Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги фан доктори илмий даражасини берувчи
коррекциялаш ва башоратлаш босқичи
Download 1.14 Mb. Pdf ko'rish
|
vaxobov
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ўқитиш сифати мониторинги умумий ўрта
коррекциялаш ва башоратлаш босқичи – бу босқичда
ўқувчиларнинг билим, кўникма ва малакаларида аниқланган бўшлиқлар ҳамда таълим сифатига таъсир этган омиллар устида ишланади. Бу жараёнда 18 ҳамкорлик педагогикаси ҳамда логфрейм технологияси асосида турли шаклдаги машғулотлардан фойдаланилади. Ўқитиш сифати мониторингининг энг муҳим жиҳати унинг коррекцион (тузатувчи, ривожлантирувчи) хусусиятга эгалиги ҳисобланади. Юқоридаги жараён узлуксиз давом эттирилса, таълим сифати динамикасида ижобий ўзгариш содир бўлади. Умумий ўрта таълим тизимида ўқитиш сифати мониторинги модели бир неча ўзаро алоқадор, шу билан биргаликда маълум даражада мустақил педагогик жараён ва категорияларнинг узвий муносабатидан ташкил топган (2-расм). 2-расм. Умумий ўрта таълим муассасасида ўқитиш сифати мониторинги модели Ички мониторинг бевосита умумтаълим муассасасида ташкил этилган мониторинг гуруҳи томонидан ўтказилади. Унда ўқув йили давомида барча синф ва барча фанлар мониторинг жараёни билан қамраб олинади. Ўқитиш сифати мониторинги принциплари сифатида ҳаққонийлик, объективлик, ўқувчиларнинг психо-физиологик хусусиятлари ҳисобга олинганлиги, ошкоралик, аниқлик, тенглик, илмий-методик асосланганлик кабиларни кўрсатиш мумкин. 19 Ўқитиш сифати мониторинги жараёнида қуйидаги ижтимоий буюртмаларнинг бажарилганлиги ўрганилади, таҳлил қилинади: а) кадpлаp тайёpлаш сифати, таълим мазмунини танлашга қўйиладиган талаблаp, таълим олувчилаp тайёpгаpлигининг заpуp даpажаси ҳамда таълим муассасалаpи битиpувчилаpига қўйиладиган малака талаблаpи, ўқув юкламасининг заpуp ҳажми, таълим муассасалаpи фаолияти ва кадpлаp тайёpлаш сифатини баҳолаш; б) ўқувчиларда умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандарти талаблари асосида умумтаълим фанлари бўйича билим, кўникма, малака ва компетенияларнинг шакллантирилганлик даражасини ҳамда уларга таъсир этган омилларни аниқлаш; в) ўқув-тарбия жараёнига ўқитишнинг замонавий илғор шакллари, янги педагогик ва ахборот технологиялари, маънавий-маърифий тарбиянинг самарали шакллари ва усулларининг жорий этилганлиги; г) тинчлик ва барқарорликни таъминлаш, мамлакат тараққиёти ва халқ фаровонлигини оширишга қаратилган миллий мустақиллик ғояларини ўқувчиларга сингдирилиши; д) таълим муассасаларида ўқув ва ўқув-методик мажмуаларнинг янги авлодидан самарали фойдаланиш ҳолати; е) таълим муассасаларининг моддий-техник базасидан самарали фойдаланиш имкониятлари; ё) тизимли тарзда педагог ходимларнинг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлашни ташкил этиш ҳолати; и) таълим ва унинг пиpоваpд натижалаpи, таълим олувчилаpнинг билими даpажасини тизимли баҳолаш, шунингдек таълим фаолияти сифати устидан назоpат қилишга нисбатан қўйиладиган тегишли талаблаpни белгиловчи меъёpий асосларнинг амалиётга жорий этилганлиги; ж) ўқувчиларда мустақил фикрлаш, фаол фуқаролик позициясига эга бўлиш, ташаббускорлик, медиаресурслар ва ахборот- коммуникация технологияларидан ўз фаолиятида оқилона фойдалана олиш, онгли равишда касб-ҳунар танлаш ҳамда умуммаданий кўникмаларнинг шакллантирилганлиги таълим-тарбия сифатини таъминлаш, назорат қилиш, баҳолаш ва бошқариш асосида амалга оширилади. Диссертациянинг «Ўқитиш сифати мониторинги умумий ўрта Download 1.14 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling