Тошкент давлат педагогика университети электрон ўҚув-методик мажмуалар


Download 1.75 Mb.
Pdf ko'rish
bet27/31
Sana21.01.2023
Hajmi1.75 Mb.
#1106803
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   31
Bog'liq
elektron oquv-metodik mazhmualar va talim resurslari

2.3.3. Методик компонентлар: 
2.3.3.1. Ўқитувчига мўлжалланган методик компонент: 
- электрон методик қўлланма – педагогик тажрибани умумлаштириш ва 
узатиш ҳамда таълим фаолиятининг янги моделларини шакллантириш ва 
тарқатиш шакли. Электрон услубий қўлланмада педагогик тажриба 
машғулотларнинг рақамлаштирилган видео-лавҳалари, электрон ёки унга 
ўгирилган шаклда яратилган талабалар ишларини дарслар бўйича 
режалаштирилган шаклида кўрсатилади. Унда машғулотлар учун технологик 
харита ва дидактик материаллар берилади. Дидактик материалларга 
ўқитилиши ва ўрганилиши лозим бўлган билимларни берувчи ҳар қандай 
ахборот ташувчилар тушунилади. Назарий ва амалий машғулотларда ўқув-
дидактик материаллар сифатида қулланиладиган матнли - визуал воситалар
амалий машғулотларда курс материаллари, услубий қўлланмалар, жадваллар, 
жиҳоз ёки асбобни ишлатиш бўйича кўрсатмалар ҳамда электрон таълим 
ресурслари рўйхати берилади. 
2.3.3.2. Талабага мўлжалланган методик компонент: 
- семинар, амалий ва лаборатория ишлар ва уларни бажаришга 
мўлжалланган методик тавсиялар; 


59 
- мустақил ишлар ва уларни бажаришга мўлжалланган методик 
тавсиялар; 
2.3.4. Баҳолаш компонентлари: 
2.3.4.1. Жорий, оралиқ ва назорат якуний назорат бўйича электрон тест 
саволлар, электрон топшириқлар, контрол иш вариантлари, муаммоли 
вазиятли топшириқлар, бошқотирмалар, тақдимотлар, курс иши мавзулари 
ва х.к. 
2.3.4.2. Электрон 
тестлар 
– 
сақланган, 
ишлов 
берилган 
ва 
тестлаштирувчига компьютер ёки телекоммуникацион техникаси ёрдамида 
тақдим этиладиган тестлар. Тестлаштирувчи «қоғоз» бланкаларни тўлдириб, 
сўнгра унга компьютерда ишлов берса, булар компьютерли тест бўлиб 
ҳисобланмайди.
2.3.4.3. Электрон топшириқлар - ўқитувчига таълим олувчиларнинг 
индивидул имкониятларини ҳисобга олган холда мустақил ва назорат 
ишлари учун тартибга келтирадиган топшириқлар мажмуини ўзида акс 
эттирувчи ахборот манбасининг муҳим кўринишидир. Яратилган 
топшириқлар таълим олувчиларга анъанавий «қоғоз» ли ва электрон 
вариантларида тақдим этилади. 

Download 1.75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling