20
интеграциялашган компетенцияларнинг шаклланганлик даражасини баҳолаш
ва коррекциялаш имкониятини яратади. Ана
шундай долзарбликдан келиб
чиққан ҳолда тадқиқот доирасида таълим сифатига салбий таъсир этган
омилларни бартараф этиш технологияси ишлаб чиқилди.
Тадқиқотлар натижасида давлат таълим
стандартларини узвийлик ва
узлуксизлик, ўқув юкламаларининг ўқувчиларнинг ёш ва психо-физиологик
хусусиятларига мослиги жиҳатидан таҳлил қилиш ва қайта ишлаб чиқиш;
давлат таълим стандартлари таркибий компонентларини
яхлит тизимга
келтириш, таҳлиллар асосида ДТС ва ўқув дастурларни такомиллаштириш
имконияти яратилди.
Тадқиқот доирасида умумий ўрта таълим тизимида ўқитиш
сифати
мониторингининг автоматлаштирилган ахборот бошқарув тизими асосида
таълим сифатининг ҳолати бўйича реал вақтда
мунтазам ва тизимли
ахборотларни олишнинг бошқарув қарорларини қабул қилиш имконини
беришга йўналтирилган кўп даражали тақсимотга
эга таркибий тузилмаси
таклиф этилди (3-расм).
Do'stlaringiz bilan baham: