Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи пҳД


Download 0.91 Mb.
bet5/30
Sana28.03.2023
Hajmi0.91 Mb.
#1303975
TuriАвтореферат
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   30
Bog'liq
A.Uzoqov avtoreferat 23.03.2023

Тадқиқотнинг амалий натижалари. Олий таълим муассасалари талабаларининг ижтимоий масъулиятини ривожлантиришга оид методик тавсиялар ишлаб чиқилган;
олий таълим муассасалари талабаларининг ижтимоий масъулиятини ривожлантириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилган;
диссертатсия материаллари ва хулосаларидан таълимнинг узлуксиз босқичларида “Ҳарбий ватанпарварлик тарбияси”, “Тактик тайёргарлик”, ўқув модуллари такомиллаштирилган.
Тадқиқот натижаларининг ишончлилиги. Тадқиқот методологик базасининг таъминланганлиги, расмий манбалардан, маълумотлардан фойдаланилганлиги, эмпирик миқдорларнинг математик статистика усуллари ёрдамида таҳлил қилинганлиги, хулоса ва тавсияларнинг амалиётга жорий этилганлиги ҳамда олинган натижаларнинг ваколатли тузилмалар томонидан тасдиқлангани билан белгиланади.
Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти. Олий таълим муассасаларининг чақириққача ҳарбий таълим йўналиши талабаларининг ижтимоий масъулиятини ривожлантиришга оид методик тавсиялар ишлаб чиқилган;
олий таълим муассасаларининг чақириққача ҳарбий таълим йўналиши талабаларининг ижтимоий масъулиятини ривожлантириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилган;
диссертатсия материаллари ва хулосаларидан таълимнинг узлуксиз босқичларида “Ҳарбий ватанпарварлик тарбияси”, “Тактик тайёргарлик”, ўқув модуллари такомиллаштирилган.
Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Олий таълим муассасалари талабалари ижтимоий масъулиятини ривожлантириш мавзусида олиб борилган илмий тадқиқот ишлари натижалари асосида:
талабаларда ижтимоий масъулиятни ривожлантириш жараёни Ватанга садоқат ҳиссини қарор топтиришнинг педагогик омиллари ва интеллектуал-мотиватсион хусусиятларнинг шахсий-ижтимоий позисияси билан интенсив алоқадорлигини эмпирик баҳолаш исмкониятларига адаптив синхронлаштириш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар “Ҳарбий тарих” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021-йил 1-мартдаги 110-сон буйруғи асосида берилган 110-090 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада олий таълим муассасаси талабалари ижтимоий масъулиятини ривожлантиришнинг педагогик-психологик хусусиятлари, таъсир этувчи омилларини аниқлашга шароит яратилган;
талабаларда ижтимоий масъулиятни баҳолаш мезонлари мазмунли-операцион ва эмотсионал-иродавий хусусиятларнинг ахлоқий-тарбиявий, шахсий-касбий сифатлар билан обектив мослаштириш ҳамда интеллектуал ривожланиш траекторияси билан ўзаро динамик алоқадорлигининг интегратсион таъсирини таъминлаш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар “Чақириққача қадар бошланғич тайёргарликни ташкилетиш ва уни ўқитиш методикаси” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021-йил 18-августдаги
356-сон буйруғи асосида берилган 356/7-153 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада талабаларда ижтимоий масъулиятни ривожлантиришнинг жараён моделини такомиллаштиришга имкон яратилган;
олий таълим муассасалари талабалари ижтимоий масъулиятини ривожлантириш модели тарбиявий муҳит таъсирчанлиги, ижтимоий масъулиятни босқичма-босқич ривожлантириш ҳамда ижтимоий-педагогик механизмларни табақалаштириш ва таълимий мақсадларга изчил мослаштириш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар “Ҳарбий тарих” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021-йил 1-мартдаги 110-сон буйруғи асосида берилган 110-090 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада талабаларда ижтимоий масъулиятнинг ривожланганлигини баҳолаш мезонларини такомиллаштиришга шароит яратилган;
талабаларда ижтимоий масъулиятни ривожлантириш самарадорлиги касбий-профиссионал нормалар ва қоидаларнинг ҳаётий истиқболлар ҳамда ижтимоий жараёнларга праксеологик таъсири билан эвристик индвидуал сифатларнинг векторли-динамик интегратсиясини жадаллаштириш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар “Чақириққача қадар бошланғич тайёргарликни ташкилетиш ва уни ўқитиш методикаси” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021-йил 18-августдаги 356-сон буйруғи асосида берилган 356/7-153 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада талабаларда ижтимоий масъулиятни ривожлантириш технологиясини такомиллаштириш имкони яратилган.

Download 0.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling