Тошкент давлат педагогика университети электрон ўҚув-методик мажмуалар


Download 1.75 Mb.
Pdf ko'rish
bet25/31
Sana21.01.2023
Hajmi1.75 Mb.
#1106803
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   31
Bog'liq
elektron oquv-metodik mazhmualar va talim resurslari

 


56 
ИЛОВАЛАР 
1-илова 
 
Лойиҳа 
Фаннинг электрон ўқув-методик мажмуасини яратиш тўғрисида 
НИЗОМ 
«Кадрлар тайёрлаш миллий дастури» талабларини амалга оширишда
ҳамда ёш авлодни юқори савияда тарбиялашни таъминлаш мақсадида 
миллий қадриятлар сингдирилган фанлар бўйича электрон ўқув-услубий 
мажмуаси яратиш давлат аҳамиятига эга бўлган масалалар қаторига 
қиритилган. Бугунги кунда илм-фан жадал тараққий этаётган, замонавий 
ахборот-коммуникация воситалари кенг жорий этилган жамиятда барча фан 
соҳаларида билимларнинг тез янгиланиб бориши, таълим олувчилар олдига 
уларни тез ва сифатли эгаллаш билан бир қаторда, мунтазам ва мустақил 
равишда билим излаш вазифасини қўймоқда. Шунинг учун интелектуал 
салоҳиятга эга, илм-фаннинг замонавий ютуқлари асосида ижодий 
фикрлайдиган шахсларни шакллантириш ҳамда юқори малакали кадрларни 
тайёрлаш масаласи электрон ўқув-методик мажмуаларнинг янги авлодини 
яратишни талаб қилмоқда. 
Давлат таълим стандартлари талабларидан келиб чиқиб электрон ўқув-
методик мажмуаларини яратиш бўйича дидактик, психофизиологик, методик, 
техник ва дастурий талабларни ишлаб чиқиш, электрон ўқув-методик 
мажмуалардан тўғри ва рационал фойдаланиш, унинг шакллари ва турларига 
таърифлар бериш ҳамда мамлакатимиз миқёсида замонавий электрон ўқув-
методик мажмуаларини тайёрлаш бўйича масалалар кўламини аниқлаш талаб 
этилади. 
Ушбу низомда фанлардан электрон ўқув-услубий мажмуаларни ишлаб 
чиқишнинг умумий қоидалари, тузилиши ва яратиш босқичлари
келтирилган. 
1. 
Умумий қоидалар. 
1.1. 
Низом Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги 
Қонуни, 
Кадрлар 
тайёрлаш 
миллий 
дастури, 
«Ахборотлаштириш 
тўғрисида»ги 
Қонун, 
Ўзбекистон 
Республикаси 
Президентининг 
«Ўзбекистон Республикаси жамоат таълим ахборот тармоғини ташкил этиш 
тўғрисида» 2005 йил 28 сентябрдаги ПК-191-сон қарори ҳамда Ўзбекистон 
Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Компьютерлаштириш ва ахборот-
коммуникация 
технологияларини 
ривожлантириш 
бўйича 
Мувофиқлаштирувчи кенгашнинг 2008 йил 20-июндаги 22-сон мажлис 
баёнига мувофиқ ишлаб чиқилган бўлиб, у таълим муассасаларида 


57 
яратилаётган ва амалда кўлланиладиган фанларнинг электрон ўқув-методик 
мажмуаларига бўлган асосий талабларни белгилаб беради.
1.2. 
Фаннинг электрон ўқув-методик мажмуаси (кейинги ўринларда 
ЭЎММ) деганда, Давлат таълим стандарти ва фан дастурида белгиланган 
талаблар асосида талабалар томонидан эгалланиши лозим бўлган билим, 
кўникма ва малакаларни компетентлик даражасида ривожлантиришни, ўқув 
жараёнини комплекс лойиҳалаш асосида кафолатланган натижаларни 
олишни, мустақил билим олиш ва ўрганишни ҳамда назоратни амалга 
оширишни 
таъминлайдиган, 
талабанинг 
ижодий 
қобилиятларини 
ривожлантиришга йўналтирилган электрон кўринишдаги ўқув–методик 
манбалар, дидактик воситалар ва материаллар, мезонларини ўз ичига олади. 
1.3. 
ЭЎММ Давлат таълим стандарти асосида тузиладиган фан 
дастурига мувофиқ ҳамда шахсга йўналтирилган, ривожлантирувчи ва 
замонавий ахборот-коммуникация муҳитидаги мустақил таълим олиш 
технологиялари, тамойиллари ва талаблари асосида ишлаб чиқилади.

Download 1.75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling