Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи phD


Download 0.99 Mb.
Pdf ko'rish
bet16/38
Sana08.01.2023
Hajmi0.99 Mb.
#1084440
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   38
Bog'liq
talabalardagi aqlij qobiliyatlar ularning kasbij muvaffaqiyatining asosi sifatida

 
 


19 
10-жадвал. 
«Сигналлар тизими» сўровномасининг
жинслар бўйича натижалари
 
Жинс
Э
А
Э
А
Мезон
Ўртача
T
Биринчи сигнал кўрсаткичи
192,6282
188,6261
1,281
Иккинчи сигнал кўрсаткичи
171,9412
175,6184
-1,206
Сигнал коэффициенти
-5,5687
-3,6 687
-2,832*
Изоҳ: *p<0,001. 
Сигнал коэффициенти бўйича эркак синалувчиларнинг ўрта арифметик 
кўрсаткичи -5,57 баллни, аѐл синалувчиларнинг ўрта арифметик кўрсаткичи -
3,67 баллни ташкил қилмоқда. 10-жадвалдан кўриниб турибдики Стьюдент t-
мезони бўйича 95 фоиз билан ишончли тарзда фарқ аниқланди. Яъни, эркак 
синалувчилар иккинчи сигналларнинг ривожланишига кўра аѐл синалувчиларга 
қараганда пастроқ кўрсаткичга эга эканлигини кўришимиз мумкин. 
11-жадвал. 
Биринчи сигнал тизими таркибини жинслар бўйича фарқлари 
 
№ Мезон
Мулоқот-
чанлик
Фаоллик
Эмоцио-
наллик
Хотира
Хаѐл
Э
t
-2,188*
-3,06092**
6,355***
-,352
3,819**
А
Э
Ўртача
41,2773
29,0084
38,8151
32,1345
24,8235
А
43,2367
31,2415
33,4493
32,3382
22,3430
Изоҳ: *p<0,05, **p<0,01, ***p<0,001. 
11-жадвалдан кўришимиз 
мумкинки, «мулоқотчанлик», «фаоллик» 
шкалалари бўйича эркакларга нисбатан аѐллар устунликка эришганлигини, 
«эмоционаллик», «хаѐл» шкалалари бўйича эса эркаклар устунлигини 
кўришимиз мумкин. 
12-жадвал. 
Иккинчи сигнал тизими таркибини жинслар бўйича фарқлари 
№ Мезон
Ўзини ўзи 
бошқариш
Аналитик 
тафаккур
Ирода
Хавотирланиш
Ўзини 
ўзи 
баҳолаш
Э
t
-1,96*
-3,1** 
-4,3** 
4,8** 
-0,6 
А
Э
Ўртача
37,9
36,4
29
41,8
26,9
А
39,6
39,2
32,3
37,3
27,2 
Изоҳ: *p<0,05, **p<0,01, ***p<0,001. 


20 
12-жадвалдан кўришимиз мумкинки, «ўзини ўзи бошқариш», «аналитик 
тафаккур», «ирода» шкалалари бўйича аѐл синалувчилар устунликка эришган 
бўлсалар, «хавотирланиш» шкаласи эркакларда юқори даражада эканлиги 
кузатилди. Шунинг учун бўлса керак хавотирланаѐтган шахсларда имло 
қоидаларига амал қилиш бироз бўлса-да сустлашади. 
«Мулоқотчанлик» шкаласи ва «Интеллект социометрияси» ўртаси ишонч 
чегарасига етмаган бўлса ҳам мусбат кўринишидаги кучсиз ифодаланган 
корреляцион муносабат мавжудлигини кўришимиз мумкин (r=0,12, p>0,05, 
n=176). Демак, синалувчилар гуруҳнинг «юлдузи» сифатида сараланишида 
мулоқотга киришиш имкониятларининг муҳим ўрин тутиши бу тадқиқотда ҳам 
ўз исботини топди. 
Иккинчи сигнал таркибига кирувчи «аналитик тафаккур», «ирода» 
(r=0,15, p<0,05, n=176), «ўзини ўзи баҳолаш» (r=0,16, p<0,05, n=176) шкалалари 
ва «Интеллект социометрияси» методикаси бўйича олинган натижалар 
ўртасида ҳам мусбат кўринишдаги корреляцион муносабат мавжудлиги 
аниқланди. Ушбу муносабатлар орасида «Аналитик тафаккур» шкаласи 
ўртасида кучли ифодаланган корреляцион муносабат аниқланди (r=0,21, p<0,01, 
n=176). Аналитик тафаккур мантиқий тафаккур хусусиятларини ҳам қамраб 
олиши, тафаккур суръатининг тезлиги, масалага турли жиҳатлардан 
ѐндашишни талаб этиши, қамровлилиги, муаммонинг асосланган ечимини 
топиш сингари жиҳатлари билан устуворлик қилади. 
Б.Р.Қодировнинг «Саводхонлик тести» таркибига кирувчи «100 та сўз» 
методикасидан олинган натижаларга кўра биринчи ва иккинчи сигналлар 
устунликларининг ўрта арифметик қийматлари орасида статистик аҳамиятли 
фарқ топилди (t=1,97, p<0,05). Яъни сўзларни тўғри ѐки нотўғри ѐзилганлигини 
иккинчи сигнал устунлигига эга инсонлар нисбатан яхшироқ аниқлар экан. 
Шунингдек, биринчи сигнал тизими таркибига кирувчи «эмоционаллик» 
(r=-0,27, p<0,01, n=142), «хаѐл» (r=-0,23, p<0,01, n=142) шкалалар ва 
«Саводхонлик тести» бўйича олинган натижалар орасида манфий кўринишдаги 
корреляцион муносабат аниқланди. 
Тадқиқотимиз давомида интеллектуал салоҳияти юксак баҳоланган 
талабалар билан индивидуал суҳбат олиб бордик. Ушбу талабалар билан 
суҳбатлашишдан мақсад уларнинг қизиқишларини, дунѐқарашини, келажакда 
олдига қўйган мақсадларини ва режаларини билиш ҳамда ўзлари танлаган 
йўналишлари бўйича дунѐқарашлари бир-бирига мос бўлган устозларни 
бириктириб, уларни илмий фаолиятга йўналтириш эди. 
Ушбу 
талабаларни 
ўзлари 
танлаган 
йўналишлари 
доирасида,
дунѐқарашлари бир-бирига ҳамоҳанг бўлган устозларни танлашда йўналиш 
бўйича кафедралардан ѐрдам олдик. Уларнинг таклиф ва тавсияларига биноан 
талабаларга устозлар бириктириб, уларнинг фаолиятлари кузатиб борилди. 
Бугунги кунда биз томонимиздан биринчи йилда сараланган талабаларимиз ўз 
иш фаолиятларини олий таълим муассасаларида, илмий тадқиқот 
институтларида ҳамда мамлакатимизнинг турли соҳаларида олиб бормоқда. 
Иккинчи ва учинчи ўқув йилида интеллектуал салоҳияти юқори сифатида 


21 
баҳоланган талабаларимизнинг аксарияти магистратурада ўз ўқишларини давом 
эттирмоқдалар. Шунингдек, тадқиқот давомида сараланган талабалар орасидан 
турли номдаги давлат стипендиатларни чиққанлигини алоҳида таъкидлаб ўтиш 
лозим. 
ХУЛОСА 
«Талабалардаги ақлий қобилиятлар уларнинг касбий муваффақиятининг 
асоси сифатида» мавзуси бўйича ўтказилган тадқиқот иши натижалари 
қуйидаги умумий хулосаларни шакллантириш имконини берди: 
1. Ақлий қобилият муаммоси кенг кўламдаги психологик-педагогик 
тадқиқот предмети сифатида тадқиқотчиларнинг диққат марказида бўлиб, 
муаммо турли жабҳаларда ўрганилган бўлса ҳам психиканинг мунтазам
ривожланиши сабабли ушбу мавзуни тадқиқ қилиш ҳамда доимий ўрганишни 
талаб қилади. 
2. «Ақлий қобилиятларни ташхислаш» методлари ва талабанинг 
ўзлаштириш кўрсаткичлари орасида ижобий корреляцион муносабатнинг 
мавжудлиги, интеллектуал ривожланган талабалар ўқув режадаги фанларни 
осон ўзлаштира олиш имкониятини олдиндан фараз қилиш мумкинлиги 
исботланди.
3. Аѐлларда «мулоқотчанлик», «фаоллик», «ўз-ўзини бошқариш», 
«аналитик тафаккур», «ирода» шкалаларидаги устуворлик берилиши
эркакларга нисбатан сўзлардаги имло хатоларни яхшироқ аниқлаш, ўз фикрини 
ѐзма нутқ ѐрдамида аниқ ва тўғри баѐн эта олиш каби имкониятларни оширар 
экан. 
4. Иқтидорли талабаларни танлашнинг гуруҳдаги интеллектуал лидерлик 
мавқеини белгилашда ўткир зеҳнлилик, донолик, камтаринлик, хотираси 
теранлик, иродалилик, ташкилотчилик, ўз олдига доимо юқори мақсадлар қўя 
олишлик, ҳамда янги ғоялар, фикрлар бериш қобилиятининг ривожланганлиги 
устуворлик бериши аниқланиб, ушбу сифатларга эга талабалар ўқув режадаги 
фанларни бошқа талабаларга нисбатан осон ўзлаштира олиши тадқиқотда 
олинган натижалар асосида исботланди.
5. Талабалардаги ташкилотчилик, ўз таъсирини бошқаларга ўтказа олиш 
каби қобилиятлари ижодкорлик, янги ғоялар, фикрлар бериш қобилиятлари 
билан кучли корреляцион алоқа мавжудлиги тадқиқот давомида аниқланган 
бўлиб, улардаги ташкилотчилик ўқув режадаги фанларни ўзлаштиришга салбий 
таъсир қилиши тадқиқотда олинган натижалар билан исботланди. 
6. Ўқув режадаги фанларни ўзлаштириш талабаларнинг мутахассислиги 
бўйича касбий муваффақиятини белгилашда асосий мезон бўлганлиги учун 
улардан ўткир зеҳн, кучли хотира ҳамда кучли ирода талаб қилар экан. 
7. Вербал интеллект бўйича юқори кўрсаткичга эга талабалар гуруҳдаги 
интеллектуал мавқеини белгилашда ҳам асосий мезонлардан бири эканлиги 
ўтказилган тадқиқот натижалари асосида ўз исботини топди. 
8. Тадқиқот давомида олинган натижаларда «Саводхонлик тести» ва 
«Зеҳн» тестлари ўртасида ўзаро корреляцион муносабат мавжудлиги, ушбу 


22 
методикалар ақлий қобилиятларни аниқловчи бир-бирини тўлдирувчи 
эканлигини кўрсатди.
9. Талабаларнинг вербал интеллекти кўрсаткичлари уларнинг етакчи 
сигналлар устунлиги бўйича статистик жиҳатдан фарқ аниқланиб, унга кўра 
сўзлар ва жумлаларда учрайдиган хатоликларни иккинчи сигнал устунлигига 
эга инсонлар нисбатан яхшироқ аниқлар экан. 

Download 0.99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling