Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи phD


Тадқиқот натижаларининг апробацияси


Download 0.99 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/38
Sana08.01.2023
Hajmi0.99 Mb.
#1084440
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   38
Bog'liq
talabalardagi aqlij qobiliyatlar ularning kasbij muvaffaqiyatining asosi sifatida

Тадқиқот натижаларининг апробацияси. Тадқиқот натижалари 2 та 
халқаро ва 3 та республика миқѐсида ўтказилган илмий-амалий анжуманларда 
муҳокама этилган ва апробациядан ўтказилган. 
Тадқиқот натижаларининг эълон қилинганлиги. Диссертация мавзуси 
бўйича 10 илмий иш чоп этилган, шундан, Ўзбекистон Республикаси Олий 
аттестация комиссиясининг диссертациялар асосий натижаларини чоп этиш 


10 
тавсия этилган илмий журналларда 5 та мақола (улардан 4 таси миллий, 1 таси 
хорижий нашрларда) чоп этилган.
Диссертациянинг тузилиши ва ҳажми. Диссертация кириш, учта боб
хулоса ва тавсиялар, фойдаланилган адабиѐтлар рўйхати ҳамда иловалардан 
иборат. Диссертация ҳажми 152 бетни ташкил этади. 
ДИССЕРТАЦИЯНИНГ АСОСИЙ МАЗМУНИ 
Кириш қисмида диссертация мавзусининг долзарблиги асосланган
муаммонинг ўрганилганлик даражаси баѐн этилган, тадқиқотнинг мақсади ва 
вазифалари, шунингдек, объекти ва предмети аниқланган, тадқиқот ишининг 
фан ва технологияларни ривожлантиришнинг муҳим йўналишларига мослиги 
кўрсатилган 
ҳамда 
тадқиқотнинг 
илмий 
янгилиги, 
натижаларнинг 
ишончлилиги, назарий ва амалий аҳамияти, натижаларнинг амалиѐтга жорий 
этилиши, эълон қилинганлиги, ишнинг тузилиши борасида маълумотлар 
киритилган.  
Диссертациянинг «Психология фанида ақлий қобилият муаммосини 
ўрганилиши» деб номланган биринчи бобида психологияда қобилият ва унга 
яқин тушунчалар талқини ҳамда ушбу масалалар юзасидан хорижий ва 
мамлакатимиз олимлари томонидан ўрганилиш ҳолати ва талабаларда 
ўзлаштириш қобилиятига таъсир этувчи психологик, педагогик омилларга 
эътибор қаратилган. Жумладан, хорижий психолог олимлардан Ф.Галтон 
қобилиятнинг ирсий хусусиятларини, Ж.Локк қобилиятни таълимни натижаси 
сифатида, А.Бине, Ч.Спирмен, Г.Айзенк, Р.Б.Кеттелл, Р.Стернберглар чет эл 
психологиясида ақлий қобилият кўп факторли мураккаб психологик тузилма 
сифатида тадқиқ этилган. Н.С.Лейтес, А.В.Савенковлар иқтидорли болалар 
хусусиятларини, Л.С.Рубинштейн, Б.М.Тепловлар фаолиятни муваффақиятли 
амалга оширишни таъминловчи индивидуал психологик хусусият сифатида, 
М.Холодная истеъдоднинг асосини ташкил этувчи фаоллик ва ўз-ўзини 
бошқариш сифатида ўрганилган. Ўзбекистонда М.Давлетшин, Э.Ғозиев, 
Б.Р.Қодиров, М.Воҳидов, В.М.Каримова, З.Т.Нишонова, К.Б.Қодиров, 
Э.З.Усмонова, Т.С.Жўраев, Ж.Х.Мавлонов, Ш.Р.Самаров, А.Ф. Азимовалар ва 
бошқалар ақлий қобилият, қизиқиш, мотив, иқтидор, истеъдод масалаларида 
ўзларининг илмий изланишларини олиб борганлар. Шунингдек, мазкур бобда 
ақлий қобилияти юқори бўлган талабаларни психодиагностик методикалар 
ѐрдамида саралаш имкониятининг мавжудлиги, ушбу сараланган талабаларга 
берилаѐтган билим, кўникма ва малакаларни қулай ва осон ўзлаштира олиши 
ҳамда эгалланган кўникмаларни амалиѐтда муваффақиятли қўллаши 
мумкинлиги таъкидланган. 
Диссертациянинг «Талабалар ақлий қобилиятларини тадқиқ қилиш 

Download 0.99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling