1.расм. Чақириққача ҳарбий таълим йўналиши талабалари ижтимоий масъулиятини ривожлантиришнинг педагогик-психологик тавсифи хусусиятлари
Талабалар ижтимоий масъулиятини ривожлантириш нинг педагогик-психологик тавсифий сифатлари қуйидагича фарқланади. Шунинг учун, ижтиимоий масъулият шахс фаолият функсияларини ҳам ўрганиб таҳлил қилишда муҳим ўрин эгаллайди.
Шунинг учун, талабалар ижтимоий масъулиятини ривожлантириш нинг педагогик-психологик тавсифи хусусиятлари ни қуйидагича таҳлил қилиб :
талабалар ижтимоий масъулияти ни ривожлантириш га маъно-мазмун ҳосил қилувчи жиҳат - ижтимоий масъулиятни намойиш қилишнинг ғоявийлик ва ахлоқ билан яқиндан боғлиқ ҳолда ривожланиши ҳамда у ёки бошқа ишни нима учун бажараётганини тушунган, ўз бурчи, мажбуриятларини ҳар қандай ҳолат ва вазиятларда тушунган одамгина масъул ижтимоий позитсияни эгаллаши;
талабалар ижтимоий масъулиятини ривожлантириш га йўналтирувчи функсияси - бу функсия юқори даражада ривожланган ижтимоий масъулият шахс хулқ-атворини ушбу жамиятнинг муайян ахлоқий қадриятлари нуқтаи назаридан баҳолайдиган ва бир вақтнинг ўзида шахснинг эҳтиёжлари, унинг амаллари ни назорат механизми сифатида хизмат қилади;
талабалар ижтимоий масъулияти ни ривожлантиришда меъёрий-тартибга солувчи хусусиятлар - жамият маънавий ҳётида ижтимоий муносабатларга киришиҳсда ижтимоий масъулиятли шахсни жамият фойдаси учун танлашда йўл кўрсатадиган ахлоқий талабларнинг мажмуйи, марказий жойлашиши масъулиятни англаш ижтимоий муносабатларнинг ахлоқий тартибга солиши ;
талабалар ижтимоий масъулиятини ривожлантиришда мувофиқлаштирувчи функсияси - ушбу функсия ижтимоий масъулият аҳамиятли мақсад, ва унга эришиш йўллари ва усулларининг синтезини ифодалаш билан боғлиқлик ҳолда ривожлантиришга имкон беради.
Шахснинг ижтимоий масъулият муаммоси доимо долзарб бўлиб келган, улар фалсафий, ижтимоий, юридик ва психологик-педагогик адабиётларда ёритиб келинмоқда. Ушбу муаммони ўрганишда биз хорижий ва мамлакатимиз тадқиқотчиларининг нуқтаи назарлари ва ёндашувларини бир биридан фарқлашимиз мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |