужжатлар билан бирлаштирилиши мумкин. Бу жараён электрон кутубхона 
ходимлари томонидан амалга оширилади.
ЭЎММнинг жисмонан йўқ бўлиб кетишининг олдини олиш мақсадида 
конвертациялаш-кўчириш жараёнидан олдин мазкур ҳужжатлардан нусха 
кўчириб олиниши шарт.
ЭЎММларнинг барчаси электрон кутубхонада ноқонуний йўллар билан
турли техникалар ёрдамида кўчириб олиш ва фойдаланишга йўл қўйилмайди.
Шунингдек, ЭЎММларни сақлаш жараёнида уларни турли компьютер 
вируслардан ҳимоя қилиш электрон кутубхона ходимлари томонидан қатьий 
назорат қилинади.
4.3. ЭЎММни тўлдириш ва қайта ишлаш тартиби 
Электрон кутубхона базасида сақланаётган ЭЎММга турли хилдаги 
тузатиш ва ўзгартиришлар киритиш унинг мазмунини такомиллаштириш
янги таълим технологиялари билан бойитиш ҳамда унинг таркибини янги 
ўқув-услубий материалларни киритиш мақсадида амалга оширилади.


52 
ЭЎММга муайян ўзгартиришларни киритиш билан бевосита шу 
мажмуани тайёрлаган ОТМнинг кафедраси шуғулланади.
ЭЎММга турли ўзгартириш ва тузатишларни киритиш қуйидаги
йўллар асосида амалга оширилади:
1. Бевосита муаллифлар ёки бунга кафедра томонидан берилган 
ваколати бўлган шахслар ЭЎММни электрон кутубхонага маълумотлар 
базасига топширгунга қадар.
2. Кафедранинг махсус сўровига асосан электрон кутубхона вакиллари 
томонидан.
ЭЎММга ўзгартириш ва тузатишлар киритиш жараёнида кафедра 
ўқитувчилари ёки бошқа ваколатли шахслар учун махсус ишлаш шароити 
яратиб берилади. Мазкур жараёнда ўқитувчи ёки бошқа ваколатли шахслар 
мустақил тарзда қуйидаги ишларни амалга ошириш ҳуқуқига эга:
1. ЭЎММ таркибига янги электрон ҳужжатларни қўшиш.
2. ЭЎММ таркибидан долзарблигини йўқотган материалларни чиқариб 
ташлаш.
3. ЭЎММ таркибидан долзарблигини йўқотган материалларни янгилари 
билан алмаштириш.
4. ЭЎММ таркибидаги цитаталарни алмаштириш, олиб ташлаш,
янгиларини киритиш.
5. ЭЎММ тақдимот макетидаги турли илова ва бошқа қўшимчаларга 
ўзгартиришлар киритиш.
Мазкур ўзгартиришлар бажарилгач, қуйидагилар амалга оширилади:
1. Тезда электрон кутубхона маъмуриятига ЭЎММ таркибига 
киритилган ўзгартиришлар хусусида ахборот берилади.
2.Электрон кутубхона ходимлари томонидан ЭЎММга киритилган 
ўзгартиришларнинг мақсадга мувофиқлиги текшириб чиқилади.
3. Амалга оширилган фаолиятнинг долзарблиги ва меъёрий ҳужжатларга 
технологик норма ва талабларга мослиги назорат қилинади.
ЭЎММга кафедра ўқитувчилари ёки бошқа ваколатли шахслар
томонидан тегишли қўшимча ва ўзгартиришлар киритилганидан кейин 
Марказий кутубхона маъмуриятига улар томонидан қуйидаги характердаги 
ҳужжатлар тақдим этилиши лозим:
1.Кутубхона 
директори номиги ЭЎММ таркибига киритилган 
ўзгартиришларни акс эттирувчи ёзма маълумот.
2. ЭЎММ таркибини ўзгартириш ҳақидаги кафедранинг баённомасидан 
кўчирма.


53 
Кафедранинг сўрови асосида ЭЎММга электрон кутубхона ходимлари 
томонидан киритилган ўзгартиришлар тўғрисида кутубхона директорига
ЭЎММнинг янги таркиби ифодаланган ёзма маълумотнома. 
3. ЭЎММ тақдимот макети матнига киритилиши эҳтимоли мумкин 
бўлган ўзгартиришлар рўйхати.
Муайян ўқув предмети ёки мутахассислик юзасидан яратилган ЭЎММ 
мулоқотдан ўз долзарблигини йўқотганда олиб ташланиши мумкин. Мазкур 
фаолият шу соҳага масъул бўлган университет кафедраси тавсиясига кўра 
бажарилади. Бевосита жараённи эса марказий электрон кутубхона 
ходимлари амалга оширади. 
ЭЎММни истеъмолдан чиқариш қуйидагича амалга оширилади:
1. Тегишли кафедранинг ЭЎММни истеъмолдан чиқариш сабабларини 
асословчи характердаги хизмат ёзувини университет марказий кутубхонаси 
директорига тақдим этилади.
2. ЭЎММ таркибига кирувчи барча ҳужжатлар Электрон кутубхона 
маълумотлар базасидан ўчириб ташланади.


54 

Download 1.75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling