Тошкент давлат педагогика университети электрон ўҚув-методик мажмуалар


  ЭЎММ ўқув жараёнига оид технологик ҳужжатлардан бири  ҳисобланади. 2. ЭЎММ тузилиши


Download 1.75 Mb.
Pdf ko'rish
bet26/31
Sana21.01.2023
Hajmi1.75 Mb.
#1106803
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   31
Bog'liq
elektron oquv-metodik mazhmualar va talim resurslari

1.4. 
ЭЎММ ўқув жараёнига оид технологик ҳужжатлардан бири 
ҳисобланади.
2. ЭЎММ тузилиши. 
2.1. ЭЎММ – бу барча таркибий қисмлари электрон ҳужжат шаклида 
тайёрланадиган фаннинг ўқув-методик мажмуасидир. 
2.2. ЭЎММ ўз ичига мажбурий ва қўшимча қисмларни қамраб олади.
2.3. Мажбурий қисм қўйидаги 4 та компонентдан иборат: 
2.3.1. Дастурий компонент: 
2.3.1.1. Фан дастури – методик меъёрий ҳужжат бўлиб, давлат таълим 
стандартининг муайян фан бўйича бакалавр (магистр)даражаси ва 
мутахассислиги билим, кўникма, ва малакаларига қуйилган талабларга 
мувофиқ ишлаб чиқилади; 
2.3.1.2. Фаннинг ишчи дастури – методик меъёрий ҳужжат бўлиб, фан 
дастури бўйича бакалавр (магистр) билим, кўникма ва малакаларига
қуйилган талабларга мувофиқ ишлаб чиқилади. 
2.3.2. Фаннинг мазмунини белгиловчи компонентлар: 
2.3.2.1. Электрон дарслик – давлат таълим стандарти ва ўқув
дастурларига мувофиқ равишда ўқув фанининг тизимли баёнига эга бўлган, 
ягона компьютер дастури муҳитида гиперматнли технология асосида 
мультимедиа 
компонентларидан 
фойдаланилган 
ҳолда 
яратилган, 
фойдаланувчи билан тескари алоқа ўрнатиш имконини берадиган, зарур 
ҳолларда қўшимча дастурий модулларга эга бўлган электрон ўқув нашр. 


58 
2.3.2.2. Электрон ўқув қўлланма – давлат таълим стандарти ва ўқув
дастурларига мувофиқ равишда ўқув фанининг тўлиқ ёки алоҳида 
бўлимларининг тизимли баёнига эга бўлган, дарсликни қисман ёки тўлиқ 
ўрнини босувчи, ягона компьютер дастури муҳитида гиперматнли 
технология асосида мультимедиа компонентларидан фойдаланган ҳолда 
интерактив мулоқот имкониятини яратувчи, зарур ҳолларда қўшимча 
дастурий модулларга эга бўлган электрон ўқув нашри. 
2.3.2.3. Виртуал амалий-лаборатория – ўтилган назарий материалларни 
ўзлаштиришга, амалий билим ва кўникмаларни шакиллантиришга хизмат 
қиладиган, тадқиқот объектига бевосита мулоқотга чиқмаган ҳолда турли ҳил 
ҳодиса ва жараёнларни моделлаштириш орқали тажриба-синов ўтказиш 
имконини берувчи махсус дастурий воситалар мажмуаси. 
2.3.2.4. Электрон луғат – компьютер ёки бошқа электрон ташувчида 
ўрнатилган луғат бўлиб, зарур сўзларни унинг морфологияси ёки у билан 
боғлиқ сўз жумласи орқали тезлик билан топиш имконини беради. Унинг 
ички тузилиши луғат мақолалари жамламасидан иборат маълумотлар базаси 
шаклида қурилган бўлиб, таржима қилиш йўналишини ўзгартириш 
функциясига (мисол учун: русча-ўзбекча, ўзбекча-русча) эга бўлади. 
Анъанавий луғатлардан фарқли равишда электрон луғат матн ва графикавий 
тасвирлар билан бир қаторда видео ва анимацион лавҳалар, товуш, мусиқа ва 
бошқалар билан бирга медиа-объектларнинг бутун спектрларини ўз ичига 
олиши мумкин. 

Download 1.75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling