Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи phD


Тадқиқотнинг амалий натижаси қуйидагилардан иборат


Download 0.99 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/38
Sana08.01.2023
Hajmi0.99 Mb.
#1084440
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   38
Bog'liq
talabalardagi aqlij qobiliyatlar ularning kasbij muvaffaqiyatining asosi sifatida

Тадқиқотнинг амалий натижаси қуйидагилардан иборат:
тадқиқот натижаларига мувофиқ танлов фани сифатида киритилган
«Иқтидорли болалар психологияси» курсининг мазмуни кенгайтирилган;
олий таълим тизими талабалари орасидан иқтидорлиларини саралайдиган 
интеллект социометрияси олий ўқув юртларида қўлланилган; 
олий таълим тизими талабаларида ақлий қобилиятлиларини саралаш ва 
уларнинг касбий муваффақиятини белгилашга йўналтирилган амалий тавсиялар 
ишлаб чиқилган ҳамда апробация қилинган. 
Тадқиқот натижаларининг ишончлилиги тадқиқотда қатнашган 
респондентларнинг етарлича репрезентативлиги, олинган эмпирик, миқдорий 
кўрсаткичларнинг 
математик-статистик 
усуллар 
(Пирсон 
корреляция 
коэффициенти, Стьюдент t-мезони) ѐрдамида таҳлил қилинганлиги, 
текширувларнинг бир неча аниқ ва режали босқичларда, турли усуллар 
ѐрдамида амалга оширилганлиги, хулоса, таклиф ва тавсияларнинг амалиѐтга 
жорий этилганлиги, тадқиқотда қўлланилган методикалар миллий муҳитга 
мослаштирилганлиги ҳамда бир қатор илмий тадқиқотларда қўлланилганлиги 
билан алоҳида аҳамиятга эга. 
Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти. Тадқиқот 
натижаларининг илмий аҳамияти олий таълим тизимида ақлий қобилияти 
юксак даражада ривожланган талабаларни саралаш ва шу асосида уларнинг 
касбий муваффақиятини асослашга йўналтирилган илмий хулосалардан ѐш 
даврлари психологияси, когнитив психология йўналишларидаги илмий 
тадқиқотларда фойдаланиш мумкинлиги билан изоҳланади. 
Тадқиқот натижаларини амалий аҳамияти шундаки, олинган натижалар 
асосида илгари сурилган назарий фикрлар, илмий хулосалар «Умумий 
психология», «Психодиагностика», «Экспериментал психология ва практикум», 
«Иқтидорли болалар психологияси», «Психологик хизмат асослари», 
«Консультатив психология» соҳаларидаги билимларни бойитиши мумкинлиги 
билан белгиланади.

Download 0.99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling