Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи пҳД


Download 0.91 Mb.
bet4/30
Sana28.03.2023
Hajmi0.91 Mb.
#1303975
TuriАвтореферат
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   30
Bog'liq
A.Uzoqov avtoreferat 23.03.2023

Тадқиқотнинг объекти сифатида олий таълим муассасалари талабалари ижтимоий масъулиятини ривожлантиришга йўналтирилган олий педагогик таълим жараёни белгиланиб, Тошкент давлат педагогика университети, Фарғона давлат университети, Бухоро давлат университетидан 292 нафар респондент жалб этилган.
Тадқиқотнинг предмети олий таълим муассасалари талабалари ижтимоий масъулиятини ривожлантиришнинг шакл, метод ва воситалари ташкил этилди.
Тадқиқотнинг усуллари: Тадқиқот жараёнида муаммога доир сотсиологик, психологик, педагогик адабиётларнинг қиёсий танқидий ўрганиш ва таҳлил этиш; таълим муассасаларидаги илғор педагогик тажрибаларни ўрганиш; таълим методлари (интервю, анкета, сўровнома-суҳбат); педагогик экспериментлар орқали натижаларни математик-статистик таҳлил этиш усулларидан фойдаланилди.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
талабаларда ижтимоий масъулиятни ривожлантириш жараёни Ватанга садоқат ҳиссини қарор топтиришнинг педагогик омиллари ва интеллектуал-мотиватсион хусусиятларнинг шахсий-ижтимоий позисияси билан интенсив алоқадорлигини эмпирик баҳолаш имкониятларига адаптив синхронлаштириш асосида такомиллаштирилган;
талабаларда ижтимоий масъулиятни баҳолаш мезонлари мазмунли-операцион ва эмотсионал-иродавий хусусиятларнинг ахлоқий-тарбиявий, шахсий-касбий сифатлар билан обектив мослаштириш ҳамда интеллектуал ривожланиш траекторияси билан ўзаро динамик алоқадорлигининг интегратсион таъсирини таъминлаш асосида такомиллаштирилган;
олий таълим муассасалари талабалари ижтимоий масъулиятини ривожлантириш модели тарбиявий муҳит таъсирчанлиги, ижтимоий масъулиятни босқичма-босқич ривожлантириш ҳамда ижтимоий-педагогик механизмларни табақалаштириш ва таълимий мақсадларга изчил мослаштириш асосида такомиллаштирилган;
талабаларда ижтимоий масъулиятни ривожлантириш самарадорлиги касбий-профиссионал нормалар ва қоидаларнинг ҳаётий истиқболлар ҳамда ижтимоий жараёнларга праксеологик таъсири билан эвристик индвидуал сифатларнинг векторли-динамик интегратсиясини жадаллаштириш асосида такомиллаштирилган.

Download 0.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling