Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи phD


-жадвал.  «Саводхонлик тести»нинг талабаларнинг фанларни ўзлаштириш


Download 0.99 Mb.
Pdf ko'rish
bet15/38
Sana08.01.2023
Hajmi0.99 Mb.
#1084440
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   38
Bog'liq
talabalardagi aqlij qobiliyatlar ularning kasbij muvaffaqiyatining asosi sifatida

8-жадвал. 
«Саводхонлик тести»нинг талабаларнинг фанларни ўзлаштириш 
кўрсаткичи ҳамда интеллект социометриясидан олинган натижалар 
орасидаги корреляция коэффициентлари (n=219) 
Номи 
Фанларни ўзлаштириш 
кўрсаткичи 
Интеллект 
социометрияси 
100 та сўз 
0,144* 
-0,06 
50 та жумла 
0,136 
-0,08 
«Саводхонлик тести» 
0,162* 
-0,08 
Изоҳ: *p<0,05. 
Ушбу 
босқич 
тадқиқотимизда 
иштирок 
этган 
219 
нафар 
синалувчиларнинг жинсий тафовутини ўрганиш мақсадида, уларни икки: эркак 
ва аѐл гуруҳларига ажратдик. Биринчи гуруҳ 103 нафар эркак, иккинчи гуруҳ 
116 нафар аѐл синалувчилардан ташкил топди. Уларнинг саводхонлик 
даражаларида статистик жиҳатдан ишончлилик даражасини аниқлаш учун 
Стьюдент t-мезонидан фойдаланилди. Олинган натижалар 9-жадвалда 
келтирилди.
9-жадвал. 
«Саводхонлик тести»нинг эркаклар 
ва аѐллар натижаларидаги фарқлар 
Жинс 

Х
мин
Х
макс
М 
σ
2

А 
Э 

100 
Э 
103 
64 
237 
171,5 
1262,9 
35,5 
-0,76 
0,28 
-4,4*** 
А 
116 
95 
328 
192,3 
1150,02 
33,9 
-0,04 
2,1 
50 
Э 
103 
44 
156 
92,5 
562,4 
23,7 
0,23 
0,07 
-2,7** 
А 
116 
48 
158 
100,8 
489,5 
22,1 
-0,21 
-0,17 
Жами 
Э 
103 
144 
393 
263,96 
2420,3 
49,2 
-0,04 
-0,07 
-4,5*** 
А 
116 
169 
413 
293,07 
2194,2 
46,8 
-0,26 
0,01 
Изоҳ: **p<0,01; ***p<0,001. 


18 
9-жадвалдан кўришимиз мумкинки эркак ва аѐл синалувчиларнинг 
«Саводхонлик тести» бўйича олинган натижаларни Стьюдент t-мезони 
ѐрдамида фарқларни аниқлаганимизда, ушбу тест таркибига кирувчи иккала 
усул бўйича эркакларга нисбатан аѐллар сўзлардаги имло ва стилистик 
хатоликларни тез, осон англашлари кузатилди. Демак, аѐлларда эркакларга 
нисбатан саводхонлик, ўз фикрини ҳам ѐзма, ҳам оғзаки нутқ ѐрдамида аниқ ва 
тўғри баѐн эта олиш каби мантиқий тафаккур яхшироқ ривожланганлиги 
аниқланди. 
Тадқиқотимиз давомида Б.Р.Қодировнинг «Зеҳн» тестлар тўплами 
ѐрдамида синалувчилардан олинган натижалари ҳамда уларнинг фанларни 
ўзлаштириш кўрсаткичи ўртасида корреляцион муносабатлар статистик таҳлил 
қилинди. «Зеҳн» тестлар тўпламидан олинган натижаларни қисмлар бўйича 
таҳлил қиладиган бўлсак, вербал интеллектни аниқлаш тестларидан олинган 
натижалар билан талабаларнинг фанларни ўзлаштириш кўрсаткичи бўйича 
юқори даражада корреляцион муносабат мавжудлиги аниқланди (r=0,224, 
p<0,01, n=190). Бу натижа вербал интеллекти юқори бўлган талабалар фанларни 
ўзлаштириш кўрсаткичи бўйича ҳам самаралироқ бўлишидан далолат беради. 
Бундай натижа юқорида ўтказган «Саводхонлик тести» натижаларида ҳам ўз 
аксини топган. Шунингдек, вербал интеллект натижалари билан интеллект 
социометрияси натижалари орасида ижобий корреляцион муносабат борлиги 
аниқланди (r=0,202, p<0,01, n=190). Бу кўрсаткич кўпроқ креатив 
фикрлайдиган, муаммоли вазиятларда осон ечим топа оладиган талабаларда 
намоѐн бўлмоқда. Фанлар бўйича кўрадиган бўлсак, чет тили фанларидан 
юқори баҳо олган талабалар вербал тестларидан ҳам юқори натижаларга 
эришган.
«Зеҳн» тестлар тўпламининг иккинчи қисми новербал интеллект тестлари 
бўйича олинган натижалар билан фанларни ўзлаштириш кўрсаткичи ўртасида 
статистик томондан ишончли корреляцион муносабат аниқланмади (r=0,044, 
p>0,05, n=190). Бироқ, фанлар бўйича кўрадиган бўлсак, чет тили фанларидан 
юқори баҳо олган талабалар новербал тестлардан ҳам юқори натижаларга 
эришганликлари кузатилди.
Интеллект социометрияси ва «Зеҳн» тестлари орасида ишонарли 
статистик боғлиқлик аниқланмаган бўлса ҳам унинг таркибига кирувчи кучли 
иродали, ўз устида тинмай ишлайдиган, меҳнатдан ва қийинчиликлардан 
қочмайдиган ва муаммоли вазиятларда осон ечим топа оладиган, креативлик 
сифатлари билан ижобий корреляцион муносабат аниқланди (r=0,18, p<0,05, 
n=130). Шунингдек, «Зеҳн» тестлари тўплами билан «Саводхонлик тести» 
ўртасида статистик томондан ишончли корреляцион муносабат аниқланди 
(r=0,53, p<0,001, n=130). Бу натижалардан шу нарса аниқ бўлдики, ўтказилган 
методикалар бир-бирини тўлдирувчи эканлигидан далолат беради. 
Тадқиқотимизда олинган «Сигналлар тизими» сўровнома натижалари 
жинсий тавовутларда ҳамда психиканинг ривожланиш даврлари орасидаги 
фарқлар статистик таҳлил қилинди (10-жадвал). 

Download 0.99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling