Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи пҳД


Илмий раҳбар: Абдуллаева Барно Сайфутдиновна


Download 0.91 Mb.
bet2/30
Sana28.03.2023
Hajmi0.91 Mb.
#1303975
TuriАвтореферат
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   30
Bog'liq
A.Uzoqov avtoreferat 23.03.2023

Илмий раҳбар: Абдуллаева Барно Сайфутдиновна
педагогика фанлари доктори, профессор
Расмий оппонентлар: Хакимова Мухаббат Файзийевна
педагогика фанлари номзоди, доцент
Умиров Фарход Умирович
педагогика фанлари доктори Пҳд, доцент
Этакчи ташкилот: Гулистон давлат университети
Диссертатсия ҳимояси Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги ДСc.03/30.01.2020. Пед.26.01 рақамли илмий кенгашнинг 2023-йил «__» ____ соат _____даги мажлисида бўлиб ўтади. (Манзил: 100011, Тошкент шаҳри Чилонзор тумани Бунёдкор кўчаси, 27-уй. Тел.:(99871) 276-79-11; факс: (99871) 276-80-86, э-маил: тдпу_кенгаш@еду.уз.
Диссертатсия билан Тошкент давлат педагогика университетининг Ахборот-ресурс марказида танишиш мумкин (_____рақами билан рўйхатга олинган).
Манзил: 100011, Тошкент шаҳри Чилонзор тумани Бунёдкор кўчаси, 27-уй. Тел.:(99871) 276-79-11; факс: (99871) 276-80-86
Диссертатсия автореферати 2021-йил «__» ________ да тарқатилди.
(2023 йил“______”_______ да______________ рақамли реестр баённомаси)


З.Мамаражабова
Илмий даражалар берувчи илмий
кенгаш раиси,п.ф.д.,профессор.
Р.Г.Исянов
Илмий даражалар берувчи
илмий кенгаш котиби, педагогика фанлари
номзоди доцент
С.С.Булатов
Илмий даражалар берувчи
илмий кенгаш қошидаги илмий семинар
раиси п.ф.д., профессор


КИРИШ (фалсафа доктори (ПҳД) диссертатсияси аннотасияси)
Диссертатсия мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жаҳонда таълим тизимида олиб борилаётган ислоҳот ва кенг кўламли вазифаларнинг марказида ижтимоий масъулиятли шахсни тарбиялашнинг креатив технологиялари амалиётга татбиқ этилмоқда. Жумладан, Белфиелд педагогиcал университй (Германия), Cентре оф инcреасинг то педагогиcал қуалифиcатион он басе Манчестерс университй (Буюк Британия), Мияги педагогика университети (Япония), Университй оф Бридгепорт (Чикаго)каби бир қатор нуфузли таълим ва илм марказларида амалий ишлар фаолияти йўлга қўйилмоқда. Жумалдан, талабаларнинг ижтимоий масъулияти ҳамда ҳаёт кўникмаларини ривожлантиришга йўналтирилган педагогик жараёнлар амалиётга татбиқ этилмоқда.
Жаҳон таълим ва илмий тадқиқот муассасаларида талабаларнинг ижтимоий масъулиятини ривожлантириш, уларнинг ташаббускорлик, таълабчанлик, интилувчанлик, масъулятлилик, ижтимоий ҳаёт жабҳаларида мустақил қарорлар қабул қилиш компонентларини такомиллаштириш бўйича илмий тадқиқотлар олиб борилмоқда. Талабалар ижтимоий масъулиятни ривожлантиришда ахлоқий-тарбиявий дунёқараши, ижтимоийлашуви, маънавий-ахлоқий, репродуктив-коммуникатив тайёргарлиги, жамият ҳаётига онгли муносабати, талабалар теъран фикрлаши ривожланиши бўйича илмий тадқиқотларга эътибор берилмоқда.
Республикамиз сўнги йилларда олий таълим тизимида педагог кадрлар тайёрлаш жараёнини илғор хорижий тажрибалар асосида жадаллаштириш, талабалар ижтимоий масъулиятини тўлиқ англашга эришиш, ижтимоий талаб ва мажбуриятга масъулиятли муносабат қарор топишининг педагогик механизмларини жорий этишнинг меъёрий-ҳуқуқий асослари яратилмоқда. “Интеллектуал, мустақил фикрлайдиган, қатъий ҳаётий позитсияга эга, демократик ислоҳотларни чуқур англаган ва фуқаролик жамиятини қуришда, Ватанга содиқ ёшларни тарбиялаш”1 каби устивор вазифалар белгилаган. Натижада олий таълим муассасалари талабалари ижтимоий масъулиятини ривожлантиришнинг педагогик имкониятлари кенгайтирилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 28-январдаги ПФ-60-сон, “Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги 2017-йил 30-июндаги ПФ-6017-сон, “Ўзбекистон Республикасида Ёшларга оид давлат сиёсатини тубдан ислоҳ қилиш ва янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2019-йил 8-октябрдаги ПФ-5847-сон,“Ўзбекистон Республикаси Олий таълим тизимини
2030-йилгача ривожлантириш консепсиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги 2020-йил
29-октябрдаги ПФ-6097-сон “Илм-фанни 2030-йилгача ривожлантириш консепсиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги фармонлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017-йил 28-июлдаги ПҚ-3160-сон, “Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантиришни янги босқичга кўтариш тўғрисида”ги 2017-йил 20-апрелдаги ПҚ-2909-сон, “Олий таълим тизи мини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019-йил 14-апрелдаги ПҚ-5465-сон “Ўзбекистон тараққиётининг янги босқичида миллий ғояни ривожлантириш консепсияси амалиётга тадбиқ этишнинг долзарб масалалари тўғрисида”ги Қарорлари, шунингдек, ушбу соҳага оид бошқа меъёрий-хуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда ушбу тадқиқот иши муайян даражада хизмат қилади.

Download 0.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling