Тошкент давлат педагогика университети электрон ўҚув-методик мажмуалар
Download 1.75 Mb. Pdf ko'rish
|
elektron oquv-metodik mazhmualar va talim resurslari
2.4. ЭЎММнинг қўшимча қисмлари электрон хрестоматия, электрон
журналлар, Интернет сайтлар каби манбалардан иборат бўлади. 3. ЭЎММ яратиш босқичлари. 3.1. 1-босқич. ЭЎММ яратиш режаси ва ижрочилари кафедра мажлисида тасдиқланади. Фан бўйича ЭЎММ яратишда муаллифлар жамоаси тузилади. Муаллифлар жамоасига фан ўқитувчиси, соҳа мутахассислари, Давлат таълим стандарти ва фан дастурларини ишлаб чиқувчилари, электрон таълим ресурсларини яратиш бўйича муҳандис, дастурчилар ва дизайнерлар, методистлар, психологлар киритилади. Яратиладиган ўқув методик мажмуанинг сифати муаллифларнинг педагогик ва касбий маҳоратига, уларнинг билимдонлигига боғлиқ бўлади. 3.2. 2-босқич. ЭЎММ тузилмасини ишлаб чиқиш. ЭЎММ таркибий тузилишини модулли тизим асосида қуриш мақсадга эришишни осонлаштиради. Ўқув материаллари алоҳида ажратилган модулларда берилади. Модуллар автоном кўринишдаги ўқув материали бўлиб, у мазмуний ва метамаълумотлар қисмларидан тузилган. Модулли ўқув материалларни бошқарув тизимини ҳосил қилиш учун модуллар орасида ўзаро боғланишлар таъминланиши лозим. Ҳар бир компонентнинг мазмуни фан бўйича қўйилган махсус талаблардан келиб чиққан ҳолда, 60 шахсга йўналтирилган, ривожлантирувчи ва мустақил таълим талаблари ва тамойиллари асосида ишлаб чиқилади. ЭЎММ яратишда ўқув материалининг ўқув элементларига бўлиниши ва унинг тузилмасини иерархия кўринишида кўргазмали тасвирлашга йўналтирилган ўқув материали мазмунининг моделини ишлаб чиқилади. 3.3. 3-босқич. ЭЎММнинг барча компонентларидан сценарийлари ва электрон версияларини яратиш. ЭЎММ компонентининг сценарийси бу – таълим босқичининг мазмуни ва унинг жараёнли қисмининг турли даражадаги ва вазифадаги дастурли тузилмалар доирасида монитор экранида акс этувчи кадрлар бўйича тақсимланишидир. Жараёнли қисм мазмуний қисмини очиб бериш ва намойиш қилиш учун монитор экранида тасвирланиши зарур бўлган барча жараёнларни ўз ичига олади. Ҳар бир мавзу бўйича сценарийлар яратилади ҳамда алоҳида назарий маълумотларга, лаборатория ва амалий ишларига, семинар машғулотларига файл (1-мавзу-маъруза.doc, 1-мавзу-лаборатория.doc, 1-мавзу-семинар.doc, 1- мавзу-тест.doc) яратилади. 3.4. 4-босқич. ЭЎММ барча компонентлари бўйича яратилган сценарий ва файлларни гиперматн ва гипермурожаат технологиялари орқали дастур тузилади. Download 1.75 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling